РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

Дональд Трамп

Дональд Трамп

Дональд Трампнинг тарихи бошқаларникига унчалик ўхшамайди. У бутун умр қашшоқликдан чиқишга ҳаракат қилиб келган камбағал бола бўлмаган. У туғилган вақтидаёқ миллионер эди. Гап шунда-ки, унинг отаси Фред Трамп Нью-Йоркдаги турар жойлар қуриш билан шуғулланган корчалонлардан бири эди. Меҳнаткаш ва тартибли тадбиркор бўлган Фред 20 млн. долларлик бойлик тўплашга эришди. Униг ўғли Дональд эса, оиланинг пулини кўпайтириб, ҳақиқий миллиардерга айланди.

Ўсмирлик йиллари

Дональд Джон Трамп 1946 йилнинг 14 июнида туғилди. У оилада ягона фарзанд бўлмай, Фред ва Мэрининг яна уч боласи бор эди. Лекин фақат Дональдгина отасининг катта бизнесдаги ишини давом эттирадиган даражада қобилият ва кучга эга бўлиб чиқди. Дональд 13 ёшга кирган вақтда ота-онаси уни Нью-Йорк ҳарбий академиясига ўқишга жўнатишга қарор қилишади. Бунга сабаб бўлажак миллиардернинг бошқариш қийин бўлган характери эди. Унинг характерини жойига келтиришга қодир бўлган қаттиқ муҳит лозим эди. Ҳарбий академияда Трамп кўп нарсаларга ўрганди. Кейинчалик у айнан академия унга рақиблар орасида қандай яшаб қолиш мумкинлигини ўргатганлигини эслайди.

Дональднинг отаси Фред билан алоқалари кучли бўлиб, отаси ўғли унга ўхшаганлигини ҳис қилар эди. Дональд отасида кўплаб фазилатлар ва қобилиятларни, шу жумладан, кишиларни рағбатлантириш ва катта мансабдаги кишиларга, хусусан, шаҳар раҳбарларига таъсир қила билиш кабиларни ўрганди.

Ҳарбий академияни тугатгандан кейин Дональд Фордэм коллежига ўқишга киради. Лекин у бу ерда кўп қолмади, чунки Фордэмда ўқиш уни унча қизиқтирмас эди. У келажакда нима билан шуғулланишини аниқ билгани учун Пенсильвания штати савдо университетига ўқишга киради.

Бугунги кунда Дональд ўзининг ўзгача имиджи билан машҳур. У нафақат бизнесмен, балки таниқли телебошловчи, бизнес ҳақидаги машҳур “Номзод” реалити-шоусининг бошловчиси ҳамдир. Бундан ташқари у уч марта уйланган бўлиб, аёлларнинг иккитаси шарқий Европадан эди. Қизиғи шунда-ки, кейинчалик плейбой сифатида ном чиқарган Дональд Трамп талабалик йилларида на ичкилик ичар, на чекар, на-да муҳаббат саргузаштлари билан танилмаган эди. Ҳатто талабалар томонидан уюштирилган тадбирларга ҳам камдан кам борар эди. Курсдошларининг эслашларича, Трампнинг барча фикри-зикри ўша вақтнинг ўзидаёқ Нью-Йоркка қаратилган эди.

Карьерасининг бошланиши

Ўқишни тугатгандан кейин Дональд Трамп отасининг компаниясида ишлай бошлади. Отасининг у қатнашган энг биринчи лойиҳаларидан бири Swifton Village лойиҳаси бўлиб, Огайо штатидаги 1200 хонадондан иборат катта мажмуа эди. Ушбу лойиҳа бизнес тарихига давлат Фред Трамп компаниясининг ишини молиялаштиргани билан тарихга кирди. Айни пайтда молиялаштиришнинг ўзи лойиҳанинг баҳосидан ошиб кетди (бу энг асосий томони). Трамплар ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларда қатнашишни севар ва бу иш бутунлай ўзини оқлар эди. Ишга 6 млн. доллар сарфлаган Трамплар лойиҳани 12 млн. долларга сотишга муваффақ бўлишди.

Ўзининг биринчи лойиҳалари устида ишлаб туриб, Дональд, отаси ишни янада кучайтиришни истамаётганини сезиб қолди. Фред Трамп жамиятнинг энг бой қатламларига мўлжалланмаган лойиҳалар устида ишлашга ҳаракат қилар эди. Бир томондан бунинг афзаллик томонлари бор эди, ишга шаҳар раҳбарияти ёрдам берар, солиқлар ҳам оз тўланар эди. Лекин айни пайтда Дональд ҳақиқий пулларни фақат маблағни тежашга ўрганмаган бой одамлардан ишлаб олиш мумкинлигини тушунарди.

Бирқанча вақт Дональд Трамп тўғри келган лойиҳалар билан шуғулланиб юрди, керакли алоқалар ўрнатди (отаси бу ишга ёрдам беради). Трамп Нью-Йорк бўйлаб оддий саёҳатларга кўп вақт ажратар, пиёда юриш давомида шаҳар архитектурасини ўрганар эди.

Худди Wal-Mart супермаркетлари асосчиси Сэм Уолтон бутун Америкадаги чакана савдо дўконларини ўргангани каби, Дональд Трамп ҳам қулай вазиятни кутарди.

1974 йилда Дональд Трамп темирйўл компаниясидан Commodore меҳмонхонасини сотиб олиш тендерида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. Меҳмонхона жуда ёмон азиятда бўлиб, ишлай олмайдиган ҳолга келган эди. Трамп уни тиклаш мажбуриятини олди, лекин бунинг эвазига шаҳар ҳокимияти билан 40 йил давомида меҳмонхонадан пасайтирилган солиқлар тўлаш ҳақида фавқулодда фойдали келишув тузишга муваффақ бўлади. У бунга қандай эришганлиги маълум эмас, аммо шу билан Дональднинг шартномалар тузиш қобилияти ниҳоясига етгани йўқ. Дональд Hyatt Hotel Corporation компанияси Нью-Йорк марказида ўз меҳмонхонасини очиш учун жой қидираётганлигини билиб қолган Трамп уларга ўз хизматларини таклиф қилади. Шундай қилиб, 1980 йилда эски Commodore меҳмонхонаси ўрнида Нью-Йорк марказида Дональд Трамп томонидан қайта таъмирланган Grand Hyatt отели пайдо бўлди.

Ушбу битимдан кейин ёш қурувчи ҳақида бутун шаҳар гапира бошлади. Трамп ном қозона бошлади. Кейинги лойиҳа - 5-авенюдаги 68-қаватли Trump Tower осмонўпар биноси қурилиши Дональд Трампни бутун Нью-Йоркка машҳур қилди. Айниқса, Дональд қурилишга жойни қандай танлаши жуда қизиқ. У янги осмонўпар бино машҳур Tiffany дўкони қаршисида қурилиши керак, деб қарор қилади. Бунинг икки сабаби бор эди:

- Tiffany ҳар доим ўз дўконлари учун шаҳарнинг энг яхши жойларини танлайди;

- бундай дўконлар ёнидан бадавлат кишилар ўтадилар.

Нима ҳам дер эдик, иккинчи сабабни ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки бадавлат кишилар осмонўпар бинони кўрмай қолишлари мумкин эмас эди. Айтиш керак-ки, кейинчалик Трамп Trump Tower қурилишини кўп эслайди. У қурилиш майдонида кунига 14 соат вақт ўтказар, кам ухлар ва ...жуда кўп кишиларни ишдан бўшатиб юборади. Нима бўлганда ҳам, лойиҳа тугаллангандан кейин унга ҳамма тан беради. Бу бетакрор бино бўлган эди.

Шу ерда Дональд Трампнинг яна бир ақлли маркетинг юришини айтиб ўтиб кетиш керак – у ўзи қурган биноларга ўз исмини берар эди. Газеталар унинг устидан кулар, Трамп ўзига ёдгорликлар қуриш билан шуғулланаяпти, деб ёзишар эди. Балким, ҳақиқатдан ҳам шундай бўлгандир, лекин бугунда дунёнинг аксар қурилиш компаниялари фақат ўз фаолиятида Trump номидан фойдаланишнинг ўзи учун миллионлаб доллар пул тўлашга тайёр.

Тез орада Дональд Трамп бой одамлар пулни қандай ишлатишни билишларини кўрди. Trump Towerдаги офислар, қиммат хонадонлар бир зумда сотилиб кетди. Бу бино бойлик рамзига айланди. Бироқ, орадан бир оз вақт ўтгач, шаҳар кўчмас мулк бозоридаги вазият ўзгарди ва рақобатчилар ўйлаб ҳам ўтирмасдан нархларни тушира бошладилар. Лекин фақат Трапмдан ташқари. Аксинча, у нархларни янада кўтарди. Дональд Трампнинг фикрича, бадавлат кишилар учун мақом пулдан муҳимроқ эди. Ва у хато қилмади. Кўп вақт ўтмасдан «Trump» бренди бойлик ва осмонўпар бинолар рамзига айланди.

Қулаш

Муваффақият Дональдни довдиратиб қўйган бўлиши ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам, унинг бутун бизнеси қалтис асос устига қурилган эди – Трамп лойиҳаларини қуриш ва сотиб олиш учун банклардан пул олар эди. Кетма-кет келаётган омад ҳам унинг, ҳам унга фақат Трамп исмининг ўзи учун пул бераётган банкирларнинг ҳам хушёрлигини пасайтирди. Буларнинг ҳамммаси Дональднинг битимларнинг моҳиятига унча эътибор бермай қўйишига олиб келди. У Атлантик-Ситидаги қатор казинолар, бир неча гольф-клублар, футбол жамоаси, бир қатор унча фойдали бўлмаган лойиҳалар, Trump Princess номли улкан яхта, авиакомпания, ароқ маркаси, озиқ-овқат моллари хўжайинига айланди. Бундан ташқари, кўчмас мулк бозорида таназзул юзага кела бошлади. Буларнинг ҳаммаси Трампда 9,8 миллиард долларлик (!) қарз пайдо бўлишига олиб келди.

Айни шу пайтда Дональд Трампга оммавий ахборот воситалари ҳам зарба беришди. Газеталарда Трампни омад ташлаб кетгани, у жиловни бўш қўйиб қўйгани, ўйиндан чиққани ва ҳ.к.ларни ёзишди. Албатта, буларнинг ҳаммаси Дональднинг иззат-нафсига тегди. У асабийлаша бошлади. Кредиторларни бир амаллаб кутишга рози қилишди. Ҳатто Дональд Нью-Йорк марказидаги улкан осмонўпар биносини ҳам кредит қийматига қўшди. Кейинчалик, китобларидан бирида у шу пайтларни қуйидагича эслайди: “Нью-Йорк кўчалари бўйлаб юрарканман уйсизларга кўзим тушар, уларнинг қанчалик бахтли одам эканлигини тушунар эди! Ахир улар мендан 9,8 миллиард долларга бой” Бу ҳақиқатдан ҳам шундай эди. Трамп шундай вазиятда эдики, унинг империяси бир зумнинг ўзида кулга айланиши мумкин эди. Бунинг устига, бундан кейин Дональд қурган бизнесга асос бўлиб хизмат қилган отасининг бизнесидан ҳам ҳеч нарса қолмаган бўлар эди. Дональд Трампнинг шахсий ҳаётида муаммолар чиққач, вазият янада ёмонлашди. Унинг хотини, асли Чехословакиялик бўлган супермодел Ивана Трамп эрига уч бола туғиб бергандан кейин эрига нисбатан совиди. Улар доимо жанжаллашишар ва натижада ҳаммаси ажрашиш билан тугади. Бу эса қўшимча ҳаражатларга сабаб бўлди.

Қандай бўлмасин, Дональд аста-секин вазиятдан чиқишга муваффақ бўлди ва ҳамма қарзларини тўлади. Албатта, натижада у бизнесининг каттагина қисмидан ажралди, лекин 4 млрд. долларлик бойликка эга бўлган киши бирон нимадан нолимаса ҳам бўлади.

Бу Дональд ўзи қандай одам?

2001 йилда Дональд Трамп томонидан анча жасур лойиҳа – БМТнинг 50 қаватли биносининг шундоқ тўғрисида 72 қаватли Trump World Tower номли улкан осмонўпар бино қурилиши амалга оширилди. БМТнинг ўша вақтдаги Бош котиби Кофи Аннаннинг қаршилигига қарамай, лойиҳа охирига етказилди. Бундан ташқари, Трамп бугунги кунда Атлантик-Ситидаги энг катта казинолардан бири – «Тож Махал»нинг ҳам эгаси ҳисобланади. Агар Атлантик-Ситидаги казинони сотиб олиш билан боғлиқ воқеа ҳақида гапирдиган бўлсак, Трампга шаҳар ҳокмияти билан яқиндан алоқалари жиддий ёрдам берганлигини айтиб ўтиш керак.

Гап шундаки, у биринчилардан бўлиб, у ер иккинчи Лас-Вегасга айлантирилмоқчилиги ва шу сабабли ерлар нархи пасайтирилиши ҳақида билиб қолади. Казинодан ташқари, Дональднинг ўз гольф майдони, қатор клублари бор бўлиб, уларнинг бари яхши фойда келтиради. Қизиғи шундаки, казинолар Трампнинг ҳаётида катта рол ўйнаб, қарзларидан кутилишнинг асосий манбаи бўлиб хизмат қилди.

Forbes журналининг тадқиқотига кўра, Дональд Трамп АҚШдаги энг машҳур тадбиркор ҳисобланади. У ҳатто Билл Гейтс ва Стив Джобс кабилардан ҳам таниқлироқ. Бу қандай юз бериши мумкин, деб сўрарсиз? Гап шунда-ки, у бугунги кунда NBС телеканалининг доимий меҳмонларидан бири. Шунингдек, америка телевидениясидаги “Номзод” шоусиниг бошловчиси ҳам саналади. Булардан ташқари, Трамп ҳар йили «Дунё гўзали», танловини ҳам ўтказади.

Шахсий ҳаёти

Дональд Трамп чиройли ҳаёт кечиришни яхши кўради, зебу-зийнатни ёқтирадиган кишилардан бири. Машҳур, халқ ёқимтойларидан. Трамп кишилар олдида чиройли нутқ сўзлаш қобилиятига эга. Ҳатто ўз вақтида АҚШ президентлигига номзодини қўймоқчи ҳам бўлган. Дональд Трамп бизнес ҳақида ҳақиқий бестселлерга айланган бир неча китобларнинг муаллифи.

Агар тадбиркорнинг шахсий ҳаётига назар ташласак, уни унчалик силлиқ деб бўлмайди.

Чиройли аёлларга эҳтиросига қарамасдан, бахтли оила қуришга мувофақ бўлмади. Биринчи оиласи Ивана унга уч фарзанд туғиб берди. Марле исмли аёл билан иккинчи турмуши ўртада қиз бўлишига қармасдан барбод бўлди. Ҳозир Дональд Трамп Словениялик модель Мелани Кнауссга уйланган. Уларнинг ўғил фарзани бор. Бу жуфтлик қанчага боради- маълум эмас. Трампнинг ёши ҳам бир жойга бориб қолди. Собиқ хотинлари билан боғлиқ муамолар ҳақида у қуйидагича гапиради: “Шуни биламанки, уларга (Ивана ва Марлага)” мен севган нарса билан рақобатлашиш жуда мушкул. Мен ҳақиқатдан ҳам қилаётган ишимни яхши кўраман”. Ҳаётда иш Дональд учун ҳамиша биринчи ўринда бўлиб келган ва хотинлари бунга кўникишга мажбур эдилар. Ахир кўчмас мулкка қизиқадиган миллиардернинг ҳаётида бошқача бўлиши мумкинми?

Лекин ёши бир жойга бориб қолгани ва катта мулкига қарамадан Трампнинг битта орзуси бор. Бу – унинг исмини жаҳон тарихига кирита оладиган ва асрлар бўйи турадиган лойиҳани амалга оширмоқчи... Нима ҳам дердик, омад сенга, Дональд!


Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
КАВАРЛАР (ёки чўчқа тарвузлар)

Менинг исмим Талай. 10 гектар ерда кавар (чўчқа тарвуз) ...

Ўзбекистон гўшт саноатини ривожлантиришн...

Ўзбекистон 2019 йилгача гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқариш &#...

Авраам Линкольн, АҚШнинг ўн олтинч...

Деярли барча эркаклар қийинчиликларни енга оладилар, аммо инсонн...

Мақола ёқди:
(овозлар: 2, Рейтинг: 3.44)

Reviews forum #FORUM# is not exist

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш