РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Лизинг нима дегани?

Лизингнинг кўплаб шакллари бор, лекин барчасида ижарага олувчи (фойдаланувчи) ижарага берувчи (мулкдорга) вақти вақти билан тўловлар ўтказиб туришга ваъда беради. Лизинг шартномасида ойлик ёки чораклик тўловлар ҳақида келишиб олинади ва уни тўлаш шартнома имзоланган вақтдан бошланади. Қоидага кўра, бу тўловлар бир хил миқдорда бўлади, лекин уларнинг тўлов вақтлари фойдаланувчининг эҳтиёжларига мосланиши мумкин. Айтайлик, ишлаб чиқарувчи янги мураккаб маҳсулот ясаш учун станокни ижарага олади. Ишлаб чиқариш маромига етиши учун эса ўртача бир йил вақт керак. Бу ҳолда ижаранинг биринчи йилида тўловлар миқдори камайтирилиши мумкин. Лизинг шартномаси тугалланганда ижарага олинган мулк ижарага берувчига қайтарилади. Аммо лизинг шартномаси фойдаланувчига ускунани сотиб олиш ёки қайта ижарага олиш имконини беради.

Баъзи лизинг турлари қисқа муддатли бўлиши ёки ижарага берувчи тоонидан шартнома муддати давомида бекор қилиниши мумкин: бундай лизинг операцион лизинг деб аталади. Лизингнинг бошқа тури активлар эҳтимол иқтисодий ҳаётининг кўп қисмига тегишли бўлиб, бекор қилиниши мумкин эмас ва бекор қилинганда ижарага берувчига келтирилган зарарларни қоплашни кўзда тутади. Бундай лизинг капитал, молия ёки тўлиқ тўловли лизинг деб аталади.

Молия лизинги молия манбаси ҳисобланади. Молия лизинги ҳақида шартнома қарз тўллашга ўхшаб кетади: ижарага олувчи дарҳол пул маблағлари олади, чунки унда олинган активларни тўлиқ тўлаш зарурияти йўқ. Аммо у кейинчалик лизинг шартномасида кўзда тутилган тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олади. Худди шу шартларда у активнинг харид нархи миқдорида кредит олиши ва қарзнинг асосий суммасини фоизлари билан қайтариши мумкин эди. Шундан қилиб, лизинг ва қарз бўйича пул оқимлари бир бирига ўхшаш. Ҳар икки ҳолда ҳам фирма бугун ўз итиёрига пул маблағлари олади ва уларни кейинроқ қайтаради. Ушбу бобнинг анча қисми лизинг ва кредитни молиялаштиришнинг муқобилли манбалари сифатида солиштиришга бағишланади.

Лизингнинг турлари ижарага берувчи томонидан кўрсатиладиган хизматлар турига қараб бир биридан фарқланади. Ижара хизматларининг барчаси киритилган лизинг шартларига кўра (камдан кам ҳолларда уни прокат типидаги лизингдеб аталади) ижарага берувчи ускунага моддий-техник хизмат кўрсатиш, уни суғурта қилиш ва тегишли мулк солиқларини тўлаш бўйича барча ҳаражатларни ўз зиммасига олади. Тоза лизингда эса, активларга хизмат кўрсатиш, суғурта ва солиқлар ижарага олувчи зиммасига юкланади.

Молия лизинги қоидага кўра тоза лизинг шаклини олади.

Янги турдаги ускуналарни ижарага олишда молия лизингидан фойдаланиш одатий ҳол ҳисобланади. Ижарага олувчи ҳарид қилинадиган ускунани ўзи танлайди, лизинг компанияси билан айнан шу ишлаб чиқарувчининг маълум ускунасини олиши ҳақида шартнома тузади ва уни имзолайди. Бу – тўғридан-тўғри лизинг деб аталади. Бошқа ҳолларда фирма ўз активларини сотади ва кейинчалик уни ҳаридордан ижарага олади. Қайтариқ лизинг номини олган бу турдаги келишувлар кўчмас мулк билан боғлиқ операцияларда кенг тарқалган. Масалан, “Г” фирмасининг пулга зарурияти бор. Фирма пулни ўзига тегишли фатрикани лизинг компаниясига сотган ҳолда ва бир вақтнинг ўзида ижара ҳақида узоқ муддатли шартнома тузган ҳолда топиши мумкин. Юридик жиҳатдан фабрика лизинг компанияси ихтиёрига ўтади, лекин ундан фойдаланиш ҳуқуқи “X” фирмасида қолади.

Қарз мажбурияти бўлган лизинг тури ҳам учрайди. Молия лизингининг бу турида ижарага берувчи шартномасини кредитнинг таъминоти сифатида ишлатган ҳолда активнинг ҳарид баҳосининг бир қисмини қарзга олади. Бу ижарага олувчи мажбуриятларининг характерига умуман таъсир қилмайди, лекин ижарага берувчининг хжалик фаолиятини таҳлил қилишни анча қийинлаштиради.

Манба: Корпоратив Молия Принциплари (Стюарт Майерс, Ричард Брейли, 7-нашр, 2006)

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 7, Рейтинг: 3.6)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш