РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Самарали маркетинг стратегиясини шакллантиришга ёндашувлар

Самарали маркетинг стратегиясини шакллантиришга ёндашувлар

Ҳозирда маркетинг деб аталадиган нарсанинг асосий қисми энг яхши кўринишларда ташкиллаштирилган, тизимлаштирилган савдо жараёни бўлиб, бунда ишнинг прогноздан тортиб омборга жойлаш ва рекламагача бўлган асосий қисми бирга жамланган ва бир бири билан мувофиқлаштирилган. Буларнинг бари бир йил илгари – таназзулга қадар яхши ва самарали ишлар эди. Компанияларнинг кўпчилиги ўз бизнеси, истеъмолчилари, рақобатчилари ва ҳ.к. ҳақида жиддий ўйлаб ҳам ўтирмас эди. Таназзулдан кейин улар бизнесининг ёмонлашувига дуч келди, кўпчилиги эса бозордан кетишга ва ширкатини ёпишга тўғри келди.

Кўпчилик ҳар бир воқеа аҳолининг ҳарид қуввати ёмонлашуви, қиймат ошиши, айнланма маблағларнинг дефицити, кредит олиб бўлмаслиги каби объектив сабаблар туфайли юзага келади, дейиши мумкин. Ва шу сабабли маркетинг тизимлари, ҳатто энг яхшилари ҳам вазиятни ўзгартиришга қодир эмас. Умуман олганда бу тўғри.

Бошқалар эса бунга таназзулдан сўнг уларда бозордаги ўз аҳволларини яхшилаш, ишлаб чиқариш ва сотув ҳажмларини ошириш, молиявий аҳволини барқарорлаштириш имкониятлари пайдо бўлганлилигини айтиб қарши чиқишлари мумкин. Ва шу сабабли фирмадаги мавжуд маркетинг даражаси етарлича, у жорий эҳтиёжларга жавоб беради ва бирон нимани кескин ўзгартиришга эҳтиёж йўқ, деб жавоб берса, бу ҳам тўғри бўлади. Лекин униси ҳам, буниси ҳам айни пайтда қайсидир маънода ўз-ўзини алдаш бўлади. Чунки буларнинг бари – бизнесдаги хусусий ҳолатлардир.

Бизнес- билим каби ресурснинг алоҳида шаклини иқтисодий қийматга айлантиради. Бизнеснинг мақсади – истеъмолчини яратиш, яъни танлашга қодир ва тўлашга тайёр ташқи мустақил субъектни яратишдан иборат. Ичкаридан қараганда ҳаридорни тўлашга нима мажбур қилишини аниқлаш қийин. Бизнесга ташқаридан нигоҳ ташлаш керак. Бу ишни амалга оширгандан кейингина ҳаракат йўналишини танлаш ва белгиланган мақсадларга етишга киришиш мумкин.

Бундан ташқари, бизнес бу мураккаб тизим бўлиб, унинг ҳолати нафақат унинг ичида нима бўлаётганига, балки кўп жиҳатдан, унинг атрофида нима бўлаётганлиги билан боғлиқ. Стратегик маркетинг компаниянинг мавжуд ресурсларидан ташқи муҳит ўзгаришларини ҳисобга олган ҳолда самарали ва мўътадил фойдаланиш имкониятини беради.

Стратегик маркетингнинг марказий узви истеъмолчи ҳисобланади. Истеъмолчи товар ишлаб чиқарувчининг фикрига кўра, унга сотилаётган нарсанинг ўзини камдан-кам ҳарид қилади. Товар учун ҳмас, балки қониқиш олиш учун ҳақ тўлайдилар. Қониқишни ҳеч ким тайёрлай олмайди ва сота ҳам олмайди – энг яхши ҳолда уни олиш воситасини сотиш мумкин. Шу сабабли стратегия самарадорлигини баҳолашнинг энг яхши воситаси истеъмолчининг қониқиши ҳисобланади.

Самарали маркетинг стратегияси тадқиқотдан бошланади. Ғарб экспертларининг баҳоларига кўра, сўнгги йилларда маркетинг тадқиқотларининг бюджети 3-4 бараварга ошган. Бу- объектив талаб, чунки аниқ ва тўлиқ маълумотларсиз компанияда мавжуд бидимларни иқтисодий қийматларга айлантириш мумкин эмас. Маркетинг тадқиқотлари «Ким сотиб олаяпти?», «Бу товарни қаерда ҳарид қилишаяпти?», «Ушбу товарни нима учун сотиб олишаяпти?» деган саволларга жавоб бериши керак. Бу ширкат кимга ва қандай хизмат кўрсатаяпти ва қандай эҳтиёжларни қониқтиришини аниқ тушунишнинг ягона йўлидир.

Ширкат нимани ўрганиши керак?

Ширкат, энг аввало, истеъмолчиларни ўрганиши лозим. Истеъмолчи нимани истаётганини, нима учун шу нарсани истаётганини, бу нарсани қанча тез-тез истаётганини ва ундан қандай фойдаланаётганлигини тушуниш зарур. Мисол сифатида металл банкалардаги ичимликлар истеъмол қилиш бўйича яқинда ўтказилган тадқиқотларни келтириб ўтиш мумкин. Гап шундаки, кейинги йилларда РФ темир банкаларда ичимликлар истеъмол қилиш кескин камайиб кетди. Темир банкалар бирқатор яққол афзалликларига қарамай истеъмолчилар шиша идишлардаги ичимликларни афзал кўришмоқда. Бунинг сабаби истеъмолчилардаги темир банкалардаги ичимликларда металл аралашмалари бўлади, бу эса, ичимликлар таъмини ўзгартиради ва соғликка зарар келтиради, деган барқарор қараш бўлиб чиқди. Натижада РФ темир банкалар ишлаб чиқарувчилари биргалашиб, истеъмолчиларнинг фикрини ўзгартириш ва темир банкалардаги ичимликларга талабни фаоллаштиришга қаратилган тадбирлар дастурини ишлаб чиқдилар.

Яна нимани тадқиқ қилиш керак?

Албатта, рақобатчиларни. Бу уларнинг сиз эгалик қилиб турган бозор улушини эгаллашга қаратилган режаларига вақтида жавоб бериш учун зарур.

Сизга маҳсулот етказиб берувчиларни. Бу нарса энг арзон ва сифатли бутловчи қисмларни топиш учун керак.

Воситачиларни. Бу – олинадиган маржанинг катта қисми сизнинг ёнингизда қолиши учун зарур.

Агар ҳар қандай директор ёки тадбиркор нуқтаи-назаридан глобал омилларга ўтадиган бўлсак, ўрганилиши лохзим бўлганлар орасида энг аввало сиёсий ва ҳуқуқий омилларни санаб ўтиш керак бўлади. Бу жуда муҳим, чунки ҳар вақтда қонунлар ўзгариши мумкин ва сиз бунга тайёр туришингиз зарур.

Йилнинг бошида бир неча ҳафта давомида тегишли органлар томонидан “Импорт” махсус операцияси ўтказилди. Бунинг натижасида компьютер ва маиший ҳизмат техника маҳсуотларининг нархи бир оз кўтарилди, бу бозорда ишлаётган бирқатор ширкатлар ёпилди. Лекин стратегик ўйлайдиган сармоядор аллақачон “кулранг импортнинг” даври вақти келиб тугашини олдиндан билган ҳолда, ундан кейин юзага келадиган вазиятга тайёргарлик кўрган бўлади.

Технологик омиллар

Уларни замонавий технологиялар билан вақтида қуролланиш ва ҳар қандай янгиликларга тайёр туриш учун ўрганиш керак. Мана, яқинда бўлиб ўтган бир воқеа. Ўз бозорида яхши таниқли фирма, яхши ривожланиб бормоқда, ўз фаолияти самарадорлигини ошириш йўллари билан фаол қизиқади. Ширкат фотопленкаларни ювиш, расмлар чиқариш, фототехника ва акцессуарлар сотиш билан шуғулланади. Ташқи томондан қараганда хавотирланишга асос йўқдай. Лекин ширкат эгаларини фотосуратга тушуриш ва расм чиқариш технологиясининг ривожи ҳавотирга солади. Чунки бу соҳада рақамли технологиялардан фаол фойдалана бошланди. Тадбиркорларнинг фикрига кўра, оддий фотосуратлар камида яқин 5-7 йил давомида ишлатилади, лекин ҳозирнинг ўзидаёқ улар ўз бизнесларининг истиқболи ва имкониятлари ҳақида ўйлашмоқда. Бу – стратегик ёндашув ва фикрлашга мисол бўла олади.

Ижтимоий-иқтисодий омиллар

Уларни бозорлардаги нархларнинг ўсиши ёки тушиши, ёхуд навбатдаги банк таназзули тўлиқ тасодиф ёки банкротликка сабаб бўлмаслиги учун ўрганиш зарур. Шунингдек, ижтимоий-иқтисодий омиллар қурилиш ва бошқа капитал тикилмалар ҳисобига бизнесни узоқ муддатли кенгайтириш режалари ҳудуддаги салбий демографик ўзгаришлар ёки аҳоли миграциясига тўғри келиб қолмаслиги учун ҳам ўрганилади.

Барча олинган маълумотлар компьютерлар ва ҳодимларингиз бошларида ўлик юк бўлиб қолиб кетмаслиги лозим. Уни таҳлил қилиш ва ундан фойдаланиш лозим. Бу турли усуллар ёрдамида амалга оширилади. Мисол учун қуйидагича: (схема)

Хўжалик ва маҳсулот портфели таҳлили

Вазиятдан келиб чиқиб таҳлил

Танланган стратегиянинг даромадлилик даражаси ва нақд пулларни олиб келиш имкониятига таъсири таҳлили (PIMS — the Profit Impact of Market Strategy).

Ўтказилган таҳлил натижасида сиз бозордаги имконият ва ҳавфлар, бизнесингизнинг кучли ва бўш томонларини аниқлаш имкониятига эга бўласиз.

Стратегик таҳлил сизга нега ярим йил илгари компьютер йиғиш билан шуғулланган тўғридан-тўғри рақобатчингиз бирданига фикрини ўзгартириб, бутун кучини масалан, қариялар уйлари тармоғини очишга ташлаганини тушунишга ёрдам беради.

Айтайлик, ижтимоий-иқтисодий омилларга боғлиқ ҳеч қандай ўзгаришлар содир бўлмади, ва дафн бюроси очиш учун ҳеч қандай сабаблар йўқ. Лекин сиз компьютер йиғувчи ва сотувчи сифатида қолган ҳолда бизнесингиз йўналишини ўзгартиришга қарор қилдингиз. Фараз қилайлик, бизнесингиз, рақобатчиларникига қараганда юқори даромад келтириши билан фарқланади ва жиддий технологик афзалликларга эга. Айрим рақобатчиларингизнинг бозордан кетиши эса, сизнинг олдингизда янги имкониятлар очмоқда.

Ҳалқда “Россияда узоқ эгарлашади, лекин тез юришади”, деган машҳур мақол бор. Образли қилиб айтадиган бўлсак, ўша “эгарлаш” жараёнини тўғри амалга ошириш лозим. Қанчалик узоққа бора олишингиз, “эгарлашни” қанчалик усталик билан амалга оширишингизга боғлиқ. Бизнинг вазиятда сегментлаштириш ва позициялаштирув бизга ёрдамга келади. Бунинг нима эканлигини кўпчилик билади, ундан кўпчилик хабардор, лекин камдан камлар уни тўғри амалга оширишади. Аммо бу босқичсиз бирон бир маркетинг стратегияси самарали амалга оширилиши мумкин эмас.

Маълумки, ҳамма кийим кияди. Айтайлик, бир юқори мода фестивалида Франциянинг етакчи мода уйлари вакиллари билан танишиб, маҳсулдор суҳбатлашишга муваффақ бўлдингиз. Француз мода усталарининг кўпчилиги сизнинг бизнесдаги қийинчиликлар билан қанчалик сабот билан курашаётганлигингиз ва ўз мақсадларингизга эришишда саботингизга қойил қолди. Ва улардан баъзи бирлари сизга ўз кийимларини етказиб бериш бўйича кредит линияси очишга қарор қилди. Бундай шароитлар ҳақида кўпчилик ширкатлар фақат орзу қилишлари мумкин холос. Лекин айнан сиз – “завод, газета, пароходлар” эгаси сифатида, ҳар куни кийим-кечакдан фойдаланадиган ҳар қандай россияликни мақсадли истеъмолчингиз деб атай оласизми? Олдингизда очилган истиқболдан муваффақиятли фойдаланиш учун сиз энг аввало ушбу “санъат асарларини” кимга сота олишингиз, бундай кийим-бош кимнинг эҳтиёжларини қондириши мумкинлигини, бу эҳтиёжлар нимадан иборат эканлигини ўйлашингиз керак. Самарали сегменташтирув мақсадли бозорнинг қайси қисми сизнинг ширкатингизга ўз салоҳиятини максимал даражада фойдалана олишга имкон беришини баҳолашга ёрдам беради.

Ўз истеъмолчингизни аниқлашнинг ўзи ҳали етарли эмас. Кейинги босқичда сизнинг таклифингиз рақобатчилар таклифидан нимаси билан фарқланишини аниқлаб олиб лозим. Бозор денгизидаги мақсадли сегментни қайси “қармоқ” билан овлаб олиш мумкин? Истеъмолчи сизнинг маҳсулот ва хизматингизни қандай кутиб олиши, улар рақобатчилар маҳсулот ва хизматлари олдида қандай қабул қилиниши ҳақида ўйлашнинг айни пайти. Бу саволлар позициялаштириш номли босқичда ўз жавобини топиши керак.

Яна бир мисол қайта қуришнинг илк пайтларида Москва ширкатларидан бири ҳайрон қоларли мувафақиятларга эришди. Нафақат Москвада, балки РФ кўплаб шаҳарларида дўконлар очди, етказиб берувчилар билан яхши алоқалар ўрнатди, кенг ассортиментни таъминлади, рақобатчиларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш сиёсатини олиб борди. Аммо йиллар ўтиши билан бозор тўла бошлади, рақобат кундан-кунга ўсди ва юқорида саналганларнинг ўзи етарли бўлмай қолди. Ширкатнинг ҳисоблашича, унинг мақсадли бозори – ҳаётни яхши кўрадиган ва истеъмолчилик тажрибасига эга бўлган таъминланган истеъмолчи. Ширкат ассортиментининг асосини Bosh, Siemens, AEG, Philips, Sony, Pioneer, Panasonic ва ҳ.к. каби машҳур ширкатларнинг маҳсулотлари ташкил қилар эди. Ширкатнинг дўконлари бошқа ширкатларнинг дўконларидан ҳеч нимаси билан фарқ қилмас эди. Бу эса – истеъмолчиларни қониқтирмас эди. Ширкатнинг ишлари орқага кета бошлади ва кундан-кунга ёмонлашди. “Бизни шусиз ҳам ҳамма билади” ва “биз бошқалардан ёмон эмасмиз” каби қарашлар ўзини оқламади. Натижада бугунги кунда ушбу ширкатнинг дўконларини на Москвада, на бошқа шаҳарларда учратасиз. Ширкат истеъмолчиларга уларни рақобатчилар орасида ажратиб турадиган ҳеч нима таклиф қила олмади ва натижада аутсайдерга айланиб, бозордан кетишга мажбур бўлди. Агар ширкат раҳбарияти вақтида стратегик таҳлил ўтказиб, ўз ҳизматларини тўғри позициялаштира олганида эди, бугун натижалар бошқача бўлган бўлар эди.

Тўғри позициялаштириш истиқболда кўплаб маблағ, вақт ва ҳодимлар кучини сақлаб қолиши мумкин, шунингдек, ширкатга самарали маркетинг комплекси яратиш имконини беради.

Маркетинг комплекси маркетинг воситалари мажмуидан(4 P) иборат бўлиб, у компания томонидан мақсадли бозорлардаги маркетинг вазифаларини ечиш имконини беради. Одатда бутун мажмуа қуйидаги тўрт йўналиш бўйича ажратилади:

маҳсулот,

нарх,

илгари суриш,

сотув (товарни илгари суриш).

Маркетинг комплекси – кўпчилик ширкатлар учун энг оғриқли масалалардан бири. У кўплаб эътибор, вақт, маблағ талаб қилади. Энг гениал маркетинг комплекси ўзгаришсиз қола олмайди, ширкат атрофида ва унинг ичида доимий ўзгаришлар бўлиб туради, бу эса ўз навбатида бошқача ассортимент, янги нархлар ва янги реклама, воситачилар ва етказиб берувчиларни ўзгартириш ва ҳ.к.ни талаб қилади.

Самарали ассортимент сиёсатига мисол сифатида таназзулдан кейин Москвадаги савдо тармоқларидан биридаги ассортимент структураси ўзгаришларини келтириш мумкин. Ушбу дўконлар янги туманларда жойлашган бўлиб, таназзулдан олдин тармоқ дўконлари шу ерда яшовчи бадавлат москваликларнинг севган ҳарид жойларидан бири эди. Ассортиментнинг асосини ғарб ишлаб чиқарувчиларининг машҳур маркалари ташкил этар эди. Россияда ишлаб чиқарилган товарлар улуши жуда озчиликни ташкил қиларди. Таназзулдан кейин вазият тамоман ўзгарди. Россияда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар улуши кескин ўсди, айни пайтда компания ўзининг иш принципларини ўзгартиргани йўқ. Маҳсулотлар сифати назорати, етказиб беришни ташкил қилишга, моллар упаковкасига талаблар ўзгаришсиз қолди. Натижада товарлар сифати, яхши муомилали ҳодимлар, тозалик, молларнинг пештахталарда қулай жойлашуви, кенг ассортиментга ўрганиб қолган ҳаридорларнинг кўпчилиги ҳалигача ушбу дўконларда ҳарид қилиш одатига содиқ қолди. Албатта, истеъмолчиларнинг одатлари ўзгарди, сотиб олинаётлан моллар сони озайди, лекин сифатли маҳсулотлар истеъмол қилишга интилиш ўзгармади.

Ширкатнинг марка сиёсати ассортимент сиёсатининг бир қисми ҳисобланади. Маркалардан самарали фойдаланиш ширкатга ўз молларининг таниқлилигини ошириш, реклама ва илгари суриш ҳаражатларини оптималлаштириш, савдо воситачиларининг молни бозорда илгари суриш ҳаракатларини фаоллаштириш имконини беради. Савдо маркаси бозорда фақат ширкат маҳсулот ва хизматлари позициялаштирилиши таҳлилидан кейингина пайдо бўлиши мумкинлигини унутмаслик керак.

Масалан, Procter&Gamble ва Unilever компаниялари кўплаб маҳсулотлари, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари томонидан ўтказилган сифат кўрсаткичлари таҳлилига кўра, ҳеч қандай ноёб хусусиятларга эга эмас.

Лекин ушбу ширкатларнинг кўплаб маҳсулотлари нархлари “иккинчи эшалон” ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг шундай маҳсулотлариникига қараганда 1,2 - 2 баравар юқори. Маълум бўлди-ки, бундай юқори нарх ушбу ширкатларнинг самарали марка ва илгари суриш сиёсати натижасидир.

Ҳар бир корхона раҳбари учун ширкат маҳсулотларини реализация қилувчи воситачилар билан муносабатлар, сотувни ташкил қилиш муаммолари энг оғриқли масалалардан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Касби воситачилар билан муносабат қилиш бўлган ҳодимлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бунинг сабаблари жуда кўп. Биринчидан, маҳсулотни реализация қилиш каналлари конкрет бозор муносабатлари субъектлари – ширкатлар, омборлар, дилерлар, дистрибьютерлар, транспорт компаниялари ва ҳ.к.дан иборат. Уларнинг ҳар бири муаммонгизни ҳал қилиши, ёки аксинча, муаммо яратиши ҳам мумкин. Реализацияни ташкил қилишда комплект вазифани ечишга тўғри келади. Унинг мақсади – мақсадли бозорни кам ҳаражатлар билан тўлиқ қамрашдан иборат.

Кўпинча ширкат маҳсулотини сотиш каналлари устидан назорат даражаси ва унинг ушбу канал ишлашига сарфлайдиган ҳаражатлари ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик кузатилади. Айтайлик АвтоВАЗ ўз маҳсулотлари сотиш каналларини тўлиқ назорат қилишга қаро қилди. Бунинг учун у мамлакатнинг барча ҳудудларида улгуржи омборлар ташкил қилиши, автомобилларни етказиб бериш ва сақлашни амалга ошириши, чакана савдо тармоғини яратиши, одамлар ёллаши, уларни ўқитиши ва ҳ.к. билан шуғулланиши зарур бўлар эди. Натижада, автомобилларни ишлаб чиқариш ва сотишга кетадиган ялпи ҳаражатлар жуда юқори бўлиб, АвтоВАЗ катта бошқарув аппаратини ушлаб туришга мажбур бўлар эди. Бунинг натижаси ўлароқ ассортиментни самарасиз бошқарув, нархларнинг ўсиши, сотув ҳажмларининг пасайиши, қониқмаган истеъмолчилар, бозордаги рақобатбардош ўринни йўқотиш кабилар келиб чиқар эди.

IBM компанияси раҳбарияти персонал компьютерлар эдигина пайдо бўлган пайтларда маҳсулотнинг жуда янгилиги ва узоқ вақт янги бўлиб қолади, деган умидда ўз сотув тармоғини ташкил қилишга қарор қилган эди. Лекин компьютер технологиялари соҳасидаги технологик ўзгаришларнинг тезлиги юқорилиги, нархларнинг тушиши ва фойданинг пасайиши компанияни ўз тармоғини ташкил қилиш фикридан вос кечишга ва ўз компьютерларини дилерлар орқали ёйиш концепциясини қабул қилишга мажбур қилди.

Нега кейинги йилларда Ғарбда интернет-савдо шунчалик тез ривожланмоқда? Чунки у трансакцион чиқимларни пасайтириш ва деярли ҳар бир истеъмолчи билан мулоқотга киришиш имконини беради. Бу, бир томондан, бозорнинг эҳтиёжлари ҳақида чекланмаган маълумотлар олишга имкон берса, иккинчи томондан, воситачилар сонини мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига зарарсиз камайтириш ва сотув ҳаражатларини кескин оширмасликка эришишга ёрдам беради.

Илгари суриш.

Маҳсулотни илгари суриш ва нарх белгилаш сиёсатини маркетингнинг “тез ёрдами” дейиш мумкин. Ҳар иккисини ҳам тезда ўзгартириш имконияти бор. Бунинг учун тегишли қарор қабул қилиш, зарур ҳужжатларни тайёрлаш, маблағ ажратиш кифоя ва шу билан мақсадга эришилди ҳисоб. Лекин маҳсулотни илгари суришнинг турли йўллари фақат мақсадли бозор тўғри аниқланган, мақсадли бозор вакилларининг истеъмол амалиёти ҳақида маълумотлар йиғилган ва таҳлил қилинган, маҳсулот ишлаб чиқилган ва воситачилар билан алоқалар ўрнатилган ҳолдагина самарали бўлади. Бу шароитларда рекламани режалаштириш, маҳсулотни ишлари суриш усулларига ўтиш ва PR-фаолиятига киришиш мумкин. Хатолар қимматга тушиши мумкин. Реклама воситаларинини сизнинг мақсадли бозорни танлаш ва маркетинг комплексининг бошқа жиҳатларингиздан келиб чиқиб танлаш керак.

Ўтган йилнинг кузи ва шу йилнинг бошларида Кашир шоссесида бир неча реклама шитлари ўрнатилган бўлиб, унинг ўртасида йирик ҳарфлар билан «Легпромпро-гресс» АЖ, деган ёзув, унинг остида эса майда ҳарфлар билан дўконлар манзили, моллар ассортименти (оёқ кийимлари, махсус кийимлар) кўрсатилган эди. Унча мунча киши ҳам нима реклама қилинаётганлиги – ширкатми, оёқ кийимларми, ёки бошқа бирон нарсами, билиши қийин эди. Тушунарли бўлиши учун Nike ширкатининг компания эмблемаси ва номи тушурилган реклама шитларини мисол қилиб келтириш мумкин. Бир-икки йил илгари улар Москванинг гавжум трассаларида ўрнатилган эди. Ўйлашимизча, бу икки реклама образининг самараси ҳар хил бўлган. «Легпромпро-гресс» АЖ раҳбарияти рекламага ажратилган маблағлардан анча самарали фойдаланиши мумкин эди.

Маркетинг стратегияси самарадорлиги кўп жиҳатдан нархлар соҳасидаги сиёсатга боғлиқ. Нархлар маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг реал қийматини, рақобатчилар нархлари ва истеъмолчиларнинг тўлов қобилиятини ҳисобга олиши керак. Нарх белгилаш тизимининг вазифаси ширкат фойдасини максималлаштиришдан иборат.

Россиядаги 1997—1998 йиллардаги таназзулдан кейин Туркиянинг кўплаб туристик ширкатлари ўз нархларини туширишга мажбур бўлган эдилар. Чунки россиялик туристлар кўплаб турк курортларининг асосий даромад манбаи эди. Мамлакатдаги терроризм билан боғлиқ қийин вазият Туркияга келишни режалаштирган ғарблик саёҳатчиларнинг йўлини тўсган эди. Туристик бизнес эса, “дам олиш вақтини” сотишга асосланади. Агар меҳмонхонадаги ўрин банд қилинмаган бўлса, бу – бутунлай йўқотилган фойда дегани. Шу сабабли кўплаб меҳмонхоналар ҳеч бўлмаса чиқимларнинг бир қисмини қоплаш мақсадида нархларни кескин туширишга қарор қилдилар. Кўплаб россиялик сайёҳларни эса террорчилик ҳавфи қўрқита олмади.

Маркетинг стратегиясининг самарадорлиги кўп жиҳатдан ширкатдаги маркетинг ҳизмати қандай йўлга қўйилгани, у қандай вазифаларни, қандай даражада ва қандай ҳал қилишига боғлиқ. Вазифалар мутахассислар томонидан ҳал қилинишини ҳисобга олган ҳолда, кўп нарса маркетинг мутахассисларининг тайёргарлик даражасига боғлиқ. Баъзида, маркетинг ҳақида гап кетганда унга ярим санъат, ярим реаллик дея таъриф берилганини эшитиб қоламиз. Маркетингнинг самарадорлиги унинг ахборот таъминотига боғлиқ: ахборотнинг сифати кўп жиҳатдан маркетинг сифатини белгилайди. Маркетинг фенкциялари ширкатнинг бошқа бўлим ва тизимлари вазифалари билан уйғунлаштирилган бўлиши лозим.

Бошқарув оламида назоратнинг восита ва усуллари жуда кўп. Лекин ширкатдаги маркетинг назорати усуллари менежментнинг ахборотга бўлган эҳтиёжига мос бўлиши керак. Назорат кўрсаткичлари аниқ, ўлчаб кўрса бўладиган, енгил тахмин қилса бўладиган бўлиши керак. Барча маркетинг режалари ва дастурларини аниқ муддатларини кўрсатган ҳолда бюджет шаклларига ўтказиш лозим. Акс ҳолда ширкатда маркетинг соҳасида кечаётган жараёнларнинг самарадорлигини аниқлаш ва уларни назорат қилиш қийин бўлади.

Маркетинг стратегиясининг самарадорлиги нимада кўринади? Қониқиш ҳосил қилган истеъмолчида! Агар Сиз истеъмолчингиз қониққанлигини билсангиз ва бу ҳақда Сизга сотув ҳажмлари, бозор улушининг ўсиши, Сизнинг ходимларингиз айтиб турса, демак Сиз ўз мақсадларингизга эришгансиз. Бу – Сизнинг ҳар бир ходимингиз ўз вазифасини бажармоқда, ўз ўрнида ва Сизнинг режаларингиз реалистик деганидир.


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Мақола ёқди:
(овозлар: 4, Рейтинг: 3.52)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш