РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Джордж Сорос

Джордж Сорос

Сорос ҳақида Сороснинг ўзини жалб этмаган ҳолда гапириш жуда қийин (айтмоқчи, у ўзи ҳақида китоб ёзди), чунки унинг фикрлаш тарзи ва кўплаб молия тизимлари шунчалик кўп қиррали-ки, Сорос томонидан қилинган ишларни санаб чиқишнинг ўзи мураккаб - унинг таржимаи ҳолини гапириб бериш ҳақида эса, гапирмаса ҳам бўлади. Шу сабабли ҳикояни лирик чекинишларсиз энг асосий нарсалардан бошлаймиз.

Унинг ҳақиқий исми шарифи Дьорд Шорош бўлиб, келиб чиқиши Венгриялик яҳудийлар оиласидан эди. Кези келганда айтиш керакки, бу жуда ҳурматли сулола бўлиб, ҳатто уларга қалбаки ҳужжатлар бўйича нацистлар таъқибидан яшириниб қолишга рухсат берилган эди. Сороснинг буржи арслон бўлиб, одатда бу буржда туғилганларга қироллардаги каби хотамтойлик ва пул топишга ўта усталик каби хислатларни нисбат беришади. Ушбу ўринда тахминлар ҳақиқатдан ҳам ўзини оқлади, дейиш мумкин. У 1930 йилнинг 12 авгусида дунёга келди ва тақдир унга тўлақонли, узун, воқеа ва саргузаштларга бой бўлган ҳаёт тақдим қилди.

1947 йилда Сорослар оиласи Буюк Британияга келиб яхши ўрнашиб олди ва Джородж Лондон иқтисодиёт мактабига ўқишга кирди, уни устози Карл Поппернинг хайрия жамиятлари ҳақидаги ғоялари руҳлантирди. Қизиғи шундаки, ёш Сорос учун бойиш истаги мақсад бўлиб қолмасдан, зарур капитал маблағларини тўплаш учун асос бўлиб хизмат қилди.

Ўсмирлигининг биринчи йилларида Сорос сотувчи, кейин менежер бўлиб ишлади, сўнгроқ Лондон банкларига ишга киришга ҳаракат қилиб кўрди. 23 ёшида "Сингер ва Фридландер" компаниясининг ходими бўлди, 1956 йилда эса Уолл-Стритдаги брокерлик идорасининг ишчиси бўлиб хизмат қилди. Ўша вақтдаги АҚШ президентининг ғоялари миллийлаштирилаётган пайтларда у яхши пул топди, лекин кейинроқ бу шаклда пул топиш фойда бермай қолди. То 1966 йилга қадар Сорос фалсафий ўйларга асосланган диссертация ёзди, кейинчалик бизнесга қайтиб, сармоя компаниясига асос солди, қизиғи шундаки, 100 000 долларлик бошланғич капиталини тезда 4 млн. долларга қадар кўпайтира олди. Сўнгра жамғарма ҳозирда машҳур "Квантум" (Quantum Group) компаниясига айланди ва 1990 йилда жамғарманинг маблағи 10 млн. долларга тенг эди. Сорос доимо жамғарма маблағини кўпайтириш йўларини қидирар ва унинг жамғармаси пул курсининг пасайиши фонида кундан-кун бойир ва барқарорлашар эди. Ва ниҳоят, Сороснинг хайрия фаолияти бутун гўзаллиги билан ўзини кўрсатадиган пайтлар етиб келди.

"Open Society Fund" жамғармаси дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги бошланмаларга ҳомийлик қилишда асос бўлиб хизмат қилди. 1988 йилда Сорос Россияда “Маданий ташабус” жамғармасига ҳомийлик қила бошлади, лекин тезда коррупцияга йўл қўйилаётганлигини сезиб қолиб, ишларни тўхтатди. Аммо 1996 йилда иккинчи уриниш сифатида “Internet университет марказлари” жамғармасини молиялаштиришга киришди. Лойиҳага кўплаб шаҳарлардаги кўзга кўринган университетлар жалб қилинди. Бу ерда Сорос жамғармаси лойиҳага 100 млн. доллар маблағ ажратади. Лойиҳанинг глобал компьютерлаштирилиши мамлакат етакчи олий ўқув юртларининг гуллаб яшнаши ва уларда илм-фаннинг ривожланиши йўлида сезиларли ҳисса бўлиб қўшилди.

Энди Сороснинг молиячи сифатидаги фаолияти ҳақида эмас, балки унинг файласуф, қатор илмий ишлар муаллифи ва анча қизиқарли фикрлари ҳақида гапирсак бўлади. Уни, қайсидир маънода замонамизнинг Ницшеси дейиш мумкин, чунки Сорос ўша давр ҳаётининг коммунистик дунёқараш ва совет тизими антропологияси каби томонларини маҳсулдор тадқиқ қилди. Қайд этиш керак-ки, ҳаммага маълум бўлган Маркс, унинг томонидан айтилган бирқатор фикрларга қадар етиб борган эмас.

Норамий равишда Сорос наркоманияга қарши танқидни қўллаб-қувватлаяпти, институтлар доирасида бирқатор ижтимоий дастурларни молия билан таъминлайди. Шунингдек, у Ротшилд ассоциацияси аъзоси ҳамдир.

Сороснинг қизиқ-қизиқ одатлари бор. У доим мультфилм қаҳрамони Микки Маус сурати солинган арзон ва кулгили соат тақиб юради. Сорос икки марта оиласи билан ажрашган ва ҳозирда ёлғиз яшайди, олдинги хотинларидан икки фарзанди бор. 2006 йилда Сороснинг шахсий бойлиги 8.5 млрд. доллар деб баҳоланган.


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
КАВАРЛАР (ёки чўчқа тарвузлар)

Менинг исмим Талай. 10 гектар ерда кавар (чўчқа тарвуз) ...

2016 йилдан давлат хизматлари кўрсатиш б...

Тадбиркорлик субектларига “Ягона ойна” тамойили бўйич...

Мақола ёқди:
(овозлар йўқ)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш