РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Луғат

A-Z А Б В Г Д Е Ж З И К Л М Н О П Р С Т У Ф Х Ц Ч Ш Щ Э Ю Я


БАЛАНС
- халқ хўжалигида ва умуман хўжалик, савдо ишларида бир-бирига боғлиқ бўлган соҳаларнинг ўзаро мувофиқ салмоғи. Б. бирор корхона ёки ташкилотда муайян бир муддат оралиғидаги кирим билан чиқимни, яъни даромад билан буромадни бир-бирига таққослаб чиқилган якун.  

БАНК - юридик ва жисмоний шахсларнинг вақтинча бўш пул маблағларини бир жойга тўпловчи ва узлуксиз айланиб турушини таъминловчи, корхоналарга ва умуман пулга муҳтожларга кредит, ссуда берувчи, томонлар ўртасида тўлов ва бошқа ҳисоб-китоб ишларида воситачилик қилиб турувчи, олтин ва чет эл валютаси билан боғлиқ операцияларни бажарувчи кредит-молия муассаси.Б. пул қўювчиларга маълум фоиз тўлаб, қарз олганлардан юқорироқ фоиз ставкасини ундиради ва ана шу фоизлар ўртасидаги фарқ банк фойдаси ҳисобланади.

БАНК КАФИЛЛИГИ - банкнинг ўз мижозига кафолати. Банк ўз маблағи ҳисобидан мижознинг кўрсатилган муддатда тўланмаган мажбуриятлари бўйича ҳисоб-китоб қилиш кафиллигини олади. Кафил банк мижозининг бунак, авансини қайтариш, савдо-сотиқ шартномасини тузиш ва шунга ўхшаш шартларни бажариши мумкин.


БАНК ФОИЗ СТАВКАСИ - банк ссудасидан фойдаланганлик учун белгиланган ҳақ миқдори, қарз суммасига нисбатан фоиз ҳисобида ундирилади. БФС. ўзгарувчан кўрсаткич бўлиб, банк ссудаси қарзга бўлган муҳтожликка қараб ўзгартирилади. БФС миқдори банк ва мижоз ўртасидаги келишувга мувофиқ белгиланиб, қарзнинг қайси тарзда ва қандай шартларда берилишига боғлиқ.

БАНКОМАТ - мижознинг банкдаги ҳисоб рақами билан компьютер тизими орқали боғланган нақд пул берувчи электрон мослама.

БИЗНЕС- (инглизча business-иш, фаолият, машғулот ) бойлик, фойда орттиришга йўналтирилган иш, фаолият. Бизнес хўжалик юритиш кўламига қараб йирик, ўрта ва майда турларга бўлинади. Ходимларнинг ўртача сони ва маҳсулот ҳажмига қараб ажратилади.

БИЗНЕС РЕЖА - бозор иқтисодиёти шароитида тадбиркорликнинг барча соҳаларида қўлланадиган муҳим қурол бўлиб ҳисобланади. Иш жараёни ҳақида маълумот беради. Унинг ёрдамида фирма ўсиб бориши, истиқболни белгилаб бориши, даромадини кўпайтириши мумкин. БР ўта муҳим молиявий ҳужжат сифатида фирма фаолиятини барча қирраларини таҳлил қилишга ёрдам беради. У нафақат ички ҳужжати бўлиб, балки кредит олиши учун зарур бўладиган ҳужжатлардан биридир.

БИЗНЕСМЕН - (инглизча business-иш, man-одам)- бизнес билан шуғулланувчи шахс, корчалон.

БИРЖА - (голл.beurs, нем. Borse-ҳамён)- 1) маҳсулот, валюта ва қимматбаҳо қоғозларни айирбошлашда, ҳисоб ва маълумот хизматларини амалга оширишда фаол қатнашувчи ташкилот. Хизмат кўрсатгани учун воситачилик йиғимини олади; 2) биржа савдо-сотиғи бўладиган жой.

БИРЖА КОТИРОВКАСИ- биржалар орқали сотиладиган маҳсулотлар баҳоси. Ҳар бир биржа уларни маълум тизимга солади ва чоп этади.
Одатда, БК эрталабки ва кечки савдо (биржа сессияси) бошланишига ва тугашига мўлжаллаб чоп этилади.

БИРЖА САВДОСИ- биржаларнинг воситачилигида амалга ошириладиган савдо.

БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИ - эркин товар пул муносабатларига асосланган, иқтисодий монополизмни инкор этувчи, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилган ва бошқариладиган иқтисодий тизимдир.

БОЖ- (араб.-ўлпон, солиқ) - божхона назорати остида давлат томонидан мамлакат чегарасидан олиб ўтиладиган товарлар, мол-мулк ва қимматбаҳо қоғозлардан ундириладиган пул йиғимлари.

БОЖХОНА - чегара орқали ўтадиган жами юкларни, шу жумладан багаж ва почта жўнатмаларини назорат қиладиган давлат муассасаси. У ўтказилаётган юкларни текшириш ва улардан йиғимларни ундириш билан шуғулланади. Божхоналар, одатда, денгиз ва дарё портларида, халқаро аэропортларда, темир йўл станцияларида, чегара ҳудудларида ва мамлакатнинг йирик марказларида жойлашади.

БОЗОР - сотувчи ва харидор ўртасида юзага келадиган иқтисодий муносабатлар мажмуи. Бозордаги талаб ва таклиф иқтисодий, демографик, ижтимоий, сиёсий ва маънавий омиллар таъсирида шаклланади. Талаб йўқ, ўтмай қолган нарса, мол ҳақида «Б. касод», талаб юқори бўлган , тез ўтадиган нарса, мол ҳақида эса «Б. чаққон» дейилади. «Б. кўтармайди-»бу товарни ушбу нархга бозорда ҳеч ким олмайди деган маънони англатади.

БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ - халқ иштирокида давлат томонидан ишлаб чиқилган бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни давлат назорати остида амалга оширишдан иборат.

БОЗОРНИНГ ТУЗИЛИШИ - бу бозор элементларининг ички тузулиши, жойлашиши ва тартиби, уларнинг бозор умумий ҳажмидаги улуши демакдир.

БОЗОР ТИЗИМИ - турли-туман мезонлар асосида алоҳида унсурларга ажратилган барча бозорлар мажмуидир.

БОЗОР МЕХАНИЗМИ - бозор иқтисодиётининг фаолиятини тартибга солиш ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминловчи дастак ва воситалар. М: баҳо, талаб ва таклиф, рақобат, пул-кредит.

БОЗОР СЕГМЕНТИ - бу бозорда савдо-сотиқнинг шарт-шароитига қараб кўпгина бўғинларга ажратишидир.

БОЗОР ИНФРАТУЗИЛМАСИ - сотувчи ва харидор ўртасида бозор муносабатлари шаклланишини, ривожланишини таъминлайдиган ташкилотлар, муассасалар, идоралар, корхоналар мажмуаси. Унинг таркибига савдо корхоналари, таъминот ташкилотлари, валюта ва қимматбаҳо қоғозлар биржаси, транспорт, алоқа ва бошқа хизмат кўрсатувчи тармоқлар киради.

БОЗОР КОНЪЮКТУРАСИ - айрим бозорларда муайян холатларнинг мавжудлиги. Бозор конъюктураси муайян даврдаги бозор ҳолати, бозорда мувозанатнинг мавжудлиги ёки бузилганлиги билан характерланади.

БОЗОР МУВОЗАНАТИ - бозордаги талаб ва таклифнинг миқдори ва таркибий жиҳатидан бир-бирига мувофиқ келиши. Агар шундай мувофиқлик бўлмаса, бозор мувозанати издан чиққан ҳисобланади. Талаб таклиф узоқ вақт бир-биридан ажралиб қолса, бозор ўзининг меъёрдаги ҳолати, фаолиятини йўқотади.

БОЗОР ФУНКЦИЯЛАРИ - бозор бажарадиган иқтисодий вазифалар. Унга, асосан қуйидагилар киради : 1) Товар айирбошлаш орқали ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлаш ; 2) Истъемол буюмларни ва хизматларни аҳолига етказиб бериш орқали халқ фаровонлигини ошириш; 3) Нархларнинг ўзгариши орқали талаб ва таклифни бир-бирига мослаштириш, пулни товарлар билан таъминлаб, пул муомаласини барқарор бўлишига эришиш ; 4) Давлатлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва бошқалар.

БОЗОР қОНУНЛАРИ - пул воситасида бозорда товар айирбошлашнинг моҳиятини ифода этувчи, уни бошқариб турувчи объектив иқтисодий қонунлар. Улар жумласига талаб ва таклиф қонуни ҳамда пул муомаласи қонуни киради.

БРОКЕР - (ингл.broker)- маҳсулот, қимматбаҳо қоғозлар, валюта сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги расмий даллол. Ўзи ёки мижозлар номидан келишувлар, шартномалар тузиш ҳуқуқига эга шахс.

БЮДЖЕТ - (ингл.budget-сумка)- давлат, корхона, муассаса ва шу кабиларниинг маълум муддат учун олдиндан белгилаб қўйиладиган кирим-чиқим , даромад - буромад сметаси.

БЮДЖЕТ ТАқЧИЛЛИГИ - бюджет даромадлари билан харажатларининг номувофиқлиги бўлиб, харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши тушунилади.

БЮДЖЕТ БАЛАНСИ - харажатлар ва даромадларнинг тенг бўлишидир.


Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш