РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Рақобат интенсивлигини таъминловчи структуравий воситалар

Рақобат интенсивлигини таъминловчи структуравий воситалар

Рақобат стратегиясининг туб моҳиятини англаш учун компания фаолияти ва уни ўраб олган муҳитни солиштириш мухим роль ўйнайди. Албатта, соҳага алоқадор муҳит кенг тушунча бўлиб, ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатларни ўз ичига олиши мумкин. Фирма фаолиятини ўраб олган муҳит деганда эса, у рақобатлашаётган соҳа ёки соҳалар тушунилади.

Аниқ бир соҳанинг тузилмаси фирманинг рақобат борасидаги «ўйини» қоидаларини, унинг стратегияси вариантларини белгилаб беради. Соҳадан ташқарида бўлган кучлар бунда нисбий роль ўйнайди, чунки ташқи воситалар (кучлар) одатда соҳанинг барча фирмаларига таъсир кўрсатади. Муомманинг ҳал этилиши эса фирмаларнинг бундай кучлар билан ўзаро ҳамкорлик қила олиши лаёқатига боғлиқ. Соҳадаги рақобат жадаллигини тасодифий ҳолат ёки муваффақиятсизлик деб бўлмайди. Аксинча, соҳадаги рақобат унинг иқтисодий тузилмаси мустаҳкам бўлганида ва бошқа рақобатчилардан анчайин илгарилаб кетганида юзага келади.

Рақобатнинг беш омиллари – яъни соҳага янги вакилларнинг кириб келиши хавфи, субститутларнинг юзага келиши хавфи, харидорларнинг бозордаги устунлиги, етказиб берувчиларнинг устунлиги ва амалдаги рақобатчилик соҳадаги рақобатнинг кўлами жуда кенглигини кўрсатади. Харидорлар, етказиб берувчилар, субститутлар, потенциал иштирокчилар – буларнинг бари компаниянинг «рақиблари» саналади, Чунки, улар рақобат жараёнига қараб ё камроқ, ё кўпроқ нуфузга эга бўлишлари мумкин. Бундай кенг миқёсдаги рақобатни кенгайтирилган рақобат деб аташ мумкин.

Рақобатнинг ҳамма беш тури бирлашиб, соҳадаги рақобат жадаллиги ва сердаромадлилигини белгилайди. Бунда стратегияни шакллантириш нуқтаи назаридан ҳал қилувчи омиллар янада мустаҳкам кучга эга бўлади. Масалан, соҳада мустаҳкам ўринга эга бўлган компания, соҳага янги рақобатчиларнинг кириб келиши хавфи бўлмаган тақдирда ҳам, агар арзон субститутлар билан рўбарў келиб қолса, кам даромад кўраверади.

Субститутлар йўқ бўлган ёки соҳага қўшимча иштирокчилар киришининг олди олинган бўлса ҳам амалдаги рақиб компаниялар ўртасидаги рақобатчилик ҳам кутилаётган даромадни пасайтириб юборади. Интенсив рақобатнинг экстремал ҳолати сифатида иқтисодчи олимлар томонидан яратилган рақобат моделига қараш мумкин. Унда соҳага киришга тўсқинлик қилувчи омилларнинг йўқлиги, амалдаги компанияларнинг харидор ва етказиб берувчиларга нисбатан бозорга оид устунликка эга эмаслиги, рақобатга ҳалақит берувчи жиҳатларнинг мавжуд эмаслиги кўрсатилган.


Соҳага янги рақибларнинг кириб келиши хавфи

Соҳага янги кириб келган рақобатчилар, одатда ўзлари билан бирга янги ишлаб-чиқариш воситаларини олиб кириб, рақобатбардош ресурслардан фойдаланган ҳолда ўз мавқеларини мустаҳкамлашга ҳаракат қиладилар. Натижада харидорларга таклиф этилаётган нархларнинг пасайиши, шу билан бирга даромад олишга жиддий таъсир кўрсатувчи сарф-харажатларининг ортиши кузатилиши мумкин. Соҳада мавжуд корхоналарни қўшиб олиш йўли билан ўз фаолиятини тузувчи компаниялар, кўп ҳолларда, ўз маблағларини қайта ташкил этилишга йўналтирадилар.

Бунга мисол қилиб, пиво ишлаб чиқарувчи Мilleг компаниясининг тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Philip Morris фирмаси томонидан ўзлаштирилишини кўрсатишимиз мумкин. Шу тарзда, ўз мавқеини мустаҳкамлаш мақсадида бошқа соҳа корхонасининг қўшиб олинишини қисман бошқа соҳага ҳам кириб келиш деб атаса бўлади, лекин бунда янги корхона тузиш кўзда тутилмайди. Соҳага кириб келишдаги хавф даражаси рақибларнинг бунга бўлган муносабати билан бирга соҳага эндига кириб келган шахсларнинг бир қанча тўсиқларга дуч келиши билан белгиланади.


Субститут маҳсулотлар томонидан босим

Рақобат нафақат бир соҳа доирасида бўлади, балки соҳада фаолият кўрсатиб, субститут маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи барча фирмалар ўртасида юз беради. Субститутлар ўз тасарруфларидаги фирмаларга нисбатан энг юқори нархни белгилаб бериб соҳада даромад кўриш имкониятини чеклаб кўядилар.

Субститутларнинг альтернатив нархлари қанчалик жозибадор бўлса, соҳада даромад кўришга бардош бера оладиган тўсиқ шунчалик мустаҳкам бўлади. Яқиндагина ацетилен ва визкоздан ишланган матолар ишлаб чиқарувчилар арзон матолар ишлаб чиқарувчилар томонидан кучли рақобатга учрадилар. Шу билан бирга бугунги кунда шакар ишлаб чиқарувчилар маккажўхори сиропидан олинадиган шакарнинг ўрнини босувчи фруктоза ишлаб чиқарувчилари томонидан ана шундай рақобатга рўбарў келмоқдалар.

Субститутлар нафақат нормал конъюнктур ҳолатдаги даромадни тўхтатади, балки соҳада савдо авжига чиққанида тушириши мумкин бўлган маҳсулотларнинг нархини ҳам чегаралаб қўяди. 1978 йилда қаттиқ қиш туфайли ҳамда энергия улашувчи мосламаларга нисбатан талабнинг ошиб кетгани изоляцион шиша тола ишлаб чиқарувчиларга бўлган талабни орттирган эди. Бироқ, изоляцион материалларининг ўрнини босувчи бошқа бир қанча воситаларнинг мавжудлиги (целлюлоза, минерал пахта, пенопласт ва б.) соҳа маҳсулотларининг нархини кўтарилишини тўхтатиб қолди, кейинчалик эса ишлаб чиқариш объектлари кувватининг ошиши ва талабларни қондиришда ҳам бир мунча тўсқинликлар пайдо қилди.


Харидорларнинг бозордаги устунлиги

Харидорлар нархларни пасайтиришни, маҳсулотларнинг сифатини янада оширишни, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтиришни талаб қилган ҳолда рақобатчи компанияларни бир бирларига тўқнаштирадилар. Бунинг ҳаммаси соҳанинг даромадлилигини оширишга қаратилган. Соҳа учун муҳим бўлган харидорлар гуруҳларининг устунлиги уларнинг бозордаги мавқеи ҳамда соҳада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг қанча қисмини сотиб олишларига боғлиқ. Харидорлар гуруҳи қуйида келтирилган шарт-шароитларга эга бўлган тақдирда устунликка эришишлари мумкин.

Гуруҳ юқори концентрацияга эга ёки маҳсулотнинг катта қисмини сотиб олади. Ишлаб чиқарувчи учун харидорнинг савдо-сотиқ ҳажмининг катталиги унинг бизнесини гуллаб яшнаши муҳим ўрин туради.

Агар соҳада барча кучлар сафарбар этилган ҳолда, доимий сарф-ҳаражатлар кузатилса, йирик харидорлар катта қудратга эга бўладилар. Масалан, буғдойни қайта ишлаш ва суюқ химикатлар ишлаб чиқариш соҳасида шундай вазиятлар кузатилади.

Сотиб олинаётган маҳсулот савдонинг ёки сарф-харажатларнинг катта қисмини ташкил қилса. Бундай ҳолатда харидор маҳсулотларни ўта синчковлик билан танлайди ва мақбул нархлар бўйича тавтиш ўтказади. Одатда, айни бир соҳадан сотиб олинаётган маҳсулотларнинг таннархи фирма сарф-харажатларининг катта қисмини ташкил этмаса, харидор нарх борасида тортишмайди.

Сотиб олинган маҳсулотлар стандарт ёки дифференциаллашмаган бўлса. Харидорлар, ҳар доим таъминотнинг бошқа альтернатив манбаларини топилишига ишонадилар ва компанияларни бир бирига қарши иш юритишига мажбурлашлари мумкин. Бундай ҳолат алюмин-гоэкструдирланган профиль ишлаб чиқаришда кўзга ташланади. Харидор бир компаниядан иккинчисига ўтишда деярли зарар кўрмайди.

Бундай ўтиш харидорни алоҳида бир ишлаб чиқарувчига боғлаб кўйиши мумкин. Ва аксинча, харидорларнинг устунлигини кучайтириши мумкин. Дейлик, харидорнинг бозори чаққон эмас. У маҳсулотларни арзонлаштирилган нархда излашни бошлайди. Масалан, Chrysler фирмаси элтиб берувчилари фирма томонидан элтиб бериш шароитларини янада яхшилашга оид босимидан шикоят этгандилар.

Шу билан бир қаторда юқори кўрсаткичли харидорлар нархлар бобида кўп ҳам тортишишмайди (агар, ушбу маҳсулот сарф-харажатларининг кўп қисмини эгалламаса, албатта) ва ҳамкорлик қилаётган компанияларининг узоқ муддатли муваффақиятларини қўллаб-қувватлашга тайёрлар.

Ушбу мақола сизда қизиқиш уйғотган бўлса, биз билан боғланинг ва биз сизга унинг тўлиқ матнини тақдим этамиз.


Манба: Конкурентная Стратегия, Майкл Портер , 2005 


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
USAID Ўзбекистон фермерлари учун илова и...

MEVA номли мобиль илова ишга туширилди. Бу илова фермерларга агротехно...

Кислород ишлаб чиқариш бўйича зав...

“Осмондан тушган пул” деганда, унча ҳалол бўлмаган б...

Макарон ишлаб чиқариш учун асбоб-у...

Макарон мамлакатимизда аллақачон одатий ва севимли қўшимча...

Логистика компанияси очиш бўйича ТИА

Транспортда халқаро юк ташишга бўлган эҳтиёж йил сайин орт...

Мақола ёқди:
(овозлар: 1, Рейтинг: 3.3)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш