Соҳаларга оид китоблар
![]() |
![]() |
Эзра Шошанининг "Юқори сифатли сут ишлаб чиқариш бўйича услубий тавсиялар" сутчи-фермер токчасида жудаям керак бўлган китоб. Энг аввало инглиз тилига таржима қилинган бўлиб (Guidelines for the Production of High Quality Milk), биринчи марта рус ва ўзбек тилларида бизнинг сайтимизда кенг оммага тақдим этилган. Ушбу қўлланмада қисқа ва тушунарли шаклда юқори сифатли сут ишлаб чиқаришнинг энг мухим жиҳатлари келтирилган: сут таркиби, жисмоний ҳужайралар аҳамияти, сут фермасидаги касаллликларни олдини олиш бўйича тавсиялар, шунингдек, бутун сут соғиш жараёни батафсил келтирилган. Доктор Эзра Шошани - сут саноати соҳасида тан олинган мутахассис, нафақат Израильнинг, балки бошқа кўплаб мамлакатларнинг энг олди маслахатчиларидан биридир. Ўқиш »
![]() |
![]() |
«Сут ишлаб чиқаришнинг асосий жиҳатлари» – сут ишлаб чиқарувчи фермерлар учун техник қўлланма бўлиб, Бэбкок номли Чорвачиликни тадқиқ этиш ва ривожлантириш халқаро институти ҳамда АҚШнинг Мэдисодаги Висконсин университети экспертларининг ҳамкорликдаги меҳнати маҳсулидир. Ушбу китобда Сиз чорва моллари физиологияси, озиқлантириш ва овқат ҳазм қилиш тизими, лактация (сут бериш) даврлари, болалатиш, соғиш ва бузоқларни боқиш бўйича барча зарур маълумотларни олишингиз мумкин. Бундан ташқари, мазкур китоб билан биринчи бор ўзбек тилида эркин шаклда танишиш. Шунингдек, китобни рус ва инглиз тилларида онлайн ўқишингиз мумкин. Ўқиш »