РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Молиявий моделлаштириш ҳақида бошланғич маълумот – зиёнсизлик нуқтаси

Молиявий моделлаштириш ҳақида бошланғич маълумот – зиёнсизлик нуқтаси

Ўтган сафарги мақоламизда биз сотиш хажмини ўрганиб ва унинг тушум ва сарф-харажатларга кўрсатадиган таъсирини моделлаштиришга харакат қилган эдик. Бу эса ўз навбатида молиявий моделлаштиришнинг муҳим кўрсаткичларидан бўлмиш Зиёнсизлик нуқтасини кўриб чиқишимизда ёрдам беради.

Зиёнсизлик нуқтаси (ЗН) - бу ишлаб-чиқариш хажми ҳисобланиб, бунда даромад нолга тенг бўлади. Бошқача қилиб айтганда, бу ишлаб-чиқаришнинг минимал зиёнсизлик хажми ҳисобланади. Қуйида кўрсатилган суратда молиявий моделлаштиришда даромад ва баланс маълумотларининг ўнг тарафида зиёнсизлик нуқтасининг тушум, ўзгармас ва ўзгарувчан сарф-харажатларга боғлиқлиги графиги кўрсатилган. ЗН графигида даромад тизиғи ва горизонтал ўқ кесишган нуқталари акс эттирилган. Эътибор беринг, ушбу нуқта тушум ҳамда умумий сарф-харажатлар тизиқлари кесишган жойнинг пастги қисмида жойлашган. Дарҳақиқат, тушум ва сарф-харажатлар қиймати тенг бўлганида даромад нолга тенглигини кўриш мумкин.

scr_fm_bep_uzb.JPG

Графикдан пастроқдаги рамкада ЗНнинг қиймати кўрсатилган (= йилига 314 дона маҳсулот). Моделда унинг ҳисоб-китобига оид формуласини кўришингиз мумкин.

Зиёнсизлик нуқтасини тахмин қилинган сотиш ҳажми билан таққослаш зарар кўриш эҳтимолини туғдириши мумкин. Бизнинг мисолимизда:

ЗН / [савдо маълумотлари] = 314 / 1000 = 31,4%.

Яъни, савдо-сотиқнинг ушбу кўрсаткичи зиёнсизлик нуқтасини бирмунча оширади. Бундан бизнинг гипотетик компаниямиз мустаҳкам захирага эга эканлигини кўришимиз мумкин.

Умуман олганда, ЗН ишлаб чиқаришда фойдаланилган технологиялар ҳақида баъзи бир умумлашган ахборотларни кўрсатади. Товар ишлаб-чиқариш ёки хизмат кўрсатиш турларида кўпгина альтернатив технологиялар қўлланилиши мумкин. Энг мақбулини қандай танлаб олса бўлади? Улар қандай таққосланади? Айнан ана шундай ҳолатларда турли ҳил технологиялар учун ЗН таққослашлари қўл келади. Ишлаб чиқаришнинг техник таъминоти, асосий воситалари, жиҳозлари қанчалик юқори бўлса, ўзгармас чиқим шунчалик юқори бўлади (амортизация ҳисобига). Бундан ҳолатларда меҳнат ва бошқа ўзгарувчан чиқимлар бўйича сарф-харажатларни тежашга эришилади.

Шунинг учун, техник таъминот қанчалик юқори бўлса, ЗН кўрсаткичи ҳам шунчалик юқори бўлади, демак зарар кўриш эҳтимоли катта. Аммо, аниқ ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмига эришилганда потенциал тушум кўрсаткичлари юқори бўлади.

ЗН ҳисоблашда албатта ускунанинг лойиҳада кўрсатилган кувватини ҳисобга олиш лозим. Бизнинг графигимиздаги горизантал шкала 0 дан 1 500 гача қиймат кўрсаткичига эга, ва бутун график бўйлаб ўзгармас чиқимлар ҳолати ўзгармайди. Яъни, ушбу ускунада йилига 1 500 дона маҳсулот ишлаб чиқариш мумкинлиги тахмин қилинади.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Кислород ишлаб чиқариш бўйича зав...

“Осмондан тушган пул” деганда, унча ҳалол бўлмаган б...

Қандай қилиб банкдан кредит ...

Агар бизнесингизни молиялаштириш учун қўшимча пул маблағи ...

Макарон ишлаб чиқариш учун асбоб-у...

Макарон мамлакатимизда аллақачон одатий ва севимли қўшимча...

Мақола ёқди:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш