РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Корпоратив молия

Соф таннархлар асосида инвестицион ечимларни қабул қилиш

Соф таннархлар асосида инвестицион ечимларни қабул қилиш

Шу пайтга қадар бизни лойиҳани баҳоланиш қийматига оид турли усуллар ва дисконтлаш техникаси қизиқтириб келган эди. Бироқ, айнан нимани дисконтлаш кераклиги ҳақида тўхталиб ўтмадик. Ушбу саволга жавоб олиш учун биз уч асосий принципга риоя қилмоғимиз даркор.  

Батафсилроқ укинг»

Риск, даромад ва альтернатив сарф-харажатлар

Риск, даромад ва альтернатив сарф-харажатлар

Бугуннинг молия соҳаси таҳлилчиларига омад кулиб боққани аниқ, чунки улар қимматли қоғозлар ҳақида катта ҳажмдаги маълумотларга эгалар.  Батафсилроқ укинг»

Бирлашувнинг асосли сабаблари

Бирлашувнинг асосли сабаблари

Бирлашувнинг асосий сабабларини тушуниб олишга харакат қиламиз, яъни икки компаниянинг бирлашувига асос солинганидан сўнг янада кўпроқ даромад олишга эришиши сабабларини ўрганиб чиқамиз. Очиғи ушбу мавзу бўйича мушоҳада юритиш бир мунча қалтисроқ. Гарчи, ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган кўпгина фирмалар ўз бизнесларини равнақ топишига эришган бўлсада, баъзилари учун эса бизнеснинг касотга учрашига олиб келди. Батафсилроқ укинг»

Бухгалтерлик ҳисоботи асослари

Бухгалтерлик ҳисоботи асослари

Фирма ҳақида умумий маълумот берувчи бухгалтерлик ҳисоботининг уч тури мавжуд. Биринчиси – бухгалтерлик баланси (balance sheet) бўлиб, унда ширкатга тегишли активлар, ушбу активларнинг қиймати, шунингдек, ушбу активларни маълум муддат давомида молия билан таъминлаш учун ишлатилиётган активларнинг манбалари (мажбуриятлар ва ўз капитали) жамланади. Кейин даромад ва зарарлар ҳақидаги ҳисобот (income statement) келади. Унда фирманинг даромад ва ҳаражатлари ҳақида маълумотлар берилади, шунингдек, ширкатнинг маълум вақт давомидаги якуний даромади тўғрисида ахборотлар келтирилади.
Батафсилроқ укинг»

Номинал ва реал фоиз ставкалари

Номинал ва реал фоиз ставкалари

Агар сиз 1000 долларни банк депозитига 10 фоизлик ставка билан қўйдиган бўлсангиз, бинк йилнинг охирида уни 1100 доллар қилиб қайтаришга ваъда беради. Аммо банк ўшанда ушбу пулга нима сотиб ола олишингиз ҳақида хеч қандай ваъда бермайди. Бу тўлиғича йиллик инфляция даражасига боғлиқ. Агар товар ва хизматлари нархлари йилига 10 фоиздан кўпга ўсса, сиз ютқазасиз, чунки сизнинг пулларингиз ўз ҳарид қобилиятининг бир қисмини йўқотади.   
Батафсилроқ укинг»

Молия ва молия менежери

Молия ва молия менежери

Корпорация нима дегани?

Ҳамма компаниялар ҳам корпорация ҳисобланмайди. Кичик корхона фақат бир кишининг мулки бўлиши ёки фақат бир киши томонидан бошқарилиши мумкин. Бундай корхоналарни индивидуал хусусий фирма (ёки якка мулкчилик) дейилади. Бир неча киши бирлашиб, биргаликда эгалик қилишлари ва ўртоқликни (ҳамкорликни) бошқаришлари ҳам мумкин. Аммо бу мақола корпоратив молияга бағишланган. Шу сабабли биз энг аввало, корпорация нима, деган саволга жавоб топиб олишимиз керак.
Батафсилроқ укинг»

Ижобий тоза олинган қиймат қаердан пайдо бўлади?

Ижобий тоза олинган қиймат қаердан пайдо бўлади?

Дисконтлаш усули ҳақида билиб олган ИММ (Ишбилармонлик маъмурлиги магистри) нимаси билан болға кўтариб олган болачага ўхшайди, биласизми? Жавоб: шуниси биланки, болғача кўтариб олган болачага ҳамма нарса мих бўлиб кўринади.
Батафсилроқ укинг»

Ҳалқаро лойиҳалар учун дисконтлаш ставкалари

Ҳалқаро лойиҳалар учун дисконтлаш ставкалари

Сизнингча, сармоядор учун S&P индексига пул тиккан ҳавфлироқми ёки Миср фонд бозоригами? Агар сиз “Миср” деб жавоб берган бўлсангиз, сиз ҳақсиз, лекин фақат ҳавф умумий ўзгарувчанлик, ёки дисперсия сифатида белгиланган ҳолдагина ҳақсиз холос. Лекин Мисрга сармоя тикиш юқори бета кўрсаткичига эга эканлиги ростми? Бундай сармоялар эгаси АҚШ бўлган диверсификацияланган сармоя портфелига ҳавф туғдирадими? Батафсилроқ укинг»

Лизинг нима дегани?

Лизинг нима дегани?

Лизингнинг кўплаб шакллари бор, лекин барчасида ижарага олувчи (фойдаланувчи) ижарага берувчи (мулкдорга) вақти вақти билан тўловлар ўтказиб туришга ваъда беради. Лизинг шартномасида ойлик ёки чораклик тўловлар ҳақида келишиб олинади ва уни тўлаш шартнома имзоланган вақтдан бошланади.  Батафсилроқ укинг»

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш