РУС ENG ЎЗБ
Ёпиш
Логин :
Парол:
Паролингизни унутдингизми?
Фойдаланувчи сифатида сайтга кириш
Ушбу сайтлардан бирида руйатдан ўтган бўлсангиз, сайтга киришингиз мумкин
Рўйхатдан ўтиш
Укинг

United Nations Industrial Development Organization бўйича бизнес-режа таркиби

United Nations Industrial Development Organization бўйича бизнес-режа таркиби

United Nations Industrial Development Organization (UNIDO) қоидалари бўйича бизнес-режа таркиби. Ушбу мақола бизнес-режанинг функционал шаблони ҳисобланади. Агар сиз бизнес-режани мустақил равишда ёзмоқчи бўлсангиз, ушбу мақола бўлғуси бизнесингиз учун яхши ёрдамчи бўлиши мумкин.
United Nations Industrial Development Organization бўйича бизнес-режа шаблони

1. Титул варағи
2. Сир сақлаш ҳақида келишув
3. Резюме
4. Тармоқ ва корхона тавсифи
5. Маҳсулот ва хизматлар тавсифи
6. Маркетинг, маҳсулот ва хизматларни сотиш
7. Ишлаб чиқариш режаси
8. Ташкилий тузилма ва бошқарув
9. Молия режаси
10. Лойиҳа йўналиши ва иқтисодий самараси
11. Таваккалчилик ва кафолатлар
12. Иловалар

1. Титул варағи
Фирма номи ва манзили; тадбиркор ҳақида маълулотлар (ФИШ, манзили ва телефони). Ҳозирда кўплаб фирмаларда сайт мавжуд,уни ҳам кўрсатиш зарур. Кейин – электрон манзил (e-mail), компания эгалари ҳам кўрсатиладия (реквизитлар ва номланиши), битта гапда лойиҳанинг моҳияти баён қилинади ва лойиҳани бажарувчилар келтирилиб, лойиҳа тузилган сана ҳам кўрсатилади.

2. Сир сақлаш ҳақида келишув
Сир сақлаш ҳақида келишув бизнес режа билан танишадиган кишиларни унда баён қилинган маълумотларни сир сақлаш ҳақида огоҳлантириш мақсадида тузилади.
Келишувда бизнес режа билан танишаётган шахс муаллифнинг розилигисиз режада мавжуд бўлган маълумотларни ҳеч кимга билдирмаслик бўйича мажбуриятни бўйнига олиши ва бунга кафолат бериши ҳақидага эслатмалар бўлиши мумкин. Шунингдек, бизнес режа ёки унинг айрим қисмларидан ҳар қандай мақсадларда нусха кўчириш ёки уни учинчи шахсларга бериш таъқиқланганлиги ҳақида ҳам айтилиши мумкин. Ҳамда келишувда бизнес режа сармоядорни сармоя объекти сифатида қизиқтирмаган ҳолда уни муаллифга қайтариш тўғрисидаги талаб ҳам бўлиши мумкин.

3. Резюме
Бизнес-режа резюмеси раҳбарлар, ёзма мурожаатлар, реклама эълонлари учун ёзилади.
Ушбу бўлим потенциал сармоядор ёки лойиҳа ҳамтаъсисчиларини қизиқтиришга мўлжалланган. Айнан шу бўлимдан потенциал сармоядорлар энг биринчи таассурот оладилар ва кўпинча ана шу илк таассурот асосида лойиҳанинг тақдири белгиланади.
Бизнес-режа потенциал сармоядорларга мўлжалланган бўлиб, одатда уларнинг қўлидан кўплаб бизнес ғоялар ўтади. Улар сизнинг лойиҳангизнинг моҳияти ва самарадорлиги нимадан иборат эканлигини, уни амалга оширишга қанча маблуғ зарурлиги ва молия манбаларини билишга қизиқадилар. Уларни қизиқтиринг.

Ушбу бўлимда тезис шаклда бутун бизнес режа, корхонанинг моҳияти ва мақсади очилган ҳолда баён қилинади. Унга асос қилиб, ишлаб чиқилган бизнес режа барча бўлимларида келтирилган маълумотлар олиниши мумкин.

Резюме таркиби қуйидагича бўлиши тавсия қилинади:
Лойиҳанинг қисқача тавсифи, унинг мақсади ва вазифалари,
таъминлаш манбалари,
Амалга ошириш механизмлари,
Маҳсулот ёки хизматларнинг ноёблиги ва рақобатбардошлиги,
Зарур ташқи молиялаш ҳажми,
Сотув ва даромад ҳажмлари прогнозлари,
Сармоядорларга қарзларни қайтариш,

Резюмега қўйилган асосий талаб – баённинг тушунарли ва лўнда бўлиши, махсус ибораларнинг иложи борича кам ишлатилишидан иборат. Ҳажми  бир бетдан ошмаслги керак.

4. Тармоқ ва корхона тавсифи
Бўлимдан мақсад – танланган бизнес соҳасидаги реал вазиятни ҳисобга олган ҳолда амалдаги ҳаракатларни баён қилиш йўли билан Сизнинг тадбиркорлик ишингизнинг реаллигини кўрсатиш ва исботлашдан иборат. Ушбу бўлимда икки асосий жиҳатни аниқ ва қисқа тушунтириш зарур:

Корхона фойда олиш воситаси сифатида нимадан иборат;
Унинг маваффақиятли фаолияти нимага асосланади.

Бўлимнинг тахминий таркиби:
Корхона нима билан шуғулланади (қўшимча нима қилади), маҳсулот (хизмат) нимадан иборат, мижозлари кимлар бўлади.
Сизнинг бизнес соҳангиздаги вазият тавсифи (корхонангиз тенланган бизнес соҳасида қандай қўшилади, соҳадаги ишларнинг аҳволи, ривожланиш истиқболларига баҳо бериш).
Корхонанинг ташкилиш-ҳуқуқий шакли, ташкилиш таркиби, таъсисчилар, ходимлар ва ҳамкорлар, асос солинган сана.
Корхона молия-иқтисодий фаолиятининг кўрсаткичлари.
Корхона жойлашган жой (қисқача корхона манзили, бино ёки хона белгилари, мулкчилик шакли ёки ижара, таъмирга эҳтиёжлик даражаси, ушбу жойнинг бизнесингиз учун қулай томони) баён қилинади.
Ишнинг спецификацияси (мавсумийлик даражаси, иш вақти (соатлар ва ҳафта кунлари) ва бизнес соҳаси ўзига хосликлари ёки фойдаланилаётган ресурслар билан боғлиқ бошқа ўзига хосликлар).

Агар корхона эндигина ташкил қилинган бўлса, ушбу бўлимда қўшимча равишда яратилаётган корхона муваффақияти нимага асосланиши ва сизнинг ушбу бизнес соҳасидаги тажрибангиз ҳам баён қилиниши керак. Жумладан, етказиб берувчилар ёки истеъмолчилар билан олдиндан тузилган шартномаларни кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқ. Агар лойиҳа якка тадбиркорлик фаолияти доирасида амалга оширилаётган бўлса, унда ўзингиз шуғулланаётган бизнеснинг тавсифини келтирасиз.
Бўлим сармоядорни лойиҳани таклиф қилаётган ширкатнинг ишончли ва истиқболли эканлигига ишонтириши керак.

5. Маҳсулот ва хизматлар тавсифи
Ҳар қандай тадбиркорлик лойиҳаси истеъмолчига (харидорга) таклиф этиладиган маҳсулот (хизмат) ва тадбиркор ундан оладиган фойда асосига қурилади. Тадбиркорлик фаолиятининг асосини харидор ўз пули эвазига нима олишини – маҳсулотнинг (хизматнинг) истеъмолчилик характеристикалари ва рақобатчилардан афзаллик томонларини, - билиш ташкил қилади. Сизнинг технологиянгиз ёрдамида ишлаб чиқарилган товар  ёки хизматларни ишончли равишда кўрсатиб бериш зарур бўлади. Энг яхшиси, у ҳақиқий намуна, намунанинг сурати, чизмаси ёки унинг тавсифи, ғоя, фикрнинг тавсифи бўлгани маъқул.

Бизнес режада ҳар бир маҳсулот (хизмат) алоҳида тавсиф қилинади.
Бўлимнинг тахминий таркиби
Маҳсулотнинг (хизматнинг) номланиши
Нимага мўлжалланганлиги ва қўлланиш соҳаси
Қисқача тавсифи ва асосий характеристикалари
Маҳсулот (хизматнинг)нинг рақобатбардошлиги, қайси кўрсаткичлар бўйича рақобатчиларидан устун, қайси томондан ютқизади.
Патентлар ва муаллифлик ҳуқуқи масалалари.  
Маҳсулот ишлаб чиқариш учун лицензия зарурлиги ёки бунга ҳожат йўқлиги.
Тайёргарлик даражаси
Маҳсулотнинг сифати сертификати мавжудлиги.  
Ҳавфсизлиги ва экологик жиҳати.
Етказиб бериш шартлари ва қадоқланиши.
Кафолат ва хизмат кўрсатиш.  
Эксплуатация.
Хизмат қилиб бўлгандан кейин утилизация қилиш.

6. Маркетинг,  маҳсулот ва хизматларни сотиш
Тақдим қилинган маълумотлар салоҳиятли сармоядорни маҳсулотнинг (хизматнинг) бозор истиқболи борлиги ва сизнинг уни сотиш қобилиятингиз мавжудлигига ишонтириши керак. Истеъмолчилар (ҳаридорлар) сотув занжиридаги ўрни билан характерланади: улгуржи харидорлар, чакана харидорлар, ва охирги истеъмолчилар. Шунингдек, истеъмолчилар (харидорлар) корхоналар (тармоқ ва жойлашган ўрни бўйича), аҳоли (ёши, жинси ва бошқ. бўйича) фарқланадилар. Товарнинг истеъмолчилик характеристикалари орасида товарнинг ташқи кўриниши (эътиборни тортиши), нимага мўлжалланганлиги, нархи, чидамлилиги (хизмат қилиш муддати), ишлатишда хавфсизлиги каби сифатлари ажралиб туради.

Бўлимнинг тахминий таркиби:
Истеъмолчиларнинг маҳсулот (хизматга)га қўядиган талаблари ва сизнинг уларни қондириш бўйича имкониятларингиз.
Рақобат тавсифи. Ўзингизнинг салоҳиятли рақобатчиларингизни аниқланг ва уларнинг кучли ва кучсиз томонларини таҳлил қилинг. Ўз имкониятларингизни ҳам чамаланг.

Товарни ишлаб чиқариш жойидан сотиш ёки истеъмол қилиниш жойигача  етказиб беришни баён қилиш. Тўлиқ баён қуйидагиларни ўз ичига олади: қадоқлаш, ишлаб чиқариш жойида сақлаш, жўнатишга тайёрлаш, сотувдан олдинги сервис ва сотувнинг ўзи. Маҳсулот (хизмат)ни сотиш канали баёни. Сотув қуйидаги каналлардан бири орқали амалга оширилиши мумкин: савдо дўконлари, кичик улгуржи омборлар ва дўконлар, етказиб бериш хизматлари (агентлар, воситачилар) ва бошқа.

Имкониятларингиздан келиб чиққан ҳолда истеъмолчиларни жалб қилиш стратегияси. (Мумкин бўлган вариантларга реклама кампаниялари, намуналарни текинга бериш, кўргазмаларда қатнашиш ва бошқалар киради). Маҳсулотингизнинг нархи ва сотилиш ҳажмлари. Айнан сотиш баҳоси охир-оқибатда лойиҳани амалга оширишдан олинадиган фойдани белгилаб беради. “Нарх – сифат – рентабеллик” кўрсаткичларининг бирлигини таъминлаш зарур бўлади.

7. Ишлаб чиқариш режаси
Бўлимдаги маълумотлар сармоядорни маҳсулотларни (хизматлар) юқоридаги бўлимларда келтирилган сифат ва ҳажмларда тайёрлай олиш мумкинлигига ишонтириши керак. Шуниндек, ушбу бўлимда корхона ҳақида умумий маълумотлар, режалаштирилаётган сотув ҳажмига мос келадиган ишлаб чиқариш ҳаражатларининг ҳисоб китоби, маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетадиган бевосита (ўзгаруван) ва билвосита ҳаражатлар, маҳсулот қийматининг ҳисоб китоби, жорий ишлаб чиқариш ҳаражатлари сметаси кабилар ҳам келтирилади.

Бўлимнинг тахминий таркиби
Корхона ҳақида умумий маълумотлар.
Корхона жойлашган жой тавсифи. Кўп ҳолларда корхона жойлашган жой маваффақиятга эришишдаги асосий омиллардан бири бўлиб чиқади. Бизнеснинг ўзига хос томонларидан келиб чиққан ҳолда транспорт, инженерлик тармоқлари (электр қуввати, сув, иссиқлик, канализация, алоқа ва бошқа.), ресурслар, шунингдек, сотув бозорларига яқинлик кабилар ҳам кўрсатилади.
Фойдаланилаётган технология ва бажарувчиларнинг малакаси.
Зарур майдонлар.
Кадрлар билан таъминлаш. Ҳар қандай ишда, айниқса, бизнесда “кадрлар ҳамма нарсани ҳал қилади”, деган принцип ҳақиқатга жуда яқин. Қоидага кўра, пуллар лойиҳанинг ўзига эмас, уни амалга оширадиган жамоага берилади. Шу сабабли асосий ўринлар шахсан кўрсатилгани мақсадга мувофиқ.

Ишлаб чиқаришнинг экология, атроф муҳит ва ишловчиларнинг ҳавфсизлиги талабларига жавоб бериши. Лойиҳадаги ушбу масалаларнинг тўғри ишлаб чиқилмаганлиги жарима харажатларини келтириб чиқариши ва ишлаб чиқаришнинг ёпиб қўйилишига олиб келиши мумкин.

Ишлаб чиқариш ҳажми
Ҳодимларга кетадиган харажатлар.  
Бошқарув ходимларига кетадиган харажатлар (директор, бош муҳандис, ишлаб чиқариш бошлиғи, бухгалтер, режа бўлими ва ҳоказо),
ишлаб чиқариш ҳодимларига кетадиган харажатлар (конструкторлар, технологлар, таъмирчи ишчилар ва ҳоказо),
бошқа ходимларга кетадиган харажатлар (сотув билан шуғулланувчилар, омборчилар, қўриқлаш хизмати).
Хом ашё, материаллар ва бутловчи қисмларга кетадиган харажатлар: ҳисоб-китоб ҳар бир маҳсулот ёки хизмат тури бўйича амалга оширилади.

Жорий харажатлар сметаси: ушбу бўлимда маҳсулот ёки хизматни ишлаб чиқаришга кетадиган жорий харажатлар келтирилади. Ишлаб чиқариш харажатлари ёки бошқача айтганда, тўғридан-тўғри (ўзгарувчан, яъни ишлаб чиқариш ҳажмларига мос равишда) ва умумий (доимий, яъни ишлаб чиқариш хажмлари ўзгаришига боғлиқ эмас) харажатларга бўлинади.

Ўзгарувчан харажатларни ҳисоблаш
Хом ашё ва материаллар, бутловчи қисмларга кетадиган харажатлар.  
Ишлаб чиқариш ходимларига кетадиган харажатлар.  
Ёқилғи, электр қувватига кетадиган харажатлар (баъзи ҳолларда).
Доимий харажатларнинг ҳисоб-китоби. 
Ишлаб чиқариш харажатлари (ижара, ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган ёқилғи ва энергия харажатлари ва ҳоказо).  
Савдо чиқимлари (реклама, маҳсулотни илгари суриш бўйича тадбирлар, уни сотиш, ўтказиш харажатлари).
Маъмурий харажатлар (маъмурий ҳодимларнинг меҳнат ҳақи, коммунал хизматлар, алоқа хизматлари, хизмат сафари харажатлари ва ҳоказо).

8. Ташкилий таркиб ва бошқарув
Сиз мулкчилик шаклини, ҳамкорларингизни ва асосий ҳиссадорларни, ва улар ҳақида маълумотларни, ҳамкорларнинг қандай жавобгарликни зиммаларига олишларини, кимнинг бошқарувчилар таркибига киришини ва улар тўғрисида маълумотларни, ташкилий тузилма шакли ва вазифалар қандай тақсимланишини кўрсатишингиз лозим.

Биринчи навбатда, бошқарувчилар гуруҳига кирувчи барча аъзоларни санаб кўрсатишингиз, уларнинг қисқача таржимаи ҳоллари ва ҳар бири зиммасига юкланадиган вазифаларни, шунингдек, ҳар бир кишининг фирмани ривожлантириш ва сотув ҳамлари ўсишига қандай ҳисса қўшишини ҳам кўрсатишингиз керак бўлади.

Сиз раҳбарият сиёсатини қандай амалга оширишни мўлжаллаётганлигини ҳам кўрсатишингиз зарур. Бунинг учун қуйидагиларга тааллуқли саволларга жавоб беришингиз керак:
ташкилий тузилма – барча лавозимларни санаб, уларнинг режалаштириш, натижаларни мақсадли кўрсаткичларни баҳолаш билан қандай боғланганлигини санаб кўрсатишингиз керак, шунингдек, корхонангизнинг мақсад ва вазифаларини аниқ кўрсатишингиз, унинг фаолияти қандай қилиб рағбатлантиришга олиб келишини тушунтириб беришингиз ва рағбатлантириш шакллларини ҳам айтиб ўтишингиз зарур бўлади.
Қисқача таъриф – у ёки бу лавозимда ишлаш учун  номзодга қўйиладиган талаблар, - фирма ишчилари малакаси қандай тарзда  оширилишини ҳам кўрсатишингиз лозим.

Ташкилий шакл баён қилиниб, ундан вазифалар қандай тақсимланиши, хизматлар бир бири билан қандай ўзаро муносабатга киришиши ва уларнинг фаолияти устидан қандай назорат ўрнатилиши ва қандай бошқарилиши тушунилиши керак. Бундан ташқари, ушбу режага юридик шаклга тааллуқли бўлим киритилиши ҳам мумкин. Лекин у алоҳида бўлим бўлиб келиши ҳам мумкин.

Сизга ташкилий режа тузишда ёрдам бериши мумкин бўлган масалалар:
Корхонангизнинг мулкчилик шакли.
Агар юқоридаги саволга жавоб – ширкат бўлса, барча ҳамкорлар ва ушбу келишувнинг шартлари ҳақида гапириб бериш керак.
Агар жавоб – акциядорлик  жамияти бўлса, асосий ҳамкорлар ва уларнинг корхона асосий капиталидаги улуши ҳақидаги маҳлумотлар зарур. Ҳамда қайдай акциялар чиқарилди ва яна қанча акция чиқармоқчи эканлигингиз ҳақидаги маълумотлар ҳам керак.
Кимда молия ҳужжатларига имзо қўйиш ҳуқуқи бор.
Бошқарув таркиби аъзолари рўйхати (ФИШ, манзили ва ҳар бирининг қисқача таржимаи ҳоли).
Ушбу тузилманинг ҳар бир аъзоси олдига қўйилаётган вазифа.
Уларнинг меҳнат ҳақи қанча бўлиши ва кўзда тутилаётган қўшимча тўловлар  ва мукофотлар.

9. Молия режаси
Ушбу бўлимда солиқ тўловларининг ҳисоб-китоблари келтирилади, тайёргарлик даври билан боғлиқ қурилиш-монтаж ишлари ва бошқаларга ишлатиладиган ускуналар сотиб олиш харажатлари ёзилади. Тўғридан-тўғри кредитлаш ёки лизинг асрсида олинган молия маблағларини қайтариш тизимлари келтирилади. Олиниши режалаштирилаётган фойда ва пул оқимлари бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади, лойиҳани молиялаштириш манбалари кўрсатилади.

Бўлимнинг тахминий таркиби:
Солиқ тўловларининг ҳисоб-китоби.  
Тайёргарлик даври харажатлари.  
Кредитни қайтариш (лизинг) билан боғлиқ харажатлар.  
Бошқа тушум ва тўловлар.  
Фойдалар ва зарарлар ҳақида ҳисоботлар.  
Реал пул оқимлари.  

Амалий жиҳатдан молия режаси бизнес режанинг энг қизиқарли қисми ҳисобланади, чунки унда сармоя лойиҳасини амалга ошириш учун қанча молиявий ресурслар ва қанча вақт керак бўлиши кўрсатилади. Шунингдек, лойиҳанинг маълум ресурслар тикилганда ўзини оқлаш муддатлари ва маркетинг тадқиқоти натижаларининг қанчалик тўғри бўлганлигини ҳам кўрсатиб беради.

10. Лойиҳанинг йўналиши ва иқтисодий самарадорлиги.  
Бўлимда лойиҳани амалга ошириш натижаларининг туман ижтимоий-иқтисодий ҳолатига таъсири кўрсатилади, шунингдек, маҳаллий маъмуриятнинг ушбу лойиҳани қўллашининг шакллари ҳам қайд этилади. Лойиҳанинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти жумладан қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • янги иш ўринларини яратиш; 
  • аҳолига янги товар ва хизматлар тақдим этиш; 
  • маҳаллий бюджетнинг солиққа тортиш базасини кенгайтириш; 
  • экологик муаммоларни ҳал қилиш; 
  • рақобат муҳитини кенгайтириш. 

11. Таваккалчиклик ва кафолатлар
Ушбу бўлимда Сиз барча пайдо бўлиши мумкин бўлган барча таваккалчилик шакллари ва уларни қандай енгиб ўтмоқчи бўлаётганлигингиз ёки қисқартириш шакллари ҳақида маълумот беришингиз керак. Таваккалчиликлар турли йўллар билан баҳоланади, сиз ўзингизга мосини танлаб олишингиз керак. Ушбу бўлимда ҳеч қачон бирон нимани яширмаслик керак, чунки алдов фош бўлиши мумкин. Лекин кредит берувчилар ҳеч нимани сезмаган ҳолда ҳам Сиз бундан ҳеч нима ютмайсиз, аксинча, атайлаб қилинган ёки тасодифий хатолар корхонангизнинг синишига олиб келиши ҳам мумкин. Ҳозирги пайтда ҳар қандай тадбиркор таваккалчилик билан тўқнашади, чунки бозор муносабатлари шароитлари тез ўзгарувчан, форс-мажор вазиятлар учраб туради. Масалан, довул ёки ёнғин сизнинг хом ашё заҳирларингизни йўқ қилиши мумкин. Умуман, бу масалага жиддий ёндашиш керак.

Ҳавфнинг биринчи манбаъи – албатта рақобатчилиар, шу сабабли Сиз ишлаб чиқараётган товар бозоридаги рақобатни баён қилиш керак.

Қуйида келтирилган саволлар бу вазифани енгиллаштириши мумкин:
асосий рақибларингиз кимлар
уларнинг савдо ҳажмлари қандай, даромадлари қанақа, техник хизмат даражаси қандай, улар янги моделлар ишлаб чиқаришадими, ўз маҳсулотларини реклама қилишга қанча пул сарфлашади, бунга эътибор беришадими.
харидорлар уларнинг товарларига қандай муносабатда бўлишади, ушбу товарнинг характеристикаси қандай, дизайни ва сифати қанақа
рақиблар ўз товарларига нарх белгилашда нимадан келиб чиқишади ва уларнинг нархлари даражаси қандай.

Салоҳиятли сармоядорларнинг сизнинг лойиҳангизга муносабати кўп жиҳатдан ушбу саволларга қанчалик аниқ жавоб беришингизга боғлиқ.

Сиз учун энг асосийси – пайдо бўлиши мумкин бўлган таваккалчиликни кўздан қочирмаслик, уларнинг манбаларини аниқлаш ва тахминан қачон юзага келиши мумкинлигини аниқлашдан иборат. Ва, албатта, юқорида таъкидланганидек, юзага келиши мумкин бўлган йўқотишларни иложи борича камайтириш.

Табиийки, барча хавфларни олдиндан аниқлашнинг иложи йўқ, лекин тахминан белгилаш мумкин. Шундан кейин Сиз ушбу хавфларга қарши қандай чоралар қўллашингизни баён қилишингиз ва бу вазиятдан чиқиб кетиш дастурингизни тузишингиз керак. Шунингдек, қандай суғурта полисларини ва қанчага олишингизни ҳам баён қилишингиз зарур.

Ҳамкор ва сармоядорларга турли шакллардаги кафолатлар берилиши мумкин. Улар орасида федерал, ҳудудий, маҳаллий органлар кафолатлари, суғурта, активларни (кўчмас мулк, қимматли қоғозлар ва ҳ.к.) гаровга қўйиш, банк кафолатлари, ҳуқуқларни бериш, товар кафолатлари (тайёр маҳсулот билан) кабиларни ажратиб кўрсатиш мумкин.

12. Иловалар
Иловалар ҳам бизнес-режанинг муҳим қисми ҳисобланиб, асосий матнни бурли тафсилотлардан ҳоли қилишга ёрдам беради ва салоҳиятли ҳамкор ва сармоядорларга турли қўшимча материаллар беради. Уларга:
корхона ҳақидаги маълумотларни тасдиқловчи ва очиб берувчи иловалар (рўйхатга олинганлик ҳақидаги ҳужжат, низом ва корхона таъсис шартномаси нусхаслари, мавжуд сертификат ва лицензиялар, диплом ва гувоҳномалар, корхона ҳақидаги мақолалар, буюртмачи ва ҳамкорларнинг биргаликдаги фаолият ҳақидаги фикрлари);
маҳсулотни тавсифловчи иловалар (фото, расм, чизма, патент, мулоҳазалар, синов натижалари ва маҳсулот сертификатлари, бошқа муълумотлар);
маҳсулотга талаб борлигига ишонтирувчи иловалар (маркетинг тадқиқоти натижалари, рақобатчилар ҳақидаги солиштирма маълумотлар, шартномалар, келишув аҳдлари ва маҳсулот етказиб беришга буюртмалар);
ишлаб чиқариш имконияти борлигини кўрсатувчи иловалар (корхона, унинг етакчи қатнашчилари, ускуналар суратлари, ишлаб чиқаришни сертификатлаш бўйича ҳужжатлар нусхалари ва бошқа);
лойиҳанинг ташкилий-ҳуқуқий тайёрлигини кўрсатувчи иловалар (ташкилий тузилма, лойиҳани амалга ошириш механизмлари чизмалари, норматив ҳужжатлардан кўчирмалар ва бошқалар);
молия-иқтисодий ҳисоб-китобларни асословчи иловалар (калькуляциялар, жадваллар ва ҳ.к.);
лойиҳанинг йўналиши, аҳамияти ва самарадорлигини кўрсатувчи иловалар (кўлами, ечимлар, дастурлар, режалар, актлар, хатлар, фикрлар ва бошқалар);
таваккалчиликни бартараф қилиш чоралар, форс-мажор вазиятини бартараф қилиш чораларининг реаллигини кўрсатувчи ва олинган суммани қайтариш кафолатларининг ҳақиқийлигини исботловчи иловалар (кафолат хатлари, шартномалар, гаров таркиби ва қиймати, қонунчилик ва норматив ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлардан кўчирмалар) киради.


Рўйхатга қайтиш.

Агар сиз шу маълумотга қўшадиган нарсангиз бўлса, изоҳ қолидиринг.
Кўпроқ билишни истасангиз, бизга ёзиб юборинг.
Ўхшаш мақолалар
Янги савдо майдончаси – “Купи-продай: Вс...

Ижтимоий тармоқларгаа кириб турасизми? Сизга қулайлик ярат...

Эълон қўшиш
Бинес режага буюртма бериш
Обуна бўлиш