РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Молия ва молия менежери

Молия ва молия менежери

Корпорация нима дегани?


Ҳамма компаниялар ҳам корпорация ҳисобланмайди. Кичик корхона фақат бир кишининг мулки бўлиши ёки фақат бир киши томонидан бошқарилиши мумкин. Бундай корхоналарни индивидуал хусусий фирма (ёки якка мулкчилик) дейилади. Бир неча киши бирлашиб, биргаликда эгалик қилишлари ва ўртоқликни (ҳамкорликни) бошқаришлари ҳам мумкин. Аммо бу мақола корпоратив молияга бағишланган. Шу сабабли биз энг аввало, корпорация нима, деган саволга жавоб топиб олишимиз керак.

Ҳозирда деярли барча йирик ва ўрта ишбилармонлик корхоналари корпорация шаклида ташкил қилинган. Масалан, АҚШнинг General Molors, Bank of America, Microsoft и General Electric компаниялари, бошқа мамлакатлардаги British Petro-leum Unilever, Nestle; Volkswagen, Sony компаниялари ҳам корпорация ҳисобланади. Ушбу ширкатларнинг ҳар бири унинг акциялари (яъни, мулкчилик улуши эгаларига) эгаларига тегишли.

Корпорация биринчи маротаба ташкил қилинган вақтда унинг барча акциялари унча катта бўлмаган сармоядорлар гуруҳлари, айтайлик компания менежерлари ёки низом жамғармасини бериб турган бир неча шахс қўлида бўлиши мумкин. Бу ҳолда акциялар бозорда сотилмайди ва компанияни ёпиқ турдаги корпорация дейилади.

Табиийки, фирма ўсаётган даврда, қўшимча капитал жалб қилиш учун янги акциялар чиқарилади ва бу акциялар эркин савдога тушади. Бундай ҳолда очиқ турдаги корпорация (акционерлик компанияси) ҳақида гапириш мумкин. АҚШдаги машҳур корпорацияларнинг кўпчилиги очиқ турга киради. Шу билан бирга кўпчилик бошқа мамлакатларда йирик акционерлик компаниялари хусусий қўлларда қолаётган ҳоллар ҳам учраб туради.

Корпорация шаклида ташкил этилган ишбилармонлик корхонаси кенг сармояорлар жамоасини жалб қилишга қодир. Айни пайтда уларнинг баъзи бирлар атига бир неча доллар турб, умумий мажлисдларда битта овоз берувчи ҳамжа озгина фойда келтирадиган биттагина акцияга ҳам эгалик қилиши ҳам мумкин. Шунингдек, акционерлар орасида йирикдан-йирик пенсия жамғармалари ва суғурта компаниялари ҳам бўлиб, уларнинг сармоялари бир неча миллонлаб акцияларга тикилиши ва миллионлаб доллар туриши, унинг эгалари каттагина овозларга эга бўлиши ва дивидентларнинг йирик қисмига даъвогарлик қилиши аҳам мумкин.

Акционерлар корпорацияга эгалик қилишсада, уни бошқаришмайди. Бунинг ўрнига овоз бериш йўли билан директорлар кенгашини сайлашади. Унинг таркибига юқори раҳбарлардан бир неча киши кириши мумкин, қолганлари – ноижрочи директорлар деб аталувчи компания штатида ишламайдиган кишилар ташкил қилади (уларни ноижрочи директорлар дейишшларига сабаб ўз вазифаларини ёмон уддалаётганликлари ёки уддалай олмаётганликлари эмас, балки компания ҳодимлари бўлмаганликлари сабабли, бизнесда функционал вазифаларга эга эмас).

Директорлар кенгаши барча фирма акциялари эгаларини ифода қилади. У компания юқори бошқарув бошлиқларини тайинлайди ва қоидага биноан барча менежерлар ҳамма мавжуд воситалар билан акционерлар манфаатларини ҳисоя қилишини таъминлаши лозим.

Мулкни бошқарувдан бундай айириш корпорациянинг яшаб кетишидаги энг муҳим шарт ҳисобланади. Бошқа томондан, ҳатто менежерлар компаниядан кетишган ёки уларни ишдан бўшитишган ёхуд улар бошқа ишга ўтишган тақдирда ҳам корпорация сақланади, бошқа томондан, ҳозирги акциядорлар ўзларининг барча акцияларини янги сармоядорларга компания бизнесига зарар келтирмаган ҳолда сотиб юборишлари ҳам мумкин.

Ҳамкорлик ва якка хусусий фирмалардан фарқли равишда, корпорациялар чекланган жавобгарликка эга. Бу, компания акциялари соҳиблари унинг қазрлари учун шахсан жавоб беришмайди. Айтайлик, агар General Motors бирданига фавқулодда банкротликка учраса, ҳеч ким акциядорлардан компания қарзларини тўлашни талаб қилишга ҳақли эмас. Бу ҳолда ширкат эгалари йўқотадиган барча нарса – уларнинг сармоялари ҳисобланади.

Корпорация акция эгаларига тегишли бўлсада, юридик жиҳатдан у акциядорлардан мустақил ҳолда бўлади. Бу корпорация низомида кўзда тутилган бўлиб, унда ишбилармонлик корхонасининг мақсадлари, чиқариладиган акциялар сони, тайинланадиган директорлар сони ва ҳ.к. белгилаб қўйилади. Низом моддалари корпорация рўйхатдан ўтказиладиган штат қонунларига мувофиқ бўлиши керак. Кўплаб ҳуқуқий жиҳатлар бўйича корпорация штат резиденти ҳисобланади. Юридик шахс сифатида корпорация заёмлар олиши ёки бериши, суд даъволари билан чиқиши ёки уларга жавоб бериши мумкин. Корпорация солиқларни ўзи тўлайди (лекин сайловларда қатнашиш ҳуқуқига эга эмас).

Корпорациянинг акциядорлардан бундай ажратилиши натижасида у на ҳамкорликда, на якка хусусий фирмада қилиш имконияти бўлмаган ишларни қилишга қодир бўлади. Айтайлик, у янги акциялар чиқарган ҳолда қўшимча пуллар жалб қилиши ва ушбу акцияларни яна қайта сотиб олиши мумкин. Бир корпорация бошқа корпорациянинг акцияларининг назорат пакетини сотиб олиб, уни “ютиб” юбориши мумкин.

Корпоратив ташкилий шаклида ўзига яраша камчиликлар ҳам бор. Корпоратив бошқарув механизми ва акционерлар билар ахборот алмашинуви кўпинча кўп вақт ва маблағ талаб қилади. Бунга солиқ юкини ҳам қўшинг. Корпорация юридик шахс сифатида даромад солиғини ўзи тўлайди, бунинг устига унинг акциядорлари компаниядан оладиган дивидентлардан ҳам солиқ тўлайдилар. Ушбу маънода АҚШ ҳам кўпчиликдан четда эмас.
Лекин кўпчилик мамлакатларда (АҚШдан фарқли равишда) битта даромадддан иккитомонлама солиқ тўлашнинг олдини олиш мақсадида акциядорларга ҳеч бўлмаса компания тўлаб улгурган солиқни ҳисобга олган ҳолда солиқ кредити беришади.

Молия менежерининг роли


Бизнес қилиш учун корпорация чексиз реал активларга эҳтиёжи сезади. Улардан кўпчилиги, масалан, машина, завод ва офис бинолари материал актиалар сирасига киради;

бошқалари - технологиялар, савдо белгилари ва патентлар – номтериал активлардир.


Лекин уларнинг ҳар қандайи учун пул тўлаш керак. Керакли пулларни олиш учун корпорация реал активларга ва улар томонидан яратилаётган пул оқимларига даъво қилиш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар сотади. Ушбу гувҳномалар молия активлари ёки кўпикли қоғозлар деб аталади. Айтайлик, банкка кредит сўраб мурожаат қилар экан компания унинг ўрнига банкка қарзни фоизлари билан қайтариш тўғрисида тилхат беради. Шу йўл билан банк пулларни молия активларига айлантиради. Молия активларига нафақат банк ссудалари, балки акциялар, облигациялар ва қимматли қоғозларнинг бошқа кўплаб турлари киради.

Молия менежери — фирма ва молия бозори (ёки капитал бозорлари) орасидаги воситачи ҳисобланиб, бу бозорда сармоядорлар фирма томонидан сотивга чиқариладиган молия активларини сотиб оладилар. Молия менежерининг роли 101 расмда кўрсатилган бўлиб, унда молия оқимларининг сармоядорлардан фирмага ва қайтиб сармоядорларга бориши схематик тарзда кўрсатилган. Пул оқими фирма пул маблағларини жалб қилиш мақсадида қимматли қоғозлар чиқаран пайтда пайдо бўлади (1 расмда 1 стрелка). Пуллар фирма фаолиятида фойдаланиладиган реал активларни сотиб олиш учун ишлатилади (1 стрелка).

Кейинчалик, агар фирма муваффақиятли ҳаракат қилса, реал активлар бирламчи сармояларни қоплаш учун зарур бўлганидан кўп пул маблағлари оқимини олиб келади (3 стрелка). Ва ниҳоят, пул маблағлари ёки қайта сармоя қилинади, ёки бирламчи эмиссиядаги қимматли қоғозларни сотиб олган сармоядорларга қайтарилади (46 расм).


Албатта, 4а ва 46 стрелкалар орасидаги танлов эркин. Масалан, агар банк фирмага 1 босқичда қарз берса, бу пуллар банкка фоизлари билан 46 босқичда қайтарилиши керак.

Ушбу сурат бизни молия менежерлари доимий равишда дуч келадиган икки асосий масалага қайтаради. Биринчидан, фирма қайси еал активларга сармоя тикиши керак? Иккинчидан, бу сармоялар учун пулни қаердан ва қандай олиш керак? Биринчи саволнинг жавобини фирманинг сармоявий қарорлари бериши мумкин (уларни баъзан капитал киритишни режалаштириш ечимлари ҳам дейишади). Иккинчи саволга молиялаш манбалари ҳақидаги ечимлар жавоб бўлиши мумкин (ёки, қисқача айтганда, молиялаш ечимлари).

Сармоя ечимлари ва молиялаш бўйича қарорлар одатда бир-бридан ажратилган ҳолда мустақил равишда кўриб чиқилади. Бирор бир сармоя имконияти ёки лойҳани кўрган молия менежери биринчи навбатда лойиҳа уни амалга ошириш учун зарур бўлган молия маблағлари суммасидан қимматроққа тушиш ёки тушмаслигини аниқлашга ҳаракат қилади (бу саволни қисқача ва аниқ қилиб қуйидагича шакллантириш мумкин: лойиҳа қиймати унинг нархидан қимматга тушадими?- илмий муҳаррир изоҳи). Фақат шу саволга ижобий жавоб берилган тақдирдагина, у лойиҳани молиялаштириш йўллари ҳақида ўйлай бошлайди.

Аммо сармоя ечимлари ва молия ечимларининг чегараланиши молия менежери сармоя лойиҳасини таҳлил қила туриб сармоядорлар ва молия бозорлари ҳақида унутади, дегани эмас. Ҳали кейинги бобда кўрсатиладигани каби, корпоратив молиянинг асосий мақсади – акционерлар томонидан фирмага тикилган пулларнинг қийматини максималлаштиришдан иборат. 1.1 расмга яна бир бор қаранг. Акциядорлар 1 босқичда фақат 2 босқичдаги ечимлар 3 босқичда муқобил даромад келтирадиган ҳоллардагина сармоя тикадилар.
Бу ерда “муқобил” деганда сармоядорлар фирмадан ташқари – молия бозорида НИМА олишлари мумкинлиги назарда тутилади. Агар сизнинг фирмангиз доимий равишда номуқобил даромад яратадиган бўлса, акциядорлар маблағларини қайтариб беришни талаб қиладилар.

Йирик корпорациянинг молия менежери бўлиб ишлаётган киши “жаҳон фуқароси” бўлиши лозим. Чунки у нафақат қандай активларга пул тикиш кераклиги, балки бу активларни қаерда жойлаштириш лозимлигини ҳам ҳал қилади. Мисол сифатида Nestle компаниясини олайлик. Бу – Швейцария фирмаси, аммо Швейцариянинг ўзида унга тегишли ишлаб чиқаришларнинг дужа оз қисми жойлашган. Компаниянинг тахминан 520 ишлаб чиқариш корхоналари жунёнинг 82 мамлакатида жойлашган. Бундан келиб чиқадики, Nestle менежерлари активлар қийматини турли миллий валюталар, фоиз ставка даражалари, инфляция суръатлари, солиқ тизимларига эга бўлган давлатларда қандай аниқлаш кераклигини билишлари керак.

Пул топиладиган молия бозорлари ҳам ҳалқаро бозорлар ҳисобланади. Йирик корпорацияларнинг акциядорлари дунёнинг исталган жойида бўлишлари мумкин. Акциялар кунига йигирма тўрт соат давомида Нью-Йорк, Лондон, Токио ва бошқа молия марказларида савдода бўлади. Облигация ва банк ссудалари миллий чегараларни осонлик билан кесиб ўтади. Пулга муҳтож бўлган корпорацияни ҳеч нима ва ҳеч ким фақат маҳаллий банкдан пул олишга ҳеч ким мажбур қила олмайди. Пул маблағларини кунига идора қилиш ишлаб чиқариш ёки сотувни бир неча мамлакатларда олиб борадиган фирмалар учун осон иш эмас. Масалан, бир сонияга 82 мамлакатдаги пул тушумлари ва тўловларни кунига кузатиб борадиган Nestle молия менежерларига қанча қийинлигини тасаввур қилиб кўринг.

Молия менежери ким?


Биз китибимизда молия менежери деганда, муҳим сармоя қарорлари ва молиялаштириш тўғрисидаги қарорлар учун жавобгарликни бўйнига оладиган ҳар қандай кишига нисбатан ишлатамиз. Лекин фақат ўта кичик фирмаларда бир киши ушбу китобда муҳокама қилинаётган барча ечимлар учун жавоб бера олиши мумкин. Қоидага кўра, бундай ечимлар учун жавобгарлик бир киши зиммасида эмас. Ўз-ўзидан маълумки, олий раҳбарият ҳар доим молия қарорларини қабул қилишда иштирок этади. Лекин қарорга янги ишлаб чиқариш учун бинони лойиҳалаштираётган инженер ҳам алоқадор: чунки лойиҳалаштириш фирма қандай реал активларга эгалик қилишини белгилаб беради. Маркетинг бўйича менежер ҳам йирик реклама кампаниясини олиб бераётганида муҳим сармоя қарорини қабул қилади: гап шундаки, реклама кампанияси номоддий активларга сармоя киритиш бўлиб, улар келажакдага сотув ва фойдалар ҳисобига оқланиши кутилади.

Шундай бўлсада, фақат молия масалаларига ихтисослашган менежерлар ҳам бор. Уларнинг роли умумлаштирилган тарзда 1.2 расмда келтирилган. Ғазначининг вазифаси – пул маблағларининг жорий оқимлари, янги капиталлар жалб қилиш, банклар, акциядорлар ва фирма қимматбаҳо қоғозларига эга бўлган бошқа сармоядорлар билан алоқаларни тутиб туришдан иборат.


Қоидага кўра, унча катта бўлмаган ширкатларда ғазначи молия масалаларига ҳам жавоб беради. Аммо йирик корпорациялар штатда яна фирма молия ҳисоботи, ички ҳисоб-китоблар ва солиқларни тўлаш учун жавоб берадиган бош бухгалтер (назоратчи бухгалтер) штатига ҳам эга. Кўрганингиздек, ғазначи ва бош бухгалтернинг вазифалари бир-бир-биридан фарқ қилади: ғазначининг асосий вазифаси – компания учун капитал топиш ва уни бошқариш, бош бухгалтер эса энг аввало нақд пуллардан самарали фойдаланишни таъминлаши керак.

Бундан ташқари, йирик фирмаларнинг кўпчилигида молия директори лавозими ҳам бор бўлиб, у ҳам ғазначи, ҳам бош бухгалтер устидан назорат қилади. Молия директори асосан молия сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, корпоратив режалаштириш билан шуғулланади. Қоидага кўра, молия директорининг умумий маъмурий вазифалари фақат молия соҳасини ўз ичига олмасдан, балки кўпинча у директорлар кенгаши таркибига ҳам киради.

Бош бухгалтер ёки молия директори бюджет жараёнини (капитал киритмаларни режалаштириш жараёнлари) ташкил қилиш ва уни назорат қилиш учун жавоб беради.

Шу билан бирга йирик капитал маблағларни талаб қилувчи лойиҳалар янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш, ишлаб чиқариш ва маркетинг билан шунчалик яқиндан боғлиқки, ушбулар билан шуғулланувчи менежерлар истаса-истамаса, бундай лойиҳаларни режалаштириш ва таҳлил қилиш жараёнларига қўшилади. Агар корпорация штатида корпоратив режалаштиришга ихтисослашган ҳодимлар ҳам бўлса улар ҳам табиий равишда капитал ҳаражатлар бюджетини тузишда иштирок этади. 


Кўплаб молия масалаларининг ўта муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда улар директорлар кенгаши эътиборига, унинг маъқуллашини олиш учун тақдим қилинади. Масалан, фақат директорлар кенгаши дивидентлар тўлаш ёки қимматли қоғозлар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш бўйича қонуний ҳуқуққа эга. Аҳамиятига кўра майда ва ўтра бўлган сармоя лойиҳалари ҳақидаги қарорлар қоидага кўра директорлар кенгаши томонидан тегишли лавозимдаги мутаҳассисларга топширилади, лекин йирик сармоя дастурлари ҳақида қарор қабул қилиш ҳуқуқи ҳеч қачон бошқаларга берилмайди.

Мулкни бошқарувдан ажратиш


Мулкни бошқарувдан ажратиш йирик компанияларда амалий зарурият ҳисобланади. Типик катта корпорацияга юз минглаб акционерлар эгалик қилишади. Уларнинг бари фирмани бошқара олмайди, албатта: айтайлик, Нью-Йорк шаҳар хўжалигига доир масалалар минглаб шаҳар аҳолиси кишилар иштирокидаги митингларда ечилишини тасаввур қилиб кўринг-а. Демак, бошқарув вазифаларини истайсизми-истамайсизми бошқаларга беришга тўғри келади (бошқача айтганда, профессионал менежерларга).

Мулкни бошқарувдан ажратиш бирқатор очик афзалликлар беради. У мулк билан бизнесга зарар келтирмаган ҳолда алмашишга имкон беради. Фирмага эса профессионал менежерларни ёллашга имкон беради. Айни пайтда ушбу усул бирқатор муаммолар ҳам келтириб чиқаради: чунки менежерлар бор кучи билан акционерлар манфаатини ҳимоя қилиш ўрнига иш жойида ўзига қуоайликлар яратиш ёки бойиш йўлига ўтиб кетиши, ҳатто акционерлар пулига молия империяси қуриши ҳам мумкин.

Менежерлар ва акционерлар манфаатлари орасидаги бундай қарама-қаршилик ишонувчи – агент муаммосининг асоси ҳисобланади. Ишонувчилар акционерлар, менежерлар эса – агентлардир. Акционерлар менежерлардан фақат бир нарса – фирма қийматини оширишни исташади, аммо менежерларнинг ўз ишлари ёки “ўйинлари” ҳам бўлиши мумкин. Агентлик муносабатлари муаммолари менежерлар фирма қийматини максималлаштириш учун ҳаракат қилмаётганда (1); менежерлар фаолияти устидан назорат ёки уларга таъсир қилиш акционерлардан қўшимча ҳаражатлар талаб қила бошлаганди (2) юзага келади. Ўз-ўзидан маълумки, акционерларнинг ўзлари ушбу ширкат менежерлари бўлишса, бундай вазият юзага келмайди. Айнан шу ерда якка хусусий фирманинг афзалликлари ҳақида ўйлаб қоласан. Мулкдор ва менежернинг бир шахсда намоён бўлиши бундай муаммоларни келтириб чиқармайди.

Ишонувчи – агент муаммоси нафақт акционерлар ва менежерлар манфаатлари қарама-қаршилигида кўринади. Чунки худди шунингдек, акционерлар менежерларни ўзларига ишлашга мажбур қилиш кераклиги каби, компания раҳбарлари бошқа ҳодимларга чин дилдан меҳнат қилиш учун мотивация топиб бериши керак. Бу ҳолда ишончли шахс сифатида раҳбарият, қуйи бўғин ва оддим ҳодимлар эса агентлар сифатида намоён бўлишади.

Молия соҳаси ҳам агентлик муносабатлари таъсиридан четда эмас. Яхши даврларда компанияни пул билан таъминлаган банклар ва облигациялар эгалари унда фаровонлик ва гуллаб-яшнашини тилашади. Лекин бирон бир муаммо туғилиши билан – ўртадаги келишувчанлик муносабатларидан асар ҳам қолмайди. Айни шу пайтда фирмага уни қайта тиклаши мумкин бўлган ўзгаришлар қилиш зарур пайт бўлсада, кредиторларни фақат уларнинг маблағларини тўлиғича қайтариш қизиқтиради холос. Шу сабабли улар ҳар қандай ҳавфли, ҳатто фойда келтирувчи операцияларга ҳам тиш тирноғи билан қарши бўлишади. Баъзида кредиторларнингорасидан ҳам ола мушук ўтиб қолади, агар фирма банкротликка яқин бўлиб қолса, уларнинг ягона мақсади ўз пулларини биринчи бўлиб қайтариб олишдан иборат бўлади.

Компания қийматини кўпчилик даъвогарлар томонидан бўлинаётган катта бир пирог шаклида тасаввур қилинг. Уларнинг таркибига акционер ва менежерлар, шунингдек, компаниянинг қолган ҳодимлари, фирма мажбуриятларини сотиб олган банклар ва сармоядорлар киради.”Пирогнинг” бир қисмига корпорация фойдасига солиқ солган давлатни ҳам қўшиб қўйишингиз мумкин.

Бу барча даъвогарлар айёрлик билан тузилган контрактлар ва шартномалар тармоғи орқали боғланган бўлади. Айтайлик, банклар фирмага пул беришар экан, расмий кредит шартномалари тузишни талаб қилишади. Унда кредит фоиз ставкаси ва унинг қайтарилиш муддатлари белгиланиб, улар фирманинг дивидетлар тўлаш ва бошқа қарзлар олишига тўсқинлик қилади кўп ҳолларда. Аммо ҳеч ким келажакда бирон бир ҳодиса юз берган ҳолда қилиниши керак бўлган ҳаракатлар мажмуини ёзиб бўришга қодир эмас. Шу сабабли, ёзма шартномалар томонларнинг мажбуриятларини мувофиқлаштирувчи қўшимча шартлар ва моддалар билан тўлдирилади.

Агентлик муаммоларини барча қатнашчилар бир хилдаги маълумотлардан фойдаланган ҳолда ечиш осонроқ. Аммо молия соҳасида бундай ҳол камдан-кам содир бўлади. Менежер ва акционерлар, кредиторлар кўп ҳолларда реал ёки молия активларининг қиймати ҳақида турли, аксар ҳолларда эскирган маълумотлардан фойдаланишади. Молия менежерлари ахборотнинг асимметриклиги деган ҳодисадан хабардор бўлишлари ва сармоядорларни келажакда уларни ҳеч қандай ёмон воқеалар кутмаётганлигига ишонтира олишлари керак.

Бир тасаввур қилиб кўринг: сиз бозорга қўл қаваришига қарши ноёб малҳамни ўйлаб чиқишни режалаштирган янги компаниянинг молия менежерисиз. Салоҳиятли сармоядорлар билан учраўувда сиз уларни тадқиқотлар натижалари билан таништирдингиз, ихтисослашган фирма томонидан бозорда ўтказилган мустақил тадқиқот натижаларига суянган ҳолда, бозордаги истиқболли келажакни тасвирлаб бериб, тикилган сармояларни бир неча баравар ошиғи билан оқлайдиган бўлажак даромадлар прогнозини тақдим этдинги.

Аммо салоҳиятли сармоядорлар сиз билган нарсаларнинг кўпчилигини билмаганликлари туфайли ҳавотир тарк этмайди. Шундай вазиятда сиз уларни ишонтириш учун нима ҳам қила олар эдингиз? Шунчаки, “Менга ишонинглар” дейишнинг ўз бу ерда кифоя қилмайди. Айтайлик, лойиҳадан манфаатдор эканлигингизни исботлаш учун унга ўз маблағингизни ҳам тикканлигингизни исботи билан кўрсатиш ҳам яхши иш бериши мумкин.

Менежерларнинг ўзлари ҳам нги корхонада йирик улушларга эга эканлигини билган ҳолда сармоядорларнинг сизга ишончлари ортиши мумкин. Бошқачасига айтганда, сизнигг лойиҳага ўз пуларингизни тикиш ҳақидаги қарорингиз бошқа сармоядорлар томонидан компаниянгизнинг ҳақиқий истиқболлари ҳақида ахборот сифатида қабул қилинади.


Манба: Корпоратив Молия Принциплари (Стюарт Майерс, Ричард Брейли, 7-нашр, 2006 й.)

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Мақола ёқди:
(овозлар: 6, Рейтинг: 3.39)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш