РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Ижобий тоза олинган қиймат қаердан пайдо бўлади?

Ижобий тоза олинган қиймат қаердан пайдо бўлади?

Дисконтлаш усули ҳақида билиб олган ИММ (Ишбилармонлик маъмурлиги магистри) нимаси билан болға кўтариб олган болачага ўхшайди, биласизми? Жавоб: шуниси биланки, болғача кўтариб олган болачага ҳамма нарса мих бўлиб кўринади.

Бизнинг қатъий ишончимизга кўра, дисконтланган пул оқимлари билан ҳаддан ортиқ қизиқмаган ва ҳар қандай сармоя қарорининг асоси ҳисобланган тахминларни четга суриб қўймаган маъқул. Юқори даражадаги менежерларга доимий равишда капитал ҳаражатларга маблағ ажратиш сўровлари билан мурожаат қилишади. Бу барча сўровномаларга дисконтланган пул оқимларининг батавсил ҳисоб-китоблари илова қилиниб, уларда таклиф этилаётган лойиҳаларнинг тоза ижобий келтирилган қийматлари акс этган бўлади.

Аммо менежерлар қандай қилиб ҳақиқатдан ҳам лойиҳа нитижасида тоза келтирилган фойда бўлишини ёки ҳисоб-китоблар нотўғри бўлганлигини аниқлашади? Ўйлаймизки, бу ҳақда асосли равишда фикр юритиш учун улар иқтисодий фойда келиши мумкин бўлган манбалари билан қизиқиқиб кўрсалар яхши бўлар эди.

Энг аввало, бозор қийматига эътибор беринг

Айтайлик сиз лойиҳангизнинг барча иштирокчиларини ростдан ҳам совуққон тахминлар қилишга рози қилдингиз. Лекин бу тахминлар, ҳатто улар ўта диққат билан қилинган бўлсада, ноаниқликларга (баъзилари ижобий, баъзи бирлари салбий) эга бўлади. Ўртача адашиш даражаси нолга тенг бўлади, аммо бунинг ўзи етарли эмас, чунки сиз ҳақиқатдан ҳам юқорифойдали лойиҳалар билан шуғулланмоқчисиз.

Тасаввур қилингки, масалан, сизга турли бизнес турлари томонидан яратилаётган пул оқимларини умумий жиҳатларда баҳолаш зарур бўлиб қолди. Яқин эҳтимоли билан сиз уларнинг ярми ижобий келтирилган фойдалилик джаражасига эга эканлигини аниқлайсиз.

Аммо бундай жавоб сизнинг улкан аэробусларни бошқариш ёки кир ювиш шахобчалари тармоғини бошқариш бўйича фавқулодда шахсий қобилиятларингиз билан эмас, балки пул оқимларини баҳолашда йўл қўйган катта ноаниқликларга йўл қўйганлигингиз билан белгиланади. Сиз қанчча кўп лойиҳаларни кўриб чиқар экансиз, сизга ҳақиқатдан ам арзийдиган бўлиб кўринадиган лойиҳалар ҳам шунча кўп учрайди. Ишонинг, агар сиз баҳоларингизни турли компаниялар томонидан яратилаётган пул оқимларига нисбатан ҳам қўллар экансиз, қўшиб олишга лойиқ бўлган бирқанча компанияларни топасиз. Баъзи ҳолларда сиздаги маълумотлар ҳақиқатга яқин бўлиб, кўзланган сармоялар ҳақиқатдан ҳам тоза ижобий келтирилган даромадлиликка эга бўлиши мумкин. Бошқа кўп ҳолларда тахминларингиздаги хато ва ноаниқликлар ҳисобига сармоялар арзийдиган бўлиб кўринади.

Тахминлардаги ноаниқликлар ишончли маълумотларга соя солмаслиги учун нима қилиш керак, бунга қандай эришиш мумкин? Биз ҳар доим ишни бозор қийматини аниқлашдан бошлашни маслаҳат берамиз.

Ҳозир фикримизни шартли мисол ёрдамида тушунтириб беришга ҳаракат қиламиз. Кадиллак русули автомобиллар сотувчи маҳаллий дилер ғаройиб таклиф билан чиқмоқда. 45 001 доллар эвазига сиз нафақат янги “Кадиллак” сотиб оласиз, балки севимли киноюлдузингиз билан танишиш имкониятига эга бўласиз. Бу танишув сизга қанчага тушишини бир тасаввур қилиб кўринг.

Муаммога икки хилда ёндашиш мумкин. Сиз «Кадиллакнинг» афзалликлари – гўзаллик, кучли двигатель, ўзи очилар ойна тозаловчилар, бошқаларга баҳо беришингиз ва «Кадиллак» 46 минг долларга арзийди, деган хулосага келишингиз мумкин. Дилер сизнинг киноюлдуз билан танишишингиз учун 999 долар тўлашга тайёрдай туюлади. Иккинчи томондан, сиз «Кадиллакнинг» бозордаги нархи 45 минг доллар туришини, демак, киноюлдуз билан танишиш учун 1 минг доллар тўлашингизга тўғри келишини ҳам аниқлашингиз мумкин. «Кадиллак» автомобилларининг рақобатли бозори мавжуд экан, кейинги ёндашув ўзини оқлайди.

Фонд бозори таҳлилчилари компаниялар акцияларини баҳолаётганларида ҳар доим шундай муаммога дуч келишади. Улар бозордаги маълум маълумотларни ҳасобга олган ҳолда, фақат ўзларига маълум бўлган ахборотни баҳолашлари керак. Образли қилиб айтганда, бозорда маълум бўлган маълумот бу ерда «Кадиллак»; хусусий ахборот эса – киноюлдуз билан танишишдир. Сармоядорлар ҳаммага маълум ахборотга баҳо бериб бўлишди. Фонд бозори таҳлилчилари буни такрорлашларига ҳожат йўқ. Улар акцияларнинг бозор баҳоларидан келиб чиқиб, диққатларини фақат уларнинг ўзигагина маълум бўлган хусусий маълумотни баҳолашга қаратишлари мумкин.

Холбуки «Кадиллакнинг» 45 минг долларлик нархини тўғри деб қабул қилишда ҳеч қандай ёмон нарса йўқ бўлсада, молия менежерлари сармоялар билан боғлиқ барча зиён ва фойдаларни ҳасобга олиш ва баҳолашга ўргатилган. Шу сабабли ҳам улар кўпинча ўз фикрларини бозор фикри билан алмаштириб қўйишлари мумкин.
Афсуски, бундай ёндашув хатога йўл қўйиш ҳавфини оширади. Кўплаб узоқ муддатли активлар рақобатбардош бозорларда сотилади ва шу сабабли ҳар доим бозор баҳосидан келиб чиқиш, кейин эса, нима сабабдан ушбу активлар сизнинг қўлингизда бошқаларнинг қўлидагига қараганда кўпроқ даромад келтиришини ўйлаб кўриш керак.

Биз бир сафар универсал дўконлар тармоғига эгалик қилувчи фирма билан ишлашимизга тўғри келди. Фирма ҳар бир янги дўкон учун кутилаётган пул оқимлари қийматини уни кейинчалик сотиш мумкин бўлган амалдаги баҳосини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблар эди.
Фирма раҳбарияти бу ҳисоб китобларнигнг тўғри бўлишини доим назорат қилиб турсада, унинг фойдалари ҳар бир дўконнинг тахминий сотув баҳосига кучли боғланганлиги маълум бўлди. Фирма ҳеч қандай махсус кўчмас мулк экспертизасига мурожаат қилмас, шундай бўлсада, унинг сармоя қарорлари кўчмас мулкнинг бўлажак нархлари тахминларига таъсир қилишини билиб қолди.

Буни тушуниб қолган молия менежерлари ҳар сафар янги дўкон очиш ҳақидаги қарорларини қуйидаги “Айтайлик, кўчмас мулк баҳоси тўғри ҳисобланган. Уни бошқа бир мақсадда ишлабгандан кўра, универмагларимиздан бири сифатида ишлатиш яхшироқ эканлигига бирон бир исбот борми?”, деган савол ёрдамида текшира бошлашди. Бошқача қилиб айтганда, агар актив сизга қараганда бошқалар учун кўпроқ қиймат касб этса, бошқалар билан бу актив учун курашишдан эҳтиёт бўлинг.

Келинг, универмаглар билан боғлиқ вазиятни чуқурроқ кўриб чиқайлик. Айтайлик, янги дўкон 100 млн. доллар туради ва тахминларга кўра солиқлардан кейин 10 йил давомида йилига 8 млн. доллар фойда келтиради. Баҳоларга кўра, кўчмас мулк йилига 3 фоиздан қимматлашмоқда, демак унинг 10 йил охиридаги баҳоси 100 млн. долларга тенг бўлади. (1,03)= 134 млн. дол. Дисконтлаш ставкаси бўйича, кежалаштирилаётган универмагнинг тоза келтирилган баҳоси йилига 1 млн. долларни ташкил қилади.

Эътибор беринг, тоза келтирилган қийматнинг кўчмас мулк муддат охиридаги қийматига нисбатан қанчалик сезувчан. Масалан, агар қиймат муддат охирига келиб 120 млн. долларни ташкил қилса, тоза келтирилган қиймат 5 млн. доллларга тенг бўлади. 


Бундай бизнесни икки қатнашчи - кўчмас мулк билан операциялар амалга ошириб, бинони сотиб оладиган бўлинма ва ушбу бинони ижарага олиб, уни ишлатадиган чакана савдо бўлинмаси ўртасида бўлинишини тасаввур қилиш фойдали. Ва кейинчалик, унга кўчмас мулк бўлинмаси қандай нарх белгилашию, уни чакана савдо бўлинмаси ижарага ола оладими-йўқлигини ҳисоблаб чиқиш қизиқарли бўлар эди.

Баъзи ҳолларда ижара ҳақининг ҳақиқий баҳосини кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни кўриб чиқиб билиб олиш мумкин. Масалан, бизнинг аниқлашимизча, шунга ўхшаш савдо майдонлари йилига 10 млн. доллага ижарага берилганлигини аниқлашга муваффақ бўлдик. Бу ҳолда бинони универмагга бериш фойдали эмаслигини тан олиш керак бўлади. Агар сотиб олиндими, ундан йилига фақат 8 млн. доллар келтирувчи дўкон сифатида ишлатгандан кўра, яхшиси уни йилига 10 млн. долларга ижарага берган маъқул.

Бошқа томондан, агар кўчмас мулкни йилига 7 лн. долларга ижарага олиш мумкин бўлса, универмаг бу суммани тўлашга қодир, яна 1 млн. доллар (= 8 млн дол. — 7 млн дол.) соф операцион пул оқими ҳам қолади. Демак, ҳозирда бу кўчмас мулкдан фойдаланишнинг энг яхши йўли.

Аммо бу усул келгусида ҳам шундай қоладими? Қолиши ҳам, қолмаслиги ҳам мумкин; ҳамма гап чакана савдо фойдаси ижара ҳақи ўсиши ортидан улгураяптими-йўқлигига боғлиқ. Айтайлик, кўчмас мулк ва ижара ҳақининг ошиши йилига 3 фоизни ташкил қилади. Демак, кўчмас мулк бўлинмаси ижара учун 7 млн. доллар х 1,03 = 7,21 млн. дол. йилига 2, 7,21 млн. дол. х 1,03 = 7,43 млн дол. йилига ва ҳ.к. олиши керак. 11.1 расмда кўрингани каби, универмагнинг даромадлари 5 йилдан кейин ижара ҳақини қопламай қолади. 


Агр сизнинг тахминларингиз тўғри бўлса, универмаг яна беш йил фойда билан ишлаши мумкин, шундан кейин дўкон жойлашган кўчмас мулк кўпроқ қиймат касб этиб, ундан бошқа мақсадларда фойдаланган маъқул. Универмаг юритиш кўчмас мулкдан узоқ муддатда фойдаланишининг энг яхши йўли эканлигига ҳаддан ташқари ишониш, универмаг даромадлари ўсиши салоҳиятига етарлича баҳо бермасликдир.

Бу ерди битта умумий принцип ётади. Ҳар доим, сармоя қилиш ҳақида қарор қабул қила туриб, нимага тикаётганлигингиз ҳақида ўйлаб кўринг. Бизнинг универмаг билан боғлиқ мисолимиз камида иккита ставкадан иборат эди: бири - кўчмас мулк нархлари, иккинчиси – фирманинг универмагни муваффақиятли бошқариш қобилияти.

Аммо бу ҳам икки турли стратегияна тақозо қилади. Масалан, кўчмас мулк нархлари ўсмаётганлиги боис фақат яхши ишламаётган универмагга пул тикавериш ақлсизлик бўлурди. Бу ҳолда кўчмас мулк сотиб олиб, уни энг кўп пул таклиф қилганга ижарага бериб қўйган маъқул. Тескариси ҳам тўғри. Сиз универмагдан кўчмас мулк ҳақидаги пессмистик тахминлар боис вос кечмаслигингиз лозим. Агар кўчмас мулкни сотиб, уни кейин универмаг сифатида ижарага олсангиз тўғрироқ бўлар эди. Биз сизга бу икки ставкани ажратиб олишни маслаҳат берамиз. Бунинг учун қуйидаги саволга жавоб беришимиз керак: “Кўчмас мулк ҳаққоний нарх блгиланган шароитда ушбу бинода универмаг очган маъқулми?”. Шундан кейин яна кўчмас мулк билан ҳам шуғулланмоқчимисиз, йўқми, ҳал қилсангиз бўлади.

Келинг, бозор нархлари муваффақиятлироқ қарорлар қабул қилишга ёрдам беришини кўрсатувчи яна бир мисолни кўриб чиқайлик. Кунлардан бир куни жаноб Сулаймонга янги олтин конларини очишга тўғри келди. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, кони очиш 200 млн. долларга тушар эди ва кейинги 10 йил ичида улар йилига 0,1 млн (100 минг) унциядан олтин келтириб туриши кутиларди. Бир унцияни қазиб олиб тозалашга эса 200 доллар пул кетади. Агар қазиб олиш ҳаражатларини унча-мунча тўғри айтиш мумкин бўлса, олтиннинг бўлажак нархлари ҳақида жаноб Сулаймон иккиланиб қолди. Энг ижобий тахминларга кўра, унинг нархи ҳозирги унциясига 400 доллардан йилига 5 фоизга ошиб боради. Ушбу шароитда ва 10 фоизлик дисконтлаш ставкасида олтиннинг тоза келтирилган қиймати 10 млн. долллрага тенг бўлади.


Бундан келиб чиқадики, янги тилла конини очиш лойиҳаси рад қилинади.

Афсуски, жаноб Сулаймон бозорнинг тавсияларига қулоқ солмади. Бир унция тилланинг тоза келтирилган баҳоси қанча? Агар олтин бозори меъёридагидек ишлаб турган бўлса, тилланинг тоза келтирилган баҳоси унинг жорий нархи, яъни унциясига 400 долларга тенг. Олтин сотилгунга қадар ҳеч қандай фойда бермаслигини ҳисобга оладиган бўлсак, 400 доллар – келажакда кутилаётган нархнинг дисконтланган қиймати. Кон умумий ҳисобда 1 млн. унция олтин келтириши кутилаётган экан, (йилига 0,1 млн. унциядан 10 йил давомида), оқимнинг келтирилган баҳоси 1 млн. ун. х 400 доллар = 400 млн. долларга тенг. Айтайлик, 10 фоиз - бу қазиб олиш ҳаражатларининг дисконтланган ставкаси.

Келиб чиқадики, Сулаймоннинг тилла конлари унчалик ҳам ёмон иш эмас экан. 

Сулаймон подшоннг тиллалари бошқа ҳар қандай тилладан фарқ қилмайди. Уни алоҳида олган ҳолда баҳолашга ҳожат йўқ. Олтиннинг келтирилган сотиш қийматини берилган сифатида қабул қилган ҳолда жаноб Сулаймон диққатини асосий масала – қазиб олиш ҳаражатлари бундай ҳавфли ишга киришишга арзийдиган даражада пастми, деган саволга қаратиши керак эди. Бундан қуйидаги фундаментал ҳақиқат келиб чиқади: агар бошқалар бирон бир товарни фойда билан ишлаб чиқарар экан, сизда (жаноб Сулаймонда) уни янада арзонроқ ишлаб чиқариш имконияти мавжуд бўлса, сизга омад кулиб боққанини аниқлаш учун келтирилган тоза қийматни ҳисоблаб ўтиришнинг кераги йўқ. 


Тан оламизки, бизнинг Сулаймон конлари ҳақидаги мисолимиз оддий мисоллардан эмас. Кўпчилик товарларни сотиб олиш, олтиндан фарқли равишда, фақат капитални жойлаштириш мақсадларидан амалга оширилмайди, ва шу сабабли ҳар доим автоматик равишда бугунги нарх келажакдаги нархнинг келтирилган қийматига тенг, деган хулосага келиш тўғри бўлмаган бўлур эди.

Аммо муаммога бошқача ёндашиш ҳам мумкин. Айтайлик, сиз мис конига сармоя тикиш ҳақида ўйлаб кўраяпсиз ва кимдир сизга шахтанинг бутун бўлажак қазилмаларини қайд қилинган баҳода сотишни таклиф қилаяпти. Агар сиз таклифни қабул қилсангиз ва ҳаридор тўлашга қодир бўлса, шахта сизга ишончли даромад келтиради. Бу даромадни ҳавфсиз фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш мумкин.

Келтирилган баҳони ҳисоблашнинг икки йўли мавжуд:

1) кутилаётган пул оқими каталигини баҳолаш ва уни оқимнинг ҳавфини акс эттирувчи ставка бўйича дисконтлаш;

2) ҳудди ҳавфли пул оқими каби қийматга эга бўлган ҳавфсиз пул оқими катталигини баҳолаб, кейин пул оқимининг ушбу ишончли эквивалентини ҳавфсиз фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш.

Қайд қилинган даромадни ҳавфсиз ставка бўйича дисконтлай туриб, сиз шахтадаги қазилма бойликлар қийматини ишончли эквивалент усули ёрдамида баҳолайсиз. Бу сизга икки афзаллик беради: минерал ресурсларнинг бўлажак хархларини прогноз қилиш шарт эмас ва ҳавфли пул оқимига тўғри келадиган дисконтлаш ставкаси ҳақида қайғуриш шарт эмас.

Лекин бунда бир савол туғилади: шахтангиздан келажакда чиқадиган қазилма бойликларни бугун сотишингиз мумкин бўлган минимал қайд қилинган нарх қандай? Ёки, бошқача айтганда, ишончли эквивалент қанча туради? Бахтга кўра, кўплаб ҳом-ашё товарлари учун фаол бозорлар мавжуд бўлаб, у ерда фирмалар бугуннинг ўзида келажакда қайд қилинган баҳода сотиб олиши ёки сотиши мумкин бўлган мис ёки бошқа хом-ашё товарларига белгилайдилар. Бундай бозорлар фьючерс биржалари деб юритилади. Фьючерс баҳоси – ўша биз айтган ишончли эквивалент ҳисобланади ва сиз уни кўплаб газеталардан топишингиз мумкин. Шундай қилиб сиз шахтанинг келтирилган баҳосини ҳисоблаб чиқиш учун мис нархини прогнозлашингизга ҳожат қолмайди. Чунки бозор сизнинг вазифангизни бажариб бўлган, сизга фақат газетадан миснинг фьючерс баҳосини олиб, уни ҳавфсиз фоиз ставкаси бўйича дисконтлаш қолади. Шунда бўлажак даромадингизни қийналмасдан ҳисоблай оласиз.

Албатта, ҳаётда ҳеч қачон дарсликларда ёзилгани каби осон бўлмайди. Ташкиллашган фьючерс бозорларидаги савдо асосан кейинги йилда (ёки шу атрофида) етказиб бериш билан чекланади, шу сабабли сиз газетада фақат мисингизни ушбу муддат атрофида сотилиш нархини билиб оласиз холос. Бироқ молия иқтисодиётчилари фьючерс бозорларида шаклланган нархлардан келиб чиқиб, бундан узоқроқ муддатда етказиб бериш учун ҳаридорлар қанча тўлашга рози эканликларини ҳисоблаб чиқиш йўлларини ўйлаб топишган. Олтин ва мис билан боғлиқ юқоридаги икки мисолда молиянинг универсал принципларидан бири намоён бўлади:

Агар сиз активнинг бозор баосини билсанггиз – ушбу кўрсаткичдан ўз таҳлилингизнинг асос нуқтаси сифатида фойдаланинг.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Мақола ёқди:
(овозлар: 3, Рейтинг: 3.25)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш