Номинал ва реал фоиз ставкалари

Агар сиз 1000 долларни банк депозитига 10 фоизлик ставка билан қўйдиган бўлсангиз, бинк йилнинг охирида уни 1100 доллар қилиб қайтаришга ваъда беради. Аммо банк ўшанда ушбу пулга нима сотиб ола олишингиз хақида хеч қандай ваъда бермайди. Бу тўлиғича йиллик инфляция даражасига боғлиқ. Агар товар ва хизматлари нархлари йилига 10 фоиздан кўпга ўсса, сиз ютқазасиз, чунки сизнинг пулларингиз ўз ҳарид қобилиятининг бир қисмини йўқотади.
Нархлар умумий даражасини кузатиш имкониятини берадиган бир неча махсус индекслар мавжуд. Уларнинг энг таниқлиси истемолчилик нархлари индекси (ИНИ) ҳисобланиб, у ўртача оиланинг типик ҳаридларига (яъни, типик истеъмолчилик корзинасига) қанча маблағ кетишини кўрсатади. ИНИ ўзгаришининг йилдан йилга ўзгариши инфляция даражасининг ўлчами ҳисобланади.
Иқтисодиётчилар баъзида жорий ёки номинал пулларни доимий ёки реал пулларга қарама-қарши қўйишади. Мана, масалан, сизнинг йиллик банк депозитингизнинг номинал пул оқими 1100 долларни ташкил қилади. Лекин товарлар нархлари шу ўтган вақт давомида 6 фоизга ошсачи? У ҳолда сиз кейинги йилда ҳар бир долларингизга бугунгига қараганда 6 фоиз камроқ товарлар сотиб ола оласиз. Бундан келиб чиқадики, 1100 доллар йилнинг охирида сизга бугунда 1100/1,06= 1037,74 долларга тенг товарлар сотиб олиш имконини беради. Депозитингиздан тушадиган номинал пул тушумлари 1100 долларга тенг, реал тушумлар эса фақат 1037,74 долларга тенг.
I даврнинг номинал пул оқими реал пул оқимига айлантириладиган умумий формула қуйидагича кўринишга эга бўлади:
Реал пул оқими = номинал пул оқими
(1 + инфляция)1
Айтайлик, агар сиз 1000 долларни 20 йилга йилига 10 фоиз билан сармоя қилсангиз, сизнинг бўлажак тушумингиз номинал ифодада 1000 дол. х (1,1)20 = 6727,50 долларга тенг бўлади, лекин 6 фоиз йиллик инфляцияда бу тушумнинг реал қиймати 6727,50 дол./(1,Об)20 = = 2097,67 долларга тенг бўлади. Оддий қилиб тушунтирганда сизда ҳозиргига қараганда 6 баравар кўп пул бўлади, лекин сиз унга атига икки бараваргина кўп товарлар сотиб ола оласиз.
Депозитингизга 10 фоиз ставка қўяр экан банк номинал фоиз ставкасини ўрнатади.
У сизга сизнинг пулларингиз қандай тезлик билан ўсаётганлиги ҳақида хабар беради: Аммо йиллик 6 фоиз инфляцияда сиз фақат йилнинг бошидагига қараганда атига 3,774 фоизга бойийсиз холос:
1 + rноминал. = (1 + rреальн.) Х (1 + инфляция) = 1 + rреальн. + инфляция + rреальн + инфляция.

Шундай қилиб, тенг ҳуқуқ билан биз “Банк депозити 10 фоиз номинал даромадлиликни таъминлайди”, ёки “У 3,774 фоиз кутилаётган реал даромадлиликни таъминлайди”, деб айта оламиз. Номинал даромадлилик тўла ўлчаналиган ўлчамлигига эътибор беринг, айни пайтда реал даромадлилик фақатгина кутилаётган баҳодир.
Реал даромадлилик даражасини амалда йилнинг охиригача, яъни йиллик инфляция даражаси маълум бўлмагунча ўлчаб бўлмайди.
6 фоизлик инфляцияда 10 фоизлик номинал даромдлилик 3,774 фоизлик реал даромадлиликка айланади. Реал даромадлилик (фоиз ставкаси) эса қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
1 + rноминал. = (1 + rреал.) Х (1 + инфляция) = 1 + rреал. + инфляция + rреал + инфляция.
Бизнинг мисолда:
1,10 = 1,03774 х 1,06.
Манба: Корпоративн Молия Принциплари (Стюарт Майерс, Ричард Брейли, 7-нашр, 2006 й.)
Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.

Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 8, Рейтинг: 3.35) |
Reviews forum #FORUM# is not exist