РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Бухгалтерлик ҳисоботи асослари

Бухгалтерлик ҳисоботи асослари

Фирма ҳақида умумий маълумот берувчи бухгалтерлик ҳисоботининг уч тури мавжуд. Биринчиси – бухгалтерлик баланси (balance sheet) бўлиб, унда ширкатга тегишли активлар, ушбу активларнинг қиймати, шунингдек, ушбу активларни маълум муддат давомида молия билан таъминлаш учун ишлатилиётган активларнинг манбалари (мажбуриятлар ва ўз капитали) жамланади. Кейин даромад ва зарарлар ҳақидаги ҳисобот (income statement) келади. Унда фирманинг даромад ва ҳаражатлари ҳақида маълумотлар берилади, шунингдек, ширкатнинг маълум вақт давомидаги якуний даромади тўғрисида ахборотлар келтирилади.

Бу давр бир чоракка (чорак натижаларига доир ҳисобот ҳақида гап кетганда) ёки йилга (йиллик ҳисоботларда) тенг бўлиши мумкин. Ва ниҳоят, пул воситаларининг ҳаракати ҳақидаги ҳисобот ҳам мавжуд бўлиб, унда фирма асосий фаолиятидан тушган пул маблағларининг (statement of cash flow) манбалари, сармоялар ва молия активлиги ва улардан фойдаланиш ҳақидаги маълумотлар келтирилади. Пул оқимларининг ҳаракати ҳақидаги ҳисоботни пул оқимларининг ҳаракатларини деталлаштириш, шунингдек, ушбу муддат давомида касса қолдиғи нега ўзгарди, деган саволга жавоб беришга уриниш сифатида баҳолаш мумкин.

Активларнинг згариши ва уларни баҳолаш


У ёки бу ширкатни таҳлил қилиш жараёнида биз биринчи навбатда унга тегишли активларнинг тоифасини, уларнинг қиймати ва ушбу қийматга нисбатан ноаниқлик даражасини ўрганишни истар эдик. Бухгалтерлик ҳисоботлари фирмага тегишли активларни тоифалаштириш, уларнинг қийматини аниқлаш вазифаларини яхши бажаради, лекин уларнинг ўлчамига алоқадор ноаниқликни ёмон акс эттиради. Ушбу бўлим активлар қийматини тоифалаш ва қиймати ўзгариши асосида ётувчи бухгалтерлик ҳисоби принциплари таҳлилидан, шунингдек, активлар ҳақидаги тегишли маълумотларни очиб берувчи молия ҳисоботининг чекланганлигини кўриб чиқишдан бошланади.

Актив деганда келажакда пул маблағлари оқимини ярата олувчи, ёки унинг келишини камайтиришга сабаб бўлувчи ҳар қандай ресурс ҳисобланади. Ушбу таъриф активларнинг барча турларини қамраб олиш учун етарли бўлсада, бухгалтерлар қўшимча сифатида агар фирма келажакдаги фойдаларни етарлича аниқлик билан баҳолашга имкон берувчи илгариги битим натижасида олинган ресурс актив дейилади, деб таъкидлаб ўтадилар.                                                                                                                            
Автивларнинг баҳоси ёки қиймати бухгалтерлик нуқтаи-назаридан кўп жиҳатдан тарихий қийматни тақдим қилиш, яъни активнинг сотиб олингандан кейинги яхшиланишлар натижасида ошишини ҳисобга олган ҳолда ўзгартирилган, шунингдек, ресурснинг эскирганлиги натидасида пасайтирилган қийматини ҳисобга олган ҳолдаги бошланғич қийматига асосланади. Бу тарихий қиймат “баланс қиймати” (book value) деб аталади. Бухгалтерлик ҳисобининг умуқабул қилинган принциплари (generally accepted accounting pоrinciples - GAAP) ресурсдан ресурсга қараб ўзгарсада, бухгалтерлик ҳисоботида активларга баҳо бериш усуллари асосида учта принцип ётади.

1. Баланс қийматига қийматнинг энг яхши баҳоси сифатида қарашга ўзгармас ишонч. Активнинг бухгалтерлик баҳоси баланс қийматидан бошланади ва бошқа қарорлар учун кескин сабаблар бўлмаса, бухгалтерлар тарихий қийматни активнинг CtqHMocининг энг яхши баҳоси сифатида қабул қиладилар.
2. Бозор ёки баҳолаш қийматига ишончсизлик билан қараш. Активнинг жорий бозор қиймати унинг баланс қийматидан фарқ қилса, бухгалтерлик ҳамжмияти бозор қийматига шубҳа билан қарашади. Активнинг бозор баҳоси кўпинча ўзгарувчан ва манипуляцияга мойил бўлади, шу сабаб уни актив қийматини аниқлашда ишлатиш қийин. Актив қиймати келажакда келиши кутилаётган пул оқимлари ҳаракати асосида баҳоланганда эса, шубҳалар янада кучаяди.
3. Юқори баҳоланган қийматдан етарлича баҳоланмаган қиймат афзал кўрилади. Актив қийматини баҳолашга нисбатан бир неча ёндашув мавжуд бўлган ҳолда, бухгалтерлик ишида қийматнинг оптимистик баҳосидан (юқори) кўра, консерватив қийматидан (қуйи) фойдаланиш қабул қилинган. Шундай қилиб, активнинг бозор ва баланс баҳоси маълум бўлганда, бухгалтерлик ҳисоби талаблари юқоридаги кўрсаткичлардан қуйироғидан фойдаланишни кўзда тутади.


Олиш ҳисоблари (accounts receivable). Олиш ҳисоблари деганда фирма кредитга маҳсулотлар сотгани учун олиши керак бўлган пуллар тушунилади. Айтайлик, Home Depot компанияси пудратчиларга қурилиш моллари сотади ва уларга тўловни амалга ошириш учун бир неча-ҳафта муҳлат беради. Шундай ҳолда олиш ҳисоблари юзага келади. Бухгалтерлик ишида юзага келган умум стандартларга кўра, олиш ҳисоблари кредитга товар сотилган пайтдаги ҳисоб асосида фирмага бошқа ташкилотлар тўлаши керак бўлган маблағ шаклида ёзиб қўйилади. Фирма баъзи олиш ҳисобларини тўланмадиган ҳисоблар қаторига киритганда жиддий бухгалтерлик баҳолаши вазифалари юзага келади. Одатда фирмалар даромадларининг бир қисмини кредитга товар сотиш натижасида юзага келган нажотсиз қарзларни қоплаш учун сақлаб қўйиши мумкин. Айни пайтда олиш ҳисоблари ушбу заҳира миқдорича қисқаради. Бундан ташқари, нажотсиз қарзлар улар пайдо бўлиши баробарида ҳисобга олиниши ва фирма унга мос равишда олиш ҳисобларини қисқартириши мумкин. Аммо иложсиз қарз қатъий тан олинмаган ҳолда, фирмалар олиниши гумон бўлган маблағларни ҳам олиш ҳисоблари сифатида кўрсатишада давом этиши мумкин.  

Пул маблағлари (cash). Пул маблағлари — бухгалтер ва молиячилар томонидан ҳеч қандай келишмовчиликларсиз бир хилда баҳоланадиган камдан-кам активлардан бири ҳисобланади. Нақд баланснинг қиймати баҳолаш ҳатоларидан ҳоли. Лекин шу билан бирга тан олиш керакки, жуда камдан-кам фирмалар нақд пулларни тўғридан-тўғри маънода ушлаб тура олишади (пул сифатида ёки банкларда омонат сифатида). Фирмалар кўпинча пул маблағларини фоиз келтирувчи ҳисобларга қўйишади ёки фоиз олиш учун ғазначилик векселларига қўйишади. Ҳар қандай ҳолда бозор қиймати баланс қийматидан фарқ қилиши мумкин, айниқса, омонатлар узоқ муддатли бўлган ҳолда.

Номоддий активлар (intangible assets). Номоддий активлар деганда патентлар ва савдо белгиларидан тортиб репутацияга қадар кенг доирадаги активлар тушунилади. Бухгалтерлик стандартлари турли номоддий активлар бўйича турлича.

Патентлар ва савдо белгилари (patents and trademarks). Патентлар ва савдо белгилари фирманинг ўзида ишлаб чиқарилгани ёки сотиб олинганига қараб турлича баҳоланади.
Патентлар ва савдо белгилари фирманинг ўз ҳаракатлари натиджасида ишлаб чиқрилган бўлса, ушбу активларни ишлаб чиқаришга сарфланган ҳаражатлар ҳатто активнинг ҳаёт муддати бир неча ҳисобот даврига чўзилган ҳолда ҳам ушбу муддатлар ҳаражатларига қўшилади. Шундай қилиб, номоддий активлар бухгалтерлик балансида баҳоланмайди. Бундан фарқли равишда, агар актив ташқаридан олинган бўлса, у актив ҳисобланади. Номодий активлар уларнинг кутилаётган ҳаёт муддати давомида узоғи билан 40 йилгача амортизация қилиниши мумкин. Умуман олганда солиқ мақсадларида фирмаларга мълум ҳаёт муддатига эга бўлмаган репутация ва бошқа номоддий активларни амортизация қилишга рухсат берилмайди. Лекин солиқ қонунчилигидаги охирги ўзгаришлар бу масалада бир оз енгилликлар берганлигини айтиб ўтиш керак.

Репутация (goodwill). Номоддий активлар баъзида сотиб олишларнинг қўшимча маҳсулотига айланади. Бир фирма бошқа фирмани сотиб олаётган пайтда ҳард баҳоси биринчи патентлар ва савдо белгилари каби ҳар қандай материал воситаларга қўшилади. Ҳар қандай қолдиқлар эса, репутацияга айланади. Бухгалтерлик принциплари репутация ҳисобга олиниши қийин бўлган ҳар қанадай номоддий активнинг қийматини қамраб олишини талаб қилсада, аслида, улар активнинг эгаси бўлган фирманинг активлари баланс қиймати ва бозор қиймати ўртасидаги фарқнинг акси ҳисобланади.

Ушбу ёндашув “ҳарид қилиш ҳисоботи” (purchase accounting)дейилади ва вақти келиб амортизацияга қўшиладиган номоддий актив (репутация)ни ҳасил қилади. 2000 йилга қадар ўз фойдаларини бундан босимга тушишини истамаган фирмалар кўпинча “қўшилиш учун ҳисобот” (pooling accounting) деб номланган бошқа ёндашувдан фойдаланганлар. Бу ёндашув ҳарид нархи ҳеч қачон бухгалтерлик балансида акс этмаслигини кўзда тутади.
Бунинг ўрнига, қўшилишда қатнашаётган икки компаниянинг баланс қиймати бирлашган фирма умумий балансини яратиш учун жалб қилинган.

Молиялаштириш компаниясини ўлчаш

Бухгалтерлар пассивларни жорий пассивлар (current liabilities), узоқ муддатли қарзлар (long-term debt) ва қарз мажбуриятларига (long-term liabilities) ажратишади. Улар на қарзларга, на ўз капиталига қарашли бўлмайди. Қуйида биз ушбу мажбурият турларини ўташнинг ҳар бири воситасини ўрганамиз.

Жорий пассивлар (current liabilities). Жорий пассивларга тўлов муддати кейинги йилга тўғри келадиган барча мажбуриятлар киради. Қоидага кўра, у қуйидагиларни ўз ичига олади.:

Фирма товарларини кредитга сотиб олган етказиб берувчилар ва бошқа сотувчилардан олинган тўлов ҳисоблари. Тўлов ҳисобларининг қиймати фирма бундай кредиторларга тўлаши керак бўлган маблағларни англатади. Ушбу тоифа учун бозор ва баланс қиймати бир-бирига яқин бўлиши керак.

Операцияларни молиялаштириш ёки активлар бўйича жорий ҳаражатларни молиялаштириш учун қисқа муддатли (бир йилдан кам муддатга) қарзлар шаклидаги олинмалар. Бу ҳолда ҳам акс этган маблағ ушбу ссудалар бўйича тўланиши лозим бўлган пулларни билдиради.Айни пайтда, фирманинг банкротликка учраш ҳавфи ссуда қарзга олган пайтдан бошлаб кескин ўзгармаган бўлса, бозор қиймати ва баланс қиймати бир хилда бўлиши керак.

Узоқ муддатли олишмаларнинг қисқа муддатли қисми деганда тўлов муддати кейинги йилда келадиган узоқ муддатли қарзлар ёки облигацияларнинг бир қисмини билдиради.
Бундан олдинги мисолдаги каби, акс этаётган қиймат ушбу олинмалар бўйича тўланиши керак бўлган маблағни билдиради. Айни пайтда бозор ва баланс қиймати тўлов муддатлари яқинлашиши билан бир-бирига қўғри келиши керак.

Бошқа қисқа мудатли мажбуриятлар фирма эга бўлиши мумукин бўлган барча қисқа муддатли пассивларни англатади, шу думладан, ҳодимларга ойлик тўлаш бўйича мажбуриятлар, шунингдек, ҳукуматга тўланадиган солиқларни ҳам.

Бухгалтерлик балансининг ушбу барча моддалари орасида (агарда очиқ фирибгарлик йўқ бўлса), жорий пассивларнинг баланс қиймати бухгалтерлик баҳолари ва бозор қийматининг молия баҳолари кўп жиҳатдан бир бирига яқин бўлиши керак.

Узоқ муддатли ҚАРЗЛАР (long term debt).


Фирмаларнинг узоқ муддатли қарзлари қуйидаги икки шаклдан бирини олиши мумкин. Бу ёки банк ёки бошқа молия идорасининг узоқ муддатли ссудаси ёки молия бозорида чиқарилган узоқ муддатли облигация бўлиши мумкин. Сўнгги ҳолда ўз маблағларини ушбу облигацияларга тиккан сармоядорлар кредиторлар сифатида намоён бўлишади.
Бухгалтерлар узоқ муддатли қарзларнинг қийматини ссуда ёки облигация бўйича тўловнинг жорий қиймати асосида кредит олинган пайтга нисбатан ҳисоблаб чиқишади.

Банк ссудаларининг келтирилган (жорий) қиймати уларнинг номинал қийматига тенг бўлади. Масалан, облигациялар номинал қиймати бўйича чиқарилган пайтда, узоқ муддатли қарзнинг қиймати одатда облигация номинали (яъни, олинган маблағ бўйича асосий тўлов суммаси миқдорида) бўйича ҳисобланади. Агар облигация номинал қийматдан мукофот ёки чегирма асосида амалга оширилса, облигациялар чиқариш баҳоси бўйича ҳисобланади, лекин мукофот ёки чегирма облигация бутун амал қилиш муддати давомида амортизация қилинада. Нолга тенг купонли облигация чиқарадиган компаниялар қарзни чиқариш баҳоси бўйича ёзишлари керак. У эса, тўлаш муддатида ёпилиши керак бўлган асосий (номинал) қийматдан анча кичик. Чиқариш баҳоси ва номинал қиймат орасидаги фарқ ҳар бир даврда амортизация қилинади ва солиқдан чиқариб ташланадиган фоизлар бўйича нақдсиз тўловлар сифатида кўрилади. 


Барча бундай ҳолларда қарзнинг қиймати ссуда ёки облигациянинг бутун амал қилиш муддати давомида фоиз ставкалари ўзгариши таъсиридан ҳоли. Қайд этиб ўтиш керакки, бозор фоиз ставкалари кўтарилиши ёки пасайишида қарз мажбуриятларининг келтирилган қиймати пасайиши ёки кўтирилиши лозим. Лекин қарзнинг ушбу бозор қийматининг янгиланиши бухгалтерлик балансида акс этмайди. Агар қарз ёпилиш муддатидан олдин сотиб олинадиган бўлса, баланс қиймати ва сотиб олинаётгандаги сумма орасидаги фарқ даромад ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда фавқулодда даромад ёки зарар сифатида қайд қилинади.

Ва ниҳоят, ҳорижий валютада узоқ муддатли қарзларга эга бўлган компаниялар
қарзнинг баланс қийматини валюта алмаштириш курси ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда тўғирлашлари лозим.Ҳолбуки, валюта курслари ўзгариши фоиз ставкаларининг фундаментал ўзгаришларини акс эттирар экан, бу кўп эҳтимоли билан бозор қийматига маҳаллий валютадаги қарзга қараганда яқинроқ баҳоланишини кўзда тутади.

Бошқа узоқ муддатли мажбуриятлар (other long-term liabilities). Фирмалар кўпинча узоқ муддатли қарзлар тоифасига кирмайдиган узоқ муддатли мажбуриятларга эга бўлади. Бунга активларини ижарага берувчи ижара берувчилар олдидаги мажбуриятлар, ишчилар олдидаги пенсия жамғармаси ва тиббий суғурта тўлов мажбуриятлари, ҳукумат олдидига кечиктирилган солиқлар шаклидаги мажбуриятларни ўз ичига олади. Ўтган икки ўн йиллик давомида бухгалтерлар ушбу қарздорликларни айнан узоқ муддатли мажбуриятлар сифатида сон жиҳатдан акс эттириш сари интенсив юрдилар. 

Ижара (leases). Фирмалар кўпинча узоқ муддатли актиаларни сотиб олишдан кўра, уларни ижарага олишни афзал кўрадилар. Ижара тўловлари ҳам қарз бўйича фоиз тўловлари каби мажбуриятлар туғдиради. Шу сабабли уларни худди ўша тарзда кўриб чиқиш лозим. Агар ширкат ўз активларининг кўп қисмини уларни молия ҳисоботларида кўрсатмаган ҳолда ижарага ола олар экан, ҳисоботни диққат билан ўрганиб чиқиш фирма молия қуввати ҳақида нотўғри таассуротберади. Шу сабабдан ҳам, бухгалтерлик ҳисоботи қоидалари шундай тузилганки, токи фирмалар ижара мажбуриятларини ҳам ҳисобиотларида очсинлар.

Ижарани бухгалтерлик ҳисобига лишнинг икки йўли мавжуд. Операцион ижарада (operating lease) ижарага берувчи (ёки мулкдор) ижарачига фақат ўз мулкидан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Муддат тугагач, ижарачи олинган мулкни эгасига қайтаради. Ҳолбуки ижарачи ўзига эгалик ҳавфини олмас экан, ижара ҳаражатлари даромад ва зарарлар ҳақидаги ҳисоботда операцион ҳаражатлар (operating expense) сифатида талқин қилинади ва ижара бухгалтерлик балансига таъсир қилмайди.
Капитал ижарада эса (capital lease), ижарачи баъзи эгалик ҳавфларини зиммасига олади ва бир вақтнинг ўзида мулкка эгалик қилишдан маълум фойдалар олади. Бундан келиб чиқадики, ижара бухгалтерлик балансида ҳам актив, ҳам қарздорлик (ижара тўловларига нисбатан) сифатида қайд қилинади. Ҳар йили фирма актив емирилиш миқдорини эълон қилади. Айни пайтда ушбу ижара тўловлари бўйича фоиз ставкаси компонентини чиқариб ташлайди. Қоидага кўра, капитал ижарада муқобил операцион ижарага қараганда ҳаражатлар янада интенсив ҳисобланади.

Ҳолбуки фирма ижарани ҳисоботда кўрсатмасликни афзал кўришар ва баъзида ҳаражатларни орқага суришар экан, уларда ижаранинг барча турларини операцион ижара сифатида талқин қилишга катта рағбат мавжуд. Шу сабабли Бухгалтерлик ҳисоби бўйича кенгаш (Financial Accounting Standards Board — FASB) ижара, агар у қуйидаги тўртта шартдан ҳар қандайига жавоб берса, капитал ижара сифатида ҳисобланиши кераклиги ҳақида қарор қабул қилди:

ижара муддати актив ҳаёт муддатининг 75 фоизидан юқори бўлса;

ижара муддати тугагач, мулк ижарага берувчига қайтарилса;

ижара муддати тугагач, активни шартнома баҳосида сотиб олиш имконияти мавжуд бўлса;

тегишли ставка бўйча дисконтланган ижара тўловларининг келтирилган қиймати ушбу актив ҳаққоний бозор баҳосининг 90 фоизидан ошиқ бўлса.

Ижара турини аниқлаш учун (операцион ёки капитал ижара) ва ўз навбатида, уни бухгалтерлик ҳисоботида акс эттириш учун ижарага берувчи худди ўша меъёрлардан фойдаланади. Агар гап капитал ижара ҳақида кетадиган бўлса, ижарага берувчи келажакдаги пул оқимларининг келтирилган қийматини даромад сифатида ёзади ва ҳаражатларни ҳисобга олади. Ижарага олинган мулк ҳам бухгалтерлик балансида актив сифатида акс эттирилади, фоиз даромади эса, тўлов баробарида бутун ижара муддати давомида ҳисобга олинади.

Солиқлар нуқтаи назаридан, ижара берувчи гап фақат операцион ижара ҳақида кетадиган бўлса, ижарага берилаётган актив билан боғлиқ солиқ фойдаларини чиқариб олишга даъво қилиши мумкин. Айни пайтда солиқ кодекси ижара операционлигини аниқлашда бир оз бошқача меъёрлардан фойдаланади.

Ёлланиб ишлаётганлар учун қўлланма (employee benefits). Ёлловчи ўз ходимларига пенсия ва тиббий суғурта бўйича тўловларни таъминлаши мумкин. Кўп ҳолларда ушбу тўловлар томонидан яратилаётган мажбуриятлар вақт жиҳатидан чўзилиб кетади, шу сабабли фирманинг ушбу мажбуриятларни етарли ҳажмда молиялаштиришга қодир эмаслиги молия ҳисоботида кераклича акс этиши керак.

Пенсия режалари (pension plans). Пенсия таъминотининг хусусий (кўнгилли) тизими “пенсия режалари” номини олган бўлиб, у ёки фирма ўз ҳодимларига пенсия тўловларини белгиланган бадалларни аниқлаш (бунда иш берувчи тизимга йиллик бадалларни уларни тўлашга доир ҳеч қандай ваъда бермасдан туриб аниқлайди) ёки тўловларни олдиндан белгилаб қўйиш (бунда иш берувчи ишчига маълум суммаларни тўлашга ваъда беради)
йўли билан бажаришни кўзда тутади.

Агар белгиланган бадалли пенсия режаси амал қилаётган бўлса, фирма ўз мажбуриятларини пенсия тизимига маълум бадални киритиш баробарида бирданига бажаради. Белгиланган тўловли пенсия режасида фирма мажбуриятларини бажариш юқоридагига қараганда анча қийин, чунки у бирқатор ўзгариб турувчи кўсаткичларга эга бўлиб, уларга ишчиларга белгиланган пособиялар, иш берувчи томонидан илгари қилинган бадаллар, улар томонидан ишланган даромадлар, шунингдек, иш берувчи жорий омонатлардан олишни мўлжаллаётган даромад меъёри кабилар киради.

Ушбу ўзгарувчан кўрсаткичлар ўзгарганда пенсия жамғармасининг активлари пенсия жамғармаси мажбуриятларидан (бунга ваъда қилинган пенсияларнинг келтирилган қиймати ҳам киради) кўп ёки кам бўлиши ёки унга тенг бўлиши мумкин. Активлари мажбуриятларидан ошиқ бўлган пенсия жамғармаси ошиқча жамғармаларга эга пенсия жамғармаси (overfuncled pension plan) дейилса, активлари мажбуриятларидан кам бўлган пенсия жамғармаси етарлича жамғармасиз пенсия жамғармаси (underfunded pension plan) дейилади. Ишларнинг мавжуд аҳволи ҳақидаги маълумотлар молия ҳисоботларига қўшилиши лозим (қоидага кўра, изоҳлар бўлимига).

Пенсия жамғармаси ошиқча жамғармага эга бўлса, фирманинг бир неча имкониятлари бор. У ошиқча активларни пенсия жамғармасидан чиқариб олиши, ошиқча жамғармаларни кейинги муддат бошланиши билан йўқолиб кетиши мумкин бўлган вақтинчалик ҳолат деб баҳолаган ҳолда, режага бадал тўлашни тўхтатиши мумкин.
Агар пенсия жамғармаси етарлича жамғармаларга эга бўлмаса, бу фирманинг қарзи борлигини билдиради, ҳолбуки, бухшалтерлик ҳисоботи стандартлари фирма фақат пенсия жамғармаси мажбуриятларининг унинг активларидан ошиб кетишини акс эттиришни талаб қилади.

Тиббий суғурта тизими (health care benefits). Фирма тиббий суғурта тизимини қуйидаги икки йўл билан тақдим қилиши мумкин: тиббий суғурта тизимига белгиланган бадалларни тўлаган, лекин белгиланган тўловлар ваъда қилмаган ҳолда (белгиланган бадаллар тизимига муқобил ҳолда); ёхуд тиббий суғурта тизими бўйича маълум тўловлар ваъда қилган, лекин айни пайтда ушбу тўловларни молиялаштириш учун жамғармаларга диққатни қаратмаган ҳолда (белгиланган тўловлар тизимига муқобил равишда). Тиббий суғурта соҳасидаги ҳисоботлар пенсия таъминоти соҳасидаги ҳисоботга мос.

Кечиктирилган солиқлар (deferred taxes). Солиқ мажбуриятлари ҳисоботларда қандай шаклга кириши ҳақидаги масалани кўтарар экан фирмалар кўпинча молия ва солиқ мақсадларида бухгалтерлик ҳисобининг турли шаклларидан фойдаланадилар.
Солиқ ҳисоботларини тузиш мақсадларида фойдаланиладиган ейилишни тезлатган ҳолда ҳисоб қилиш ва товар-моддий заҳираларига баҳо бериш усуллари солиқларни тўлашнинг кечиктирилишига олиб келади. Шу сабабли, ҳисоботда молия мақсадларида кўрсатиладиган даромад солиқлари кўп эҳтимоли билан амалда тўланадиган солиқларга нисбатана анча кўп бўлиб чиқади.

Ажратмалар усули асосида ётувчи ҳаражатларни даромадларга мувофиқлаштириш принциплари молия ҳисоботларига кечиктирилган даромад солиғи киритилишини кўзда тутади. Шундай қилиб, солиқ мақсадларида тузилган ҳисобот асосида тортиладиган даромадга 55 минг доллар тўлаган компания, молия ҳисоботларида кўрсатилган даромадга 75 минг долл. тўлаган бўлар, ва орадаги фарқни кечиктирилган солиқлар шаклида ҳисоблаши керак бўлар эди.

Қайд этиб ўташ керакки, ҳисоботларида кўрсатилганига қараганда кўпроқ солиқ тўлаётган компаниялар “кечиктирилган солиқ активлари” деб аталадиган активлар яратадилар (deferred tax asset). Ушбу амалиёт фирманинг келажакдаги фойдаси кўп бўлишини англатади, чунки у кечиктирилган солиқларни тўламоқда.

Кечиктирилган солиқ мажбуриятларини пассивларга қўшиш мумкинми, деган савол жуда қизиқарли савол. Бир томондан, фирма кечиктирилган солиқ дея талқин қилинган суммани ҳеч бир маълум ташкилотга тўлашга мажбур эмас. Айни пайтда мазкур мажбуриятни кўриб чиқиш фирмани амалдагига қараганда янада таваккалчи қилиб кўрсатади. Бошқа томондан, фирма ўзининг кечиктирилган солиқларини аста-секин тўлаб бориши керак, ва ушбу суммани мажбурият сифатида талқин қилиш кўп эҳтимоли билан етарли даражада ҳавфсиз қарор ҳисобланади.

Имтиёзли акциялар (preferred Stock). Компания имтиёзли акциялар чиқарганда бу қимматли қоғозлар бўйича қайд қилинган дивидендлар тўлаш мажбуриятини олади. Бухгалтерлик қоидалари одатда имтиёзли акцияларни қарз деб ҳисобламайди, чунки имтиёзли акциялар бўйича дивидентлар тўлашга қодир эмаслик банкротликка олиб келмайди. Айни пайтда, имтиёзли акциялар бўйича дивидендларнинг йиғилиб қолиши ушбу қиматли қоғоз турини оддий акцияларга қараганда янада машаққатлироқ қилади. Шундай қилиб, имтиёзли акциялар – гибрид қимматли қоғозлар бўлиб, улар бир вақтнинг ўзида ҳам қарз, ҳам ўз капитали белгиларига эга бўлади. 

Бухгалтерлик балансида имтиёзли акциялар уларнинг илк чиқариш баҳоси бўйича баҳоланиб, унга ҳар қандай тўланмаган йиғилган дивидендлар қўшилади. Конвертация қилинадиган имтиёзли акциялар ҳам шундай баҳоланади, лекин конвертация қилишда улар ўз капитали сифатида баҳоланади.

Ўз капитали (equity). Бухгалтерлик ҳисоботида ўз капитали тарихий ҳаражатлар асосида ўлчанади. Бухгалтерлик балансида акс этадиган ўз капиталининг қиймати – фирма томонидан ўз капиталини чиқаришда олиниб, келган фойда миқдорича кўпайтирилган (ёки зарарлар миқдорича қисқартирилган) ва маълум муддат давомида тўланган ҳар қандай дивидендлар миқдорича қисқартирилган илк тушумдир. Ушбу уч модда ўз капиталининг баланс қиймати деб аталиши мумкин бўлган нарсага тегишли бўлсада, ушбу баҳо ҳақида учта фикр айтиб ўтиш керак бўлади.

Компаниялар ўз акцияларини қисқа муддатга яна қайтадан акция чиқариш ёки улардан опционларни бажариш мақсадларида сотиб олса, улар сотиб олинган акцияларни “сақланадиган акциялар” (treasury stocks) сифатида кўрсатиш ҳуқуқига эга. Бу акциялар яна “фирма портфелидаги ўз акциялари” деб ҳам аталади ҳамда ўз капиталининг баланс қийматини қисқартиради.

Фирмаларга ўз акцияларини узоқ муддат давомида сақлашга рухсат берилмайди ва фиркат ўз акцияларини сотиб олган ҳолда ўз капиталининг баланс қийматини сотиб олинган акциялар қийматича қисқартиришлари лозим. Холбуки акциялар жорий бозор баҳосида сотиб олинар экан, бундай операциялар ўз капиталининг баланс қиймати сезиларли даражада қисқаришига олиб келиши керак. Бир неча муддатлар давомида зарар кўрган ёки акцияларини оммавий равишда сотиб олган фирмалар ҳисобот даврини ўз капиталини салбий қиймат билан якунлашлари мумкин.

Ортга, ликвид қимматли қоғозлар мавзусига қайта туриб шуни қайд этиш керакки, қимматли қоғозлар қийматидаги ҳар қандай реализация қилинмаган даромад ёки зарар “сотишга тўғри келади” (available for sale) тоифасига тушади ва бухгалтерлик балансида баланс қийматининг ошиши ёки пасайиши сифатида акс этади.

Фирмалар ўз молия ҳисоботларида ўз капиталининг маълум муддат давомида ўзгариши натижаларини, ўз капитали қиймати бухгалтерлик кўрсаткичларидаги барча ўзгаришларни жамлаган ҳолда тақдим қиладилар.

Бундан кўринадики, бухгалтерлик қоидалари ҳали ҳам ўз капиталининг баланс қийматига варрантлар таъсири ва фонд бозори опционлари таъсирини ҳисобга олиш билан боғлиқ муаммоларга эга. Агар варрантлар фонд бозорларида жойлаштирилса, ушбу чиқаришдан тушган тушум ўз капитали баланс қийматининг бир қисми сифатида баҳоланади.

Опционлар бошқарувчилар жамоасига совға қилинган ёки берилган ҳолда (ушбу ҳолат анча кўп тарқалган) ўз капиталининг баланс қийматига таъсири мавжуд эмас. Опционларни реализация қилишда якун бўйича ушбу операциядан тушган пул оқими маблағлари ўз капиталининг баланс қийматида акс этади ва кўп эҳтимоли билан муомиладаги акциялар сони кўпаяди (агар фирма янги акциялар чиқарса).

Шудди шу нарсани конвертация қилингунга қадар қарз сифатида талқин қилинган конвертация қилинадиган акциялар ҳақида ҳам айтса бўлади. Бу акциялар конвертация қилингандан кейин ўз капиталининг бир қисмига айланади Бухгалтерларни қийман оқлаш учун шуни эсга солишни истар эдикки, муомиладаги опционларнинг таъсири кўпинча, фойда ва баланс қиймати бир акцияга нисбатан очилган ҳолда очилади. Ушбу ҳолда икки ўзгарувчан кўрсаткичга асосланилади: биринчидан, муомиладаги барча акциялар сонига (муомиладаги асосий акциялар), ва иккинчидан, барча опционлар сотилгандан кейин муомилада қолган барча акциялар сонига (муомилада тўлиқ тарқатилган акциялар- fully diluted shares outstanding).

Фойда ва даромадлиликни ўлчаш


Бухгалтерлик фойда ва даромадлиликни ўлчашнинг асосида икки асосий принцип ётади.
Ўтказмалар усули асосида ҳисобга олинганда маълум товар ёки хизматни сотишдан тушган даромадлар ушбу товр ёки хизмат сотилган даврга тегишли бўлади (қисман ёки тўлиқ). Ҳаражатлар томонида ҳам ҳаражатларни даромадлар билан солиштириш учун шунга муқобил ёндашув қўлланади. Бухгалтерлик ҳисобининг пул маблағлари оқимларига асосланган қарама-қарши тизими ҳам мавжуд бўлиб, унда даромадлар тўлов олинган пайтда ҳисобга олинади, ҳаражатлар эса, тўлов амалга оширилганлиги факти бўйича ёзиб қўйилади.

Ҳаражатларни тоифалашнинг иккинчи принципи уларни операцион ҳаражатлар, (operating expenses), молия ҳаражатлари (financing expenses) ва капитал ҳаражатларга ажратади (capital expenses). Операцион ҳаражатлар деганда ҳеч бўлмаса ҳозирги жорий муддатда иқтисодий самарани таъминлайдиган ҳаражатларга айтилади. Бунинг яхши мисоли меҳнатга ҳақ тўлаш ва мазкур даврда сотилган маҳсулотларни яратишга кетган материаллар ҳаражатлари ҳисобланади. Бизнес юритиш учун капитал (ўз капиталидан ташқари) жалб этиш ҳаражатлари эса, молия ҳаражатлари деб аталади. Энг характерли мисол – фоизлар тўлашга ажратиладиган ҳаражатлар.

Кўплаб муддатлар давомида итисодий самара ҳосил қилиши кутилаётган ҳаражатлар эса, капитал ҳаражатлар дейилади. Масалан, ер ва бинолар ҳарид қилишга сарфланган ҳаражатлар капитал ҳаражатлар ҳисобланади.

Фирма операцион даромад кўрсаткичини (operating earnings) олиш учун жорий ҳаражатлар жорий даромадларидан чиқариб ташланади. Сармоядорлар томонидан ўз капиталидан олинган фойдани баҳолаш учун молия ҳаражатлари операцион даромаддан (net income) чиқариб ташланади. Капитал ҳаражатлар чиқарилган емирилиш ёки амортизация сифатида фойдали амал қилиш муддати (иқтисодий самара яратиш қобилияти маъносида) давомида рўйхатдан чиқарилади.

Бухгалтерлик фойдаси ва даромадини ўлчаш:


Даромад яратишнинг жуда кўплаб турлари мавжуд, шу сабабли бухгалтерлик ҳисобининг умумқабул қилинган принциплари (GAAP) фойда ва зарарлар ҳақидаги ҳисоботлар қуйидаги тўрт бўлимга ажратилган бўлишини талаб қилади: жорий даромадлардан олинган даромад; ёпилган операциялардан олинган фойда; кўзда тутилмаган фойда ёки зарарлар; бухгалтерлик қоидалари ўзгарган ҳолда туғилиши мумкин бўлган даромадлар.

Бухгалтерлик ҳисобининг умумқабул қилинган принциплари даромадни фирма кўрсатган хизмати учун тўлов тўлиқ ёки қисман амалга оширилган ҳолда, фирма эса эвазига пул ёки кузатиш ва бир вақтнинг ўзида ўлчаш мумкин бўлган қарз мажбурияти олган ҳолатда ҳисоблашни талаб қилади. Бевосита даромад яратиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар (меҳнат ва материаллар сингари) эса, даромад ҳисобланган муддатга ёзиб қўйилади. Даромад яратиш билан боғлиқ бўлмаган ҳар қандай даромадлар фирма хизматдан фойдаланган даврга ёзиб қўйилади.

Товарлар ишлаб чиқарадиган ва сотадиган фирмаларда ҳисобга ўтказиш усули етарли даражада тўғридан-тўғри фойдаланилсада, ушбу ҳисоб тури таклиф қилинаётган маҳсулотлар ёки хизматлар табиатига боғлиқ ҳолда мураккаблашиши мумкин бўлган ҳолатлар мавжуд. Масалан, ўз мижозлари билан узоқ муддатли шартномалар тузадиган фирмалар тушумни бажарилган шартнома фоизи асосида ҳисобга олиш ҳуқуқига эга.

Тушум фоиз сифатида ҳисоланар экан, ҳаражатларнинг тугишгли қисми ҳам ҳисобланади. Товар ёки хизмат ҳаридорининг улар учун ҳақ тўлаш қобилиятига эга эканлиги ноаниқ бўлсада, товар етказиб бераётган ёки хизмат кўрсатаётган фирма даромадни ҳаридни кредитлашнинг мавжуд тизимидан келиб чиқадиган сотув нархи улушини олгандан кейингина ҳисобга олиши мумкин.  

Капитал ва операцион ҳаражатлар орасидаги фарқ мавзусига қайта туриб, шуни айтиш керакки, операцион ҳаражатлар фақат мазкур даврда тушум яратадиган ҳаражатларни акс эттиради. Аммо амалиётда операцион ҳаражатларга қўшиладиган баъзи ҳаражатлар ушбу қоидага унча ҳам жавоб бермайди. Биринчидан, бу ейилиш ва амортизацияга тегишли.
Капитал ҳаражатларни бир неча даврларга бўлиш оқилона қарор бўлсада, тарихий ҳаражатлар асосида ҳисобланадиган ейилиш бухгалтерлар нуқтаи-назарида кўпинча иқтисодий ейилиш билан кам алоқадор.

Иккинчи истисно илмий тадқиқтларга ажратиладиган ҳаражатлар бўлиб, улар америка бухгалтерлик стандартларига кўра, жорий ҳаражатлар сифатида баҳоланиши керак. Аммо бундай ҳаражатлардан келадиган фойдалар кўплаб муддатлар давомида сезилиб туради. Илмий тадқиқотлар ҳаражатларининг мавжуд тоифаланиши ундан келадиган фойдани ҳисоблаш қийинлиги ёки сон билан ифодалаш имконсизлиги билан боғлиқ.

Молиявий таҳлилнинг каттагина қисми фирманинг келажакдаги фойдасига бағишланган. Таҳлил натижасига асосланган тахминлардан кўпчилиги жорий фойдага асосланади. Шундай қилиб, фойданинг қайси қисми фирманинг жорий операциялари натижасида, қайси қисмини эса ғайриоддий ёки фавқулодда, доимий равишда қайтаришини кутиш амримааҳол бўлган ҳодисалар ҳисссига ёзиб қўйишни билиш жуда муҳим. Ушбу нуқтаи-назардан, фирма ҳаражатларини операцион ва бир марталик ҳаражатларга бўлиш фойдали, чунки тахминларда фойдани фавқулодда воқеаларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳисоблаш мақсадга мувофиқ. Бир марталик ҳаражатлар тоифасига қуйидагилар киради:

■ Ғайриоддий ёки камдан-кам содир бўладиган ҳодисалар билан боғлиқ ҳаражатлар, масалан, активнинг олиб қўйилиши ёки филиалнинг ёпилиши, шунингдек, ҳаражатларни чиқариб ташлаш ёки тиклаш натижасида келиб чиққан даромад ва ҳаражатлар. Компаниялар баъзида шундай ҳаражатларни операцион ҳаражатларнинг бир қисми деб ҳисоблайди. Масалан, Boeing компанияси 1997 йилда McDonnell Douglas компаниясини сотиб олиш учун керак бўлган 1,4 млрд. долларни активлар қийматини тўғирлаш мақсадида сотди. Айни пайтда ушбу операция жорий ҳаражатларнинг бир қисми сифатида баҳоланди.

■ “Табиатига кўра ғайриоддий, камдан-кам содир бўладиган ва таъсири сезиладиган” ҳодисалар фавқулодда ҳодисалар дейилади. Бунга мисоллар сифатида юқори купонли қарзни қуйи купонли қарз ёрдамида қайта молиялаштиришни, шунингдек, ликвид қимматли қоғозларга эгалик қилиш натижасида пайдо бўлган фойда ва ҳаражатлар билан боғлиқ ютуқларни келтириш мумкин.

■ Операцияларни тўхтатиш билан боғлиқ зарарлар. Бунда улар ҳам ишлаб чиқариш қисқартирилган вақтдаги зарарларни, ҳам у билан боғлиқ активларни сотишдан кутилаётган зарарларни ҳам қамраб олади. Шундай бўлсада, ушбу зарарларни тоифалаш учун операцияларни фирмадан ажратиш имконияти мавжуд бўлиши керак.

■ Бухгалтерлик ҳисоби қоидалари ўзгариши билан боғлиқ фойда ва зарарлар. Улар даромадлардаги ҳисобот топшириш тартиблари ўгарганлиги туфайли келиб чиққан ўзгаришларни ўлчайди. Бунинг сабаби ҳам фирманинг ўзи (масалан, у товар-моддий заҳиаларни баҳолашга кўнгилли равишда ўгариш киритса), ҳам бухгалтерлик стандартларидаги ўзгаришлар ҳам бўлиши мумкин.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Индустриал телефон алоқа тизимлари...

Биз Hong Kong Koon Technology Ltd.  компанияси. Биз Ўзбекист...

Мақола ёқди:
(овозлар: 4, Рейтинг: 3.52)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш